Қорабоев Фазлиддин Фахриддиновичнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Оғир атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишда умумий ва махсус тайёргарлик воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9630
Илмий раҳбар: Сатторов Анвар Эргашович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Тажибоев Сойиб Самижанович; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. Арзиқулов Муқум Ўралович
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув-машқ босқичидаги оғир атлетикачиларнинг машғулот жараёнида умумий ва махсус тайёргарлик воситаларни тўғри қўллашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Оғир атлетикачиларнинг спорт натижаларига муҳим даражада таъсир қилувчи тайёргарлик восита (симуляция: сунъий ҳолатларда машқ қилиш, қийинлаштирилган шароитларда техник машқлар: чалқанча планка, тескари вертикал ҳолатда қўлларни букиб ёзиш, кўргазмали ўргатиш: видео таҳлил, 3Д моделлар, виртуал реал ҳолатлар)лари ҳамда метод (максимал ҳаракат, динамик ҳаракат, такрорий ҳаракат, тўлқинли даврийлаштириш, чизиқли даврийлаштириш) ларни қўллаш ҳисобига умумий ҳаракат сифатларини, зарур бўлган кўникма ва малакаларини шакллантириш имконияти кенгайтирилган;
Ўқув-машқ босқичидаги оғир атлетикачиларнинг тўрт йиллик режа соатлари нисбатларини умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ)-108/116/148/156 соат, махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ)-220/262/318/332 соат, техник-тактик тайёргарлик (ТТТ)-250/296/398/332 соат, назарий тайёргарлик (НТ)-14/18/22/24 соат, психологик тайёргарлик (ПТ)-12/10/16/18 соат, назорат синов машғулотлари (НСМ) -6/6/8/12 соат, Йўриқчи ва ҳакамлик амалиёти (ЙҲА)-8/8/8/12 соат, Тикланиш тадбирлари (ТТ)-6/12/18/24 соатга ўзгартириш ва ҳар бир тайёргарлик турлари учун машғулотдаги амалий вазифаларини такомиллаштириш ҳисобига спорт кўрсаткичларини ошириш имконияти такомиллаштирилган;
Ҳафталик машғулотларнинг дастурига тезкор тикланувчи (эллиптик тренажёрлардан фойдаланиш, чўзилиш машқлари 25-30 с ушлаб туриш, кардио машқлари, сузиш, юриш, массаж ролиги (фоам роллер), массаж тўпи (массаге балл)) воситаларни киритиш орқали икки сменали машғулотларда ўқув-машқ босқичидаги ўсмир оғир атлетикачилар организмида юзага келадиган чарчоқ ва толиқишларни олдини олган ҳолда шуғулланишни ташкил қилиш ҳисобига организмни оғир юкламаларга тезкор мослаштириш имконияти оширилган;
Оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимида назарий ва амалий асос сифатида спорт маҳорати шаклланишининг ўқув-машқ босқичида устувор йўналишларини белгилаш учун махсус жисмоний тайёргарлигини оширишга мўлжалланган “Оғир атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш” модел таркибига гиперекстензия (20-30 кг 6/4), трастери. (50-60% 2+2/4-5), грифга махсус резинада осилган дискларни кўкракдан сиқиб кўтариш (30%3/2, 35%3, 40%2/3), махсус қўйгичдан даст кўтариш (50%/3, 60%3/2, 70%2/3, 80%2/2), каби машқлар гуруҳини киритиш ҳисобига мусобақа тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув-машқ босқичидаги оғир атлетикачилар жисмоний тайёргарлигини оширишда умумий ва махсус тайёргарлик воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
Оғир атлетикачиларнинг спорт натижаларига муҳим даражада таъсир қилувчи тайёргарлик восита (симуляция: сунъий ҳолатларда машқ қилиш, қийинлаштирилган шароитларда техник машқлар: чалқанча планка, тескари вертикал ҳолатда қўлларни букиб ёзиш, кўргазмали ўргатиш: видео таҳлил, 3Д моделлар, виртуал реал ҳолатлар)лари ҳамда метод (максимал ҳаракат, динамик ҳаракат, такрорий ҳаракат, тўлқинли даврийлаштириш, чизиқли даврийлаштириш) ларни қўллаш бўйича тавсиялар Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази оғир атлетикачилари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йли 6-февралдаги 02-16/1234-сон маълумотномаси). Натижада, уларнинг куч сифати 10-12%, тезкор куч сифати 9-11%, портловчи куч сифати 11-13%га ўсди.
Ўқув-машқ босқичидаги оғир атлетикачиларнинг тўрт йиллик режа соатлари нисбатларини умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ)-108/116/148/156 соат, махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ)-220/262/318/332 соат, техник-тактик тайёргарлик (ТТТ)-250/296/398/332 соат, назарий тайёргарлик (НТ)-14/18/22/24 соат, психологик тайёргарлик (ПТ)-12/10/16/18 соат, назорат синов машғулотлари (НСМ) -6/6/8/12 соат, Йўриқчи ва ҳакамлик амалиёти (ЙҲА)-8/8/8/12 соат, Тикланиш тадбирлари (ТТ)-6/12/18/24 соатга ўзгартириш ва ҳар бир тайёргарлик турлари учун машғулотдаги амалий вазифаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланувчиларнинг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йли 6-февралдаги 02-16/1234-сон маълумотномаси). Натижада, оғир атлетикачиларнинг куч сифати 9-11%, тезкор куч сифати 12-14%, портловчи куч сифати 8-10%га ўсди.
Ҳафталик машғулотларнинг дастурига тезкор тикланувчи (эллиптик тренажёрлардан фойдаланиш, чўзилиш машқлари 25-30 с ушлаб туриш, кардио машқлари, сузиш, юриш, массаж ролиги (фоам роллер), массаж тоʻпи (массаге балл)) воситаларни киритиш орқали икки сменали машғулотларда ўқув-машқ босқичидаги ўсмир оғир атлетикачилар организмида юзага келадиган чарчоқ ва толиқишларни олдини олган ҳолда шуғулланишни ташкил қилишга оид таклиф-тавсиялар Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланувчилар ўқув-машқ босқичидаги оғир атлетикачиларнинг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йли 6-февралдаги 02-16/1234-сон маълумотномаси). Натижада, куч сифати 9-11%, тезкор куч сифати 12-14%, портловчи куч сифати 8-10%га ўсди.
Оғир атлетикачиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимида назарий ва амалий асос сифатида спорт маҳорати шаклланишининг ўқув-машқ босқичида устувор йўналишларини белгилаш учун махсус жисмоний тайёргарлигини оширишга мўлжалланган “Оғир атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш” модел таркибига гиперекстензия (20-30 кг 6/4), трастери. (50-60% 2+2/4-5), грифга махсус резинада осилган дискларни кўкракдан сиқиб кўтариш (30%3/2, 35%3, 40%2/3), махсус қўйгичдан даст кўтариш (50%/3, 60%3/2, 70%2/3, 80%2/2), каби машқлар гуруҳини киритиш га оид таклиф-тавсиялар Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази оғир атлетикачилари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йли 6-февралдаги 02-16/1234-сон маълумотномаси). Натижада, Тадқиқот мобайнида 6-нафар оғир атлетикачи Ўзбекистон оғир атлетика ўрмирлар терма жамоаси таркибидан жой олган, Ўзбекистон чемпионатида 2 нафар ІІ ўрин, 4 нафар ІІІ ўринни эгаллаганлиги билан тадқиқот ўз исботни топди.