Хусанбаева Хуснора Собижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида сояни ёмғирлатиб суғориш тартибини ишлаб чиқиш”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx997.
Илмий раҳбар: Нурматов Шермат Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Идрисов Хусанжон Абдужабборович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида соянинг “Нафис” ва “Узбекская–6” навларини асосий экин сифатида етиштиришда сувтежамкор ёмғирлатиб суғориш тартибларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида соянинг Узбекская–6 ва Нафис навларини суғоришда тупроқнинг 30–40–40 см ҳисобий қатламини намлаш, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75–80–80% тартибда ёмғирлатиб суғориш мақбул эканлиги ишлаб чиқилган; 
соя навларини эгатлаб суғоришда тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70–75–75% тартибда мавсум давомида 3186,6 м3/га сув сарфланган бўлса,  сояни ёмғирлатиб суғориш усулида 75–80–80 % тартибда 2313,3 м3/га меъёрда суғорилиб, гектаридан 873,3 м3 ёки  37,7 % сув тежалиши исботланган;
ёмғирлатиб суғориш усулида соя навларининг ўсув даври давомийлиги эгатлаб суғоришга нисбатан соянинг Нафис навида 1–2 кунга, Узбекская–6 навида 4–9 кунга узайганлиги аниқланган;
соя навларини ёмғирлатиб суғориш усулида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75–80–80% тартибида суғорилганда дон ҳосили 3,8–4,4 ц/га, рентабеллик даражаси 14,3–15,2 % ортиши аниқланган;
сояни  ёмғирлатиб суғориш усулида тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70–75–75 % тартибда суғорилганда Нафис навида дон таркибидаги оқсил миқдори 0,47 %, мой миқдори 0,40 %, Узбекская–6 навида эса оқсил 0,53 %, мой 0,43 % ортганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг қадимдан суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида сояни ёмғирлатиб  суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
“Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида соянинг Нафис ва Узбекская–6 навларини ёмғирлатиб суғориш” номли тавсиянома ва DGU–21809–“Асосий экин сояни суғориш тартибларига боғлиқ ҳолда ҳосилдорлигини аниқлаш” мавзусидаги ЭҲМ дастури тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9–апрелдаги 05/01–05/02–05/04–03–130 сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома соя етиштирувчи фермер хўжаликлари ва кластерларида қўлланма сифатида фойдаланилиб келинмоқда;
ресурс тежамкор ёмғирлатиб суғориш усулида соянинг Узбекская–6 ва Нафис навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70–75–75% тартибда суғориш Тошкент вилояти Бустонлиқ туманидаги “Агровер” МЧЖ кластерида 7 га, Пскент тумани Аширметов Жумабой ф/х 6,5 га, жами 13,5 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9–апрелдаги 05/01–05/02–05/04–03–130 сон маълумотномаси). Натижада сояни ёмғирлатиб суғоришда 200–300 м3/га меъёрда, мавсумий  10 марта 3120 м3/га сув сарфлаб суғорилганда дон ҳосили 32,9 ц/га, рентабеллик даражаси 65,7 %  ташкил этган;
соя навини ёмғирлатиб суғориш усулида тупроқнинг 30–40–40 см қатламини намлаб суғориш Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги “ТИҚХММИ”МТУнинг ўқув тажриба учаткасида 5,0 га, Пскент тумани Аширметов Жумабой ф/х  6,5 га, жами 18,5 га майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9–апрелдаги 05/01–05/02–05/04–03–130 сон маълумотномаси). Натижада, соядан 29,5–32,9 ц/га дон ҳосили олинган, мавсумий суғориш меъёри 3120–2550 м3/га га тенг бўлган ҳолда рентабеллик даражаси 52,4–50,7 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish