Ахатов Худайназар Норим ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доиравий цилиндрик қатламли структураларнинг қовушоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашуви” (Нестационарное взаимодействие круговых цилиндрической слоистых структур с вязкой жидкостью) 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика - математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/FM1305
Илмий раҳбар: Ялғашев Бурхон Файзуллаевич физика-математика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: 
Сафаров Исмоил Иброҳимович физика-математика фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Шарофиддин Сайфиддинович техника фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий татқиқотлар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: Доиравий цилиндрик қатламли структураларнинг қовушоқ суюқлик билан таъсирлашувида ностационар, ўққа нисбатан симметрик тебранишларини динамик ҳисоблашнинг математик моделларини ишлаб чиқиш; уч қатламли қобиқларнинг ихтиёрий кесимидаги нуқталарида кўчиш ва кучланиш майдонларини аниқлаш алгоритмларини яратиш; ишлаб чиқилган моделларни уч қатламли композит ва бир жинсли цилиндрик қобиқлар тебранишларининг амалий масалаларини ечиш учун қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:қуйидагилардан иборат: 
доиравий цилиндрик қатламли структураларнинг қовушоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашувини ҳисобга олган ҳолда буралма тебранишлари ўрганишда ташқи динамик юклар таʼсирини ҳисобга олувчи математик модел яратилган;
оиравий цилиндрик уч қатламли цилиндрик қобиқнинг ишлаб чиқилган ностационар тебранишлари тенгламаларидан, хусусий ҳолларда бир жинсли қобиқ ва стерженлар тебранишлари тенгламаларига келиши исботланган;
доиравий цилиндрик қатламли структураларнинг ихтиёрий кўндаланг кесими нуқталарининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини вақтнинг исталган қийматида аниқлаш имконини берувчи самарали усули ишлаб чиқилган;
ички қовушоқ суюқлик билан таъсирлашувчи қатламли қобиқ тебранишлари учун янги амалий масалалар қўйилган ҳамда тегишли мос чегаравий шартлар асосида уч қатламли қобиқнинг гармоник тебранишлари ва динамик юклар тасиридаги мажбурий тебранишлари ҳақидаги хусусий масалаларни ечиш усуллари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доиравий цилиндрик қатламли структураларнинг қовушоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашуви бўйича олинган натижалар асосида:
Қовушоқ суюқликни ўз ичига олган композит уч қатламли цилиндрик қобиқ (қувур) нуқталарида ташқи импулсли юк тасирида юзага келадиган нормал кучланишнинг критик қийматларини ҳисоблаш “КАРВОН ПЛАСТ” МЧЖда қувурли узатгичларнинг ихтиёрий кесимидаги нуқталарида чидамлилик чегарасини аниқлашда амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024 йил 3 - июндаги 02/15-1330 - сон маълумотномаси). Натижада турли диаметрли уч қатламли қувурларнинг оптимал қалинлигини, ташқи статик ва динамик юклар ва ички суюқликнинг босимини ҳисобга олиб, қувур турли нуқталари радиал кўчишларини ҳисоблаш ёрдамида трубанинг қалинлиги  га камайтириш имконини ва юк кўтарувчи қатламлар учун ишлатиладиган материал   га тежаш имкони яратилганлиги ишланмада ўз аксини топган;
Динамик юклар таъсиридаги юқори босимли суюқликни етказиб бериш учун қувур узатгичларнинг энг катта кучланишларни аниқлаш орқали уч қатламли қувурнинг куч параметрларини ҳисоблаш «УниверПроСтиле» МЧЖда жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024 йил 3 - июндаги 02/15-1330 - сон маълумотномаси). Натижада қовушоқ сиқилувчи суюқликни ўз ичига олган компазит уч қатламли цилиндрик структура нуқталарида ташқи импулсли юк таъсирида юзага келадиган нормал кучланишнинг критик қийматларини аниқлаш унинг ихтиёрий кесимидаги нуқталарига мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш имконини ва олинган натижалар харажатларни нормага нисбатан   га камайтириш имкони яратилганлиги илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish