Зухриддинов Мухриддин Рахмон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Типик бўз тупроқлар шароитида рижик (Cамелина сатива Л.) етиштириш технологияси элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1542
Илмий раҳбар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Насриддин Халилов, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жумабоев Зухриддин Мўминович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида рижик навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш муддати ҳамда меъёрларини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида рижикнинг Кристалл, Карат ва Пензяк навларини кузда 8 млн.дона/га меъёрда, Кристалл навини баҳорда 6 млн дона/га меъёрда экиш мақбул эканлиги аниқланган ҳамда мазкур экиш муддати ва меъёрларида ўсимликнинг фаол ўсиши ва ривожланиши, ёзги экиш муддатида эса ҳаво ҳароратининг юқори ва нисбий намлиги паст бўлишининг Кристалл нави ўсиш-ривожланишига салбий таъсири илмий асосланган;
рижикнинг Кристалл, Карат ва Пензяк навлари кузда 8 млн. дона/га меъёрда экилганда экинзордаги фотосинтетик фаолиятга ижобий таъсир кўрсатиб, барча навлар бўйича мақбул (57,2; 60,2 ва 54,1 минг м2/га) барг юзаси шакллангани ҳолда, фотосинтез жараёни жадал кечиб, соф фотосинтез маҳсулдорлиги юқори ва кам экиш меъёрларига нисбатан суткасига 0,08-1,09; 0,05-0,91 ва 0,20-1,31 г/м2 га ортиши натижасида бир гектар майдонда энг юқори (164,7; 198,1 ва 221,1 с/га) қуруқ масса тўпланиб, қолган экиш меъёрларида бу кўрсаткич мос равишда 9,4-27,1; 10,3-22,9 ва 3,4-29,8 % гача камайганлиги ҳамда навлар орасида Пензяк нави устун эканлиги, баҳорги муддатда эса Кристалл нави 6 млн. дона/га меъёрда экилган вариантда кўрсаткичлар юқори бўлиши аниқланган;
рижик навлари кузда турли экиш меъёрларида экилганда, экиш меъёрлари ошиб бориши билан навлар бўйича бир туп ўсимликдаги қўзоқча сони 95,5-60,7-65,7 донагача, қўзоқча вазни 1,28-1,23-1,77 г.гача, уруғ вазни 0,69-0,63-1,06 г.гача, 1000 дона уруғ вазни 0,06-0,06-0,09 г.гача ҳамда уруғ мойдорлиги 2,0-1,05-3,0 % гача камайиб борганлигига қарамай, 8 млн. дона/га меъёрда экилган вариантда мақбул тупсони ва уларда ўртача ҳосил элементлари шаклланиши эвазига уруғ ҳосилдорлигининг 1,9-4,5-4,8 с/га.гача, мой чиқишининг 79,1-158,5-150,8 кг/га.гача юқори бўлганлиги, баҳорги муддатда юқори натижалар Кристалл нави 6 млн. дона/га меъёрда экилганда олинганлиги илмий асосланган;
барча экиш муддатларида экиш меъёрлари ошиб бориши билан рижик навлари ҳосилдорлиги ва ўсимлик поя баландлиги ўртасида (р=0,986, Р2=0,9613), барг юзаси ўртасида (р=0,731 Р2=0,5348), қуруқ массаси ўртасида (р=0,921, Р2=0,8485) эгри чизиқли кучли ижобий боғлиқлик мавжудлиги ва қайтиш (синиш) нуқтаси 10 млн. дона/га экиш меъёрида юзага келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Типик бўз тупроқлар шароитида рижик етиштириш технологияси элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида рижик навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини белгилаш борасида “Рижик етиштириш технологияси бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-280-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома вилоят қишлоқ хўжалиги йўналиши ходимлари, фермерлар ва мутахассислар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
типик бўз тупроқлар шароитида рижик навларини мақбул муддат ва меъёрларда экиб етиштириш технологияси Тошкент вилоятининг Бекабод туманидаги “Учқун агро омад” фермер хўжалигининг 1,5 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-280-сон маълумотномаси). Натижада, кузда гектарига 8 млн. дона (9,0 кг) меъёрда уруғ экилган Кристалл навидан 21,7 с/га, Карат навидан 22,9 с/га, Пензяк навидан 23,7 с/га, баҳорги ва ёзги муддатда гектарига 6 млн/дона (7,0 кг) уруғ экиб, парваришланган Кристалл навидан мос равишда 20,2 ва 8,9 с/га ҳосил олишга эришилган.
рижикнинг Кристалл, Карат ва Пензяк навларини кузда гектарига 8 млн. дона (9,0 кг), “Кристалл” навини баҳорги ва ёзги муддатда гектарига 6 млн. дона (7,0 кг) экиб етиштириш технологияси Бўка туманидаги “Хуррам Рустам агро” фермер хўжалигининг 2,5 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-280-сон маълумотномаси). Натижада, кузда экилган рижик навларидан мос равишда 21,0; 22,3 ва 23,4 с/га ҳосил олинган ҳолда 155,6; 172,4 ва 185,6 % рентабелликкка эришилган, баҳорги ва ёзги муддатда экилган Кристалл навининг ҳосилдорлиги 20,4 ва 8,6 с/га.ни, рентабеллик даражаси 147,2 ва 44,4 % ни ташкил этган.