Хабибуллаев Холжура Абдухалил оъғлининг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кунгабоқарнинг маҳаллий шароитга мос, ҳосилдорлик ва сифат коърсаткичлари юқори боълган, эртапишар навларини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx1389.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Равшанбек Иномжонович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: кунгабоқарнинг Мадина нави (НАП 00223).
II. Тадқиқотнинг мақсади кунгабоқарнинг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, мойдорлиги юқори, эртапишар янги навини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба кунгабоқарнинг Ҳелиантҳус аннус Л. турига мансуб хорижий Олимп 1, 1-каталог, 2-каталог рақамли нав-намуналари ҳамда маҳаллий навлар Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида морфобиологик хусусиятлари ва қимматли хўжалик белгилари бўйича қиёсий ўрганилган ва бирламчи манбалар танлаб олинган;
кунгабоқарнинг маҳаллий Осиё навининг қимматли хўжалик белгилари бўйича ўтказилган қиёсий таҳлиллар ва селексион танловлар асосида бошланғич манбалар ажратиб олинган;
кунгабоқарнинг Осиё навини эркин чанглантириш асосида Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос, эртапишар (90 кун), серҳосил (32,0 с/га), мой миқдори юқори (49,0 %) бўлган “Мадина” нави яратилган;
кунгабоқарнинг янги яратилган “Мадина” нави андоза “Янги замон” навидан 6-8 кунга эртапишарлиги, бир саватдаги тўла етилган уруғлар сони 37 донага, 1000 дона уруғ вазни 4,0 граммга, ҳосилдорлиги 1,0 с/га.га, уруғ мойдорлиги 3,0 % га юқори бўлиши билан устунлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кунгабоқарнинг маҳаллий шароитга мос, ҳосилдорлик ва сифат коърсаткичлари юқори боълган, эртапишар навларини яратиш бўйича олб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кунгабоқарнинг селексион қийматга эга бўлган ашёларидан самарали танловлар натижасида маҳалий тупроқ-иқлим шароитига мос, ўсув даври 90 кун, ҳосилдорлиги 27 с/га, уруғ мойдорлиги 49,0 % бўлган Мадина нави яратилиб, 07.12.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан патент (№ НАП 00223) олинган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/05-03-131-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур нав эртапишарлик, юқори ҳосилдорлик ва технологик сифат кўрсаткичларини намоён қилиб, 2021-йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси учун истиқболли деб топилган;
мажмуий қимматли хўжалик белгилари юқорилиги бўйича таҳлил қилиш ва самарали танловлар натижасида яратилган кунгабоқарнинг янги “Мадина” нави Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги” илмий тадқиқот фермер хўжалигида 5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/05-03-131-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур янги нав андоза “Янги замон” навига нисбатан 8-10 кунга эртапишар, ҳосилдорлиги 2-3 с/га.га ва уруғ мойдорлиги 3-4 % га юқори бўлиши билан устунлигини кўрсатган;
кунгабоқарнинг янги “Мадина” нави Андижон вилояти Асака туманидаги “Асака оил плант сеедс” илмий йўналишдаги фермер хўжалигининг 20 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/05-03-131-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур янги навдан ўртача 28,0 с/га ҳосил олиниб, экин майдонларини кенгайтириш учун етарли миқдорда навдорлиги юқори бўлган оригинал уруғликлари тайёрланган.
кунгабоқарнинг хорижий Олимп 1, Линия 1, Линия 2 нав-намуналари Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти тажриба хўжалиигининг 0,5 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 9-апрелдаги №05/05-03-131-сонли маълумотномаси). Натижада, Олимп 1 нав намунасининг тезпишарлиги 100 кунни, ҳосилдорлиги 25 с/га.ни, уруғ мойдорлиги 47 % ни, Линия 1 нав намунасининг тезпишарлиги 105 кунни, ҳосилдорлиги 24 с/гани, мойдорлиги 45 % ни, Линия 2 нав намунасининг тезпишарлиги 107 кунни, ҳосилдорлиги 25 с/га.ни, мойдорлиги 43 % ни ташкил этган ҳамда ушбу нав-намуналарнинг уруғини дастлабки кўпайтириш ишлари йўлга қўйилган.