Дадамирзаев Музаффар Ғуломқодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яримўтказгичли структураларда икки ўлчамли энергетик ҳолатлар зичлигига магнит майдон, деформация ва ҳароратнинг таъсири” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM1159
Илмий раҳбар: Шарибаев Носиржон Юсупжанович, физика-математика фанлари доктори., Профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/T.66.04.
Расмий оппонентлар:Каримов Иброҳим Набиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Ваҳобжон Рустамович, физика-математика фанлари доктори, профессор (DSc).
Етакчи ташкилот: Буҳоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: микро ва наноструктурали яримўткагичларнинг сирт ва ҳажмий ҳолатлар зичлигини ҳарорат, магнит майдон ва деформацияга боғлиқлигини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
яримўтказгич-диелектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини ҳарорат ва магнит майдонга боғлиқлигини икки ўлчамли холатлар зичлигининг делта-функцияларини қаторга ёйиш усули ёрдамида математик модели ишлаб чиқилган;
тор зонали квант ўрали яримўтказгичларнинг рухсат этилган зоналарини ҳарорат ва магнит майдонларга боғлиқлигини хисоблашнинг Гаусс тақсимот функциясини ҳисобга олган ҳолда Ландау сатхларини хароратга боғлиқлигининг аналитик ифодаси топилган;
тор зонали квант ўрали яримўтказгичларнинг рухсат этилган зоналаридаги дискрет Ландау сатхларини статистик термик кенгайиш қонуниятлари асосида квант ўранинг таъқиқланган зона кенглигини ҳароратга боғлиқлигини аниқловчи аналитик ифодалари топилган;
илк бора, параболик ва нопарабилик дисперсия қонунлари учун квант ўранинг ҳолатлар зичлигини деформацияга боғлиқлигини модели ишлаб чиқилган;
яримўтказгичли структураларда таъқиқланган зона кенглигини хажмий деформацияга боғлиқлигини хисобга олган холда магнит майдон сингдирувчанлиги ва магнит қаршилик оссилласия эффектларини ҳарорат ва деформацияларга бўлиқлигини ифодаловчи умумлашган аналитик ифодалар топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яримўтказгичли структураларда икки ўлчамли энергетик ҳолатлар зичлигига магнит майдон, деформация ва ҳароратнинг таъсири натижалари асосида:
тор зонали квант ўранинг рухсат этилган зоналаридаги икки ўлчовли энергетик ҳолатлар зичлигини ҳарорат ва магнит майдонга боғлиқлигини ҳисоблашда олинган натижалардан “Чизиқли бўлмаган яримўтказгич тизимларининг ташқи когерент ва катта амплитудали шовқин бузилишларига муносабати” мавзусидаги № 09-02-00074 рақамли фундаментал лойиҳада бажаришда қўлланилган (Россия фанлар академияси Доғистон Федерал тадқиқот маркази Ҳ.И. Амирхонов номидаги физика институтининг 2024 йил 13 декабрдаги № 17241/7 сонли маълумотномаси); Илмий тадқиқотлардан фойдаланиш натижасида, ташқи омиллар таъсиридаги яримўтказгичли структураларнинг электр ва магнит хоссаларини тавсифлаш имконини берган;
наноструктурали яримўтказгичларнинг энергетик ҳолатлар зичлигини ҳарорат ва магнит майдонга боғлиқлигини ҳисоблашда олинган натижалардан “Яримўтказгичлар ва уларнинг наноструктураларида фотонли кинетик самараларнинг назарий тадқиқи” мавзусидаги ОТ-Ф2-66 рақамли фундаментал грантни бажаришда қўлланилган (Фарғона Давлат Университетининг 2025 йил 16-январдаги №01-19 сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳадаги наноструктурали яримўтказгичларнинг таъқиқланган зона кенглигини магнит майдонга боғлиқлигини хисоблашга эришилган;
тор зонали квант ўрали яримўтказгичларнинг рухсат этилган зоналарини ҳолатлар зичлиги , ларни магнит майдон Б ва ҳарорат Т га боғлиқлигини ҳисоблашда олинган натижалардан “Ферромагнит нанокластерли Си билан айланма саратон ҳужайраларни тутиб қолувчи микро суюқлик каналли интеграллашган тизим” мавзусидаги АЛ-202102215 рақамли Ўзбекистон-Туркия қўшма амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат техника университетининг 2025 йил 27-февралдаги №01/914-597 сонли маълумотномаси). Натижада, квант эффекти оссиллясияларига деформация, ҳарорат ва магнит майдон таъсирини аниқлаш имкони пайдо бўлган.