Бойқобилов Тўлқин Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой майдонларида сеникация ва десикация агротадбирининг самарадорлигини илмий асослаш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx1323
Илмий раҳбар: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида ва Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Насиров Бахтиёр Салахиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Таджиев Карим Марданакулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишда ва доннинг сифат кўрсаткичларини оширишда сеникасия ҳамда пишиш фазасида кўп йиллик бегона ўтларга қарши десикасия ўтказишнинг илмий амалий асосларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор республикамиз шароитида кузги буғдой дон ҳосили ва сифатини оширишда сут-мум пишиш даврида аммоний сулфат ўғити (25-30 кг/га) қўллаб сеникация ўтказиш ва тўла пишиш фазасида қўйпечак, қамиш, ғумай каби кўп йиллик бегона ўтларга қарши десикация ўтказишда СуюқХМД (8,0-9,0 л/га) ва УзДЕФ (7,0-8,0 л/га) дефолиантларининг мақбул меъёри ва самарадорлиги аниқланган;
кузги буғдойнинг сут-мум пишиш фазасида аммоний сулфат ўғитини 25-30 кг/га меъёрида қўллаб, сеникация ўтказилганда, доннинг сифат кўрсаткичларидан клейковина миқдори 1,3-1,4 фоиз ва шаффофлиги 3,9-4,0 фоизга ошганлиги аниқланган;
кузги буғдойнинг пишиш даврида тарқалган кўп йиллик бегона ўтларга қарши СуюқХМД (8,0 л/га) ва УзДЕФ (7,0 л/га) дефолиантларини қўллаб десикация ўтказилганида, қўйпечакнинг 90-95 %, ғумой ва қамишнинг 70-80 % қуриши натижасида мазкур бегона ўтлар таъсирида ўрим вақтида дон тўкилишининг олди олиниши билан биргаликда комбайнларнинг иш унумдорлиги ҳам икки баробарга ошганлиги аниқланган;
бегона ўтларга қарши десикация ўтказишда қўлланилган дефолиантлар таъсирида кузги буғдой сомони таркибида хлорат магний (Мг(CлО₃)₂) қолдиқ миқдори СуюқХМД дефолианти (8,0-9,0 л/га) қўлланилганда 0,0050-0,0056 мг/т., УзДЕФ дефолиантида (7,0-8,0 л/га) эса 0,0022-0,0026 мг/т. ташкил этиб, ҳар иккала дефолиант ҳам ўсимлик таркибида жуда кам (из даражасида) бўлиб, ўсимлик ҳамда иссиққонлилар учун ҳеч қандай патоген таъсирга эга эмаслиги аниқланган;
кузги буғдойнинг сут-мум пишиш даврида аммоний сулфат ўғити (25-30 кг/га) билан сеникация ўтказилиши ҳисобига қўшимча 2,65-3,00 с/га дон ҳосили ва 2752,7-2892,8 минг сўм/га қўшимча соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси ҳам 5,16-5,17 фоизга ошганлиги, шунингдек, пишиш фазасида кўп йиллик бегона ўтларга қарши десикация ўтказилганида, ўрим вақтидаги дон ҳосили нобудгарчилигининг 10-15 % гача камайиши натижасида қўшимча соф даромад 864,1-841,8 минг сўм/га, рентабеллик даражаси 2,9-2,8% га ошганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кузги буғдой майдонларида сеникация ва десикация агротадбирининг самарадорлигини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кузги буғдой дон ҳосили ва сифатини оширишда сут-мум пишиш даврида аммоний сулфат ўғити (25-30 кг/га) қўллаб сеникация ўтказиш ва тўла пишиш фазасида қўйпечак, қамиш, ғумай каби кўп йиллик бегона ўтларга қарши СуюқХМД (8,0-9,0 л/га) ва УзДЕФ (7,0-8,0 л/га) дефолиантлари билан десикация ўтказиш агротадбирлари Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “ТCТ Агро Cлустер” МЧЖ кластерининг жами 50 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 22-июндаги 05/05-02-449-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур агротабирлар қўлланилган кузги буғдой майдонларидан олинган дон ҳосили ортиши билан бирга, сеникация ҳисобидан 2 734,0-2 862,0 минг сўм/га, десикация ҳисобидан 793,8-970,0 минг сўм/га қўшимча соф даромад олинган;
кузги буғдойнинг сут-мум пишиш фазасида аммоний сулфат ўғитини (25-30 кг/га) қўллаб сеникация ўтказиш агротадбири Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “ТCТ Агро Cлустер” МЧЖ кластерига қарашли 30,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 22-июндаги 05/05-02-449-сонли маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойдан 65,6-65,9 с/га дон ҳосили етиштирилган ва дон таркибидаги клейковина миқдори 0,4-0,5 фоизга яхшиланишига эришилган;
кузги буғдойнинг тўла пишиш фазасида тарқалган кўп йиллик бегона ўтларга қарши СуюқХМД (8,0-9,0 л/га) ва УзДЕФ (7,0-8,0 л/га) дефолиантлари ёрдамида десикация ўтказиш агротадбири Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги “ТCТ Агро Cлустер” МЧЖ кластерига қарашли 20,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 22-июндаги 05/05-02-449-сонли маълумотномаси). Натижада, бегона ўтларнинг 90-95 % қуриши ҳисобига ўрим вақтида комбайнларнинг иш унуми икки баробарга ошиши ҳамда гектаридан 2,4-2,6 сентнергача дон ҳосилининг тўкилиши олди олинишига эришилган;
кузги буғдойнинг тўла пишиш даврида бегона ўтларга қарши СуюқХМД (8,0-9,0 л/га) ва УзДЕФ (7,0-8,0 л/га) дефолиантлари ёрдамида десикация ўтказиш агротадбири 2025-йилда Қорапалпоғистон Республикаси Чимбой тумани фермер хўжаликларида жами 50,0 гектар майдонда жорий этилган (Қорапалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 13-июлдаги 02/013-2341/1-сонли маълумотномаси). Натижада, бегона ўтларга қарши десикация ўтказилган вариантларда ўрим вақтида назорат (десикация ўтказилмаган майдон)га нисбатан бошоқдаги дон тўкилиши 10-15% гача камайиб, мос равишда ўртача 3,46-3,73 ва 3,60-3,64 с/га.гача дон ҳосилининг нобудгарчилиги олди олинишига эришилган ҳамда олинган қўшимча соф даромад 1386,6-1486,8 ва 1470,5-1432,0 минг сўм/га.ни ташкил этган.