Рустамов Акбар Аскаровичнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Мактабгача ёшдаги болаларни махсус машқлар орқали ҳаракат фаоллигини ошириш услубиятини такомиллаштириш” 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8889
Илмий раҳбар: Саидов Иззатилло Истамович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Иноятов Абдулло Шодиевич; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ҳайдаров Бахтиёр Тожиевич.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида махсус машқлар ва ҳаракатли ўйинларни тизимли қўллаш орқали уларнинг ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштирувчи махсус воситалар (байроқлар, гимнастика таёқчасида бурилишлар, кубикларни кўтариш, ҳалқа ва тўплар) орқали ҳаракат кўникмаларини, бажариш вақти (давомийлигини аста-секин ошириш) ҳамда ҳаракатларни такрорлаш сонини кўпайтириш ҳисобига ҳаракат фаоллигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
- 5-6 ёшдаги болаларнинг жисмоний ҳаракатини тиклаш ҳамда ҳаракатланиш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида, ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда мураккаб ва ўзгарувчан вазиятларда тана мушакларини чўзиш (статик, динамик) ва нафас олиш машқларидан иборат махсус тикловчи (чуқуроқ ва секин, қорин, нафасни ушлаб туриш, ритмли нафас олиш) машқларни ҳар бир машғулотга тизимли киритиш ҳисобига ҳаракатларга тезкор мослашиш имкониятлари оширилган;
- мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва махсус ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш учун ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда мураккаб ўзгарувчан вазиятларга мослашишга қаратилган (махсус тўплар, реактив югуриш, турли юзали югуриш (қум, трава, бетон) элементлари, мураккаб координацион ҳаракат каби) махсус машқлар ва ҳаракатли ўйинларни интеграл қўллаш ҳисобига координацион қобилиятлари ривожлантирилган;
- 5-6 ёшли болалар билан ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулорларида мактабгача ёшдаги болалар ҳаракат фаоллигини махсус машқлар воситасида ошириш модули таркибига мотивацион, продуктив ва репродуктив даражадаги баҳолаш компонентларни киритиш ҳисобига болаларнинг компетенсиявий ёндашув ва кўникмаларини шакллантириш имконияти оширилади;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларни ҳаркат фаоллигини оширишда махсус машқларни қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида:
- Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштирувчи махсус воситалар (байроқлар, гимнастика таёқчасида бурилишлар, кубикларни кўтариш, ҳалқа ва тўплар) орқали ҳаракат кўникмаларини, бажариш вақти (давомийлигини аста-секин ошириш) ҳамда ҳаракатларни такрорлаш сонини кўпайтириб қўллаш бўйича таклифлар “Ҳаракатли ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-557-рақамли гувоҳномаси). Натижада 5-6 ёшли болаларда ҳаракат фаоллиги кўрсаткичлари 9-10% га ривожланганлиги кузатилган;
- 5-6 ёшдаги болаларнинг жисмоний ҳаракатини тиклаш ҳамда ҳаракатланиш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида, ёш хусусиятлари инобатга олинган ҳолда мураккаб ва ўзгарувчан вазиятларда тана мушакларини чўзиш (статик, динамик) ва нафас олиш машқларидан иборат махсус тикловчи (чуқуроқ ва секин, қорин, нафасни ушлаб туриш, ритмли нафас олиш) машқларни ҳар бир машғулотга тизимли киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 19-февралдаги 03-33-510-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилоти машғулот самарадорлиги 8-9% га ошган;
- мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва махсус ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш учун ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда мураккаб ва ўзгарувчан вазиятларга мослашишига қаратилган (махсус тўплар, реактив югуриш, турли юзали югуриш (қум, трава, бетон) элементлари, мураккаб координацион ҳаракат каби) махсус машқлар ва ҳаракатли ўйинлар мажмуаси “Ҳаракатли ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-293-рақамли гувоҳномаси). Натижада 5-6 ёшли болаларнинг жисмоний тайёргарлиги 12-13%га яхшиланишига эришилган.
- 5-6 ёшли болалар билан ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларида мактабгача ёшдаги болалар ҳаракат фаоллигини махсус машқлар воситасида ошириш модули таркибига мотивацион, продуктив ва репродуктив даражадаги баҳолаш компонентларни киритиш боʻйича таклифлар (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 19-февралдаги 03-33-510-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний тарбия машғулотлари бўйича болаларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш 10-11%га такомиллаштирилган.