Сайдивалиева Хуршида Ходжиакбаровнанинг
юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оилавий муносабатларни шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”. 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Yu201.
Илмий маслаҳатчи: Рўзиев Рустам Джаббарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Боратов Миродилжон Ҳомиджонович, юридик фанлар доктори, профессор; Қўлдашев Нуриддин Абдуғаниевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий муносабатларни шартномавий-ҳуқуқий тартибга солишнинг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиш, оила аъзолари манфаатларини ҳимоя қилишда шартномаларнинг ўрнини белгилаш ҳамда ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оилаларга таъсирчан методик, консултатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш, медиаторлик институтининг ролини кучайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда чора-тадбирларни амалга ошириш асослаб берилган;
никоҳланувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олишда оилавий шартномаларни қўллаш асослаб берилган;
нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ва низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб бориш, оила аъзолари ва қариндошлар ўртасидаги оилавий муносабатларни яхшилашга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этиш асослаб берилган;
васийлик ва ҳомийлик органларининг васийликни ва ҳомийликни белгилаш, тугатиш, болаларни тутинган ота-оналарга тарбияга бериш, улар билан тузилган шартномаларни бекор қилиш, васийларни ва ҳомийлар ёки тутинган ота-оналарни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш бўйича чоралар кўриш ваколатига эга бўлиши кераклиги асослаб берилган;
васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни тутинган (фостер) оилага бериш бўйича тутинган ота-оналар билан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлиши асослаб берилган;
болалар тутинган (фостер) оилаларга ваколатли орган билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида берилиши; оилавий болалар уйига болалар шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли ҳамда ихтисослаштирган жойлаштириш шаклларида жойлаштирилиши, бунда васийлик ва ҳомийлик органларининг ваколатларини аниқлаштириш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
оилаларга таъсирчан методик, консултатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш, медиаторлик институтининг ролини кучайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги таклиф, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 12-августдаги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида 500-сонли Қарорининг 1-илова 3-боб, 12-банд з) кичик бандининг 5-хатбошисини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Қўмитасининг 2025-йил 26-февралдаги 01-02/146-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши оилаларга таъсирчан ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш ва оилавий низоларни муқобил усуллар орқали ҳал этиш тизимини кучайтиришга ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
никоҳланувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 12-августдаги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида 500-сонли Қарорининг 1-илова 3-боб, 12-банд з) кичик бандининг 6-хатбошисини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Қўмитасининг 2025-йил 26-февралдаги
01-02/146-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, низоли ҳолатларни келишув ва муросага асосланган тарзда ҳал этиш механизмларини ривожлантириш орқали оилаларни мустаҳкамлаш ва ажралишларнинг олдини олишга хизмат қилган;
нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ва низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб бориш, оила аъзолари ва қариндошлар ўртасидаги оилавий муносабатларни яхшилашга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этишга доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 12-августдаги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида 500-сонли Қарорининг 1-илова 3-боб, 12-банд н) кичик бандининг 7-хатбошисини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Қўмитасининг 2025-йил 26-февралдаги 01-02/146-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ишларини олиб бориш, низоли ҳолатларни келишув йўли билан ҳал этиш ҳамда оила аъзолари ва қариндошлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
васийлик ва ҳомийлик органларининг васийликни ва ҳомийликни белгилаш, тугатиш, болаларни тутинган ота-оналарга тарбияга бериш, улар билан тузилган шартномаларни бекор қилиш, васийларни ва ҳомийлар ёки тутинган ота-оналарни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш бўйича чоралар кўриш ваколатига эга бўлиши кераклигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонуннинг 5-моддаси
9-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 12-мартдаги №3/дн-51-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ота-оналарни фарзандларига васий ва ҳомий тайинлашда шартнома мажбуриятларини бажариш, бажармаган ҳолатида жавобгарликни юзага келишига оид муносабатларни такомилаштиришга хизмат қилган.
васийлик ва ҳомийлик органларининг болаларни тутинган (фостер) оилага бериш бўйича тутинган ота-оналар билан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонуннинг 9-моддаси 5-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 12-мартдаги №3/дн-51-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши болаларни тутинган (фостер) оилага бериш бўйича тутинган ота-оналар билан шартномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларини ваколатли бўлишига хизмат қилган.
болалар тутинган (фостер) оилаларга ваколатли орган билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида берилиши; оилавий болалар уйига болалар шартнома асосида қисқа ва узоқ муддатли ҳамда ихтисослаштирган жойлаштириш шаклларида жойлаштирилиши, бунда васийлик ва ҳомийлик органларининг ваколатларини аниқлаштиришга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сонли Қонуннинг 9-моддаси
11-бандини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 12-мартдаги №3/дн-51-сонли далолатномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши болаларни тутинган оилаларга шартнома асосида берилишида ҳамда ушбу муносабатларни шартнома асосида расмийлаштирилишида васийлик ва ҳомийлик органларининг ваколатлари аниқлаштирилишига хизмат қилган.