Эргашов Улуғбек Зохиджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғдорчиликка ихтисослашган кластерлар, уларнинг ташкилий - иқтисодий механизмлари ва ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4013.
Илмий раҳбар: Олим Муртазаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бердимуратов Қуанишбай Генжебаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицина, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади боғдорчиликка ихтисослашган кластeрлар, уларнинг ташкилий-иқтисодий мeханизмларини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболларини асослаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боғдорчиликда кластерларни ривожлантиришнинг объектив зарурияти асосланиб, “боғдорчилик кластери” тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган ҳамда боғдорчиликда фаолият кўрсатиши мумкин бўлган кластерлар турлари таснифланган ҳолда боғдорчиликда хом-ашёнинг тайёр маҳсулотга айланиш жараёнининг схемаси таклиф этилган;
боғдорчилик кластерларини рағбатлантиришда ҳудудларда фарқларнинг фарқи (Difference-in-Differences) DiDга кўра ислоҳатларнинг таъсирини баҳолаш, шу асосида даврий равишда пировард натижаларни ижобий ўзгартиришларга қаратилган имкониятларга эга эканлиги асосланган;
алмашлаб экиш тизимидаги пахта майдонлари четида кластер шаклида ташкил этилган боғдорчиликка ажратиладиган майдонларда тўлиқ мева ёки қурилиш материалибоп дарахтлар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кластер синергетик самарадорлигини ошириши асосланган;
мева экинлари майдонининг таркибий тузилишида ҳосили кам экин майдонларини қисқартириб, тез ва сифатли, ресурс тежайдиган экинлар майдонларини кўпайтириш ва сердаромад экин турлари маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларига кўра боғдорчиликка ихтисослашган кластерларда мева етиштириш самарадорлигининг 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Боғдорчиликка ихтисослашган кластeрлар, уларнинг ташкилий-иқтисодий мeханизмларини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича олинган натижалар асосида:
боғдорчиликда кластерларни ривожлантиришнинг объектив зарурияти асосланиб, “боғдорчилик кластери” тушунчасига муаллифлик таърифи ҳамда боғдорчиликда фаолият кўрсатиши мумкин бўлган кластерлар турлари таснифланган ҳолда боғдорчиликда хом-ашёнинг тайёр маҳсулотга айланиш жараёнининг схемаси бўйича таклиф муаллиф томонидан “Қишлок хўжалиги иқтисодиёти” ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-980-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф боғдорчиликка ихтисослашган кластерлар моҳияти ва мазмунини яхшироқ тушуниш, унинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари сифатини яхшилаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
боғдорчилик кластерларини рағбатлантиришда ҳудудларда фарқларнинг фарқи (Difference-in-Differences) DiDга кўра ислоҳатларнинг таъсирини баҳолаш, шу асосида даврий равишда пировард натижаларни ижобий ўзгарти-ришларга қаратилган имкониятларга эга эканлиги бўйича таклиф Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан “Самарқанд вилоятида боғдорчиликда кластер интеграциясини баҳолаш ва рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-980-сон маълумотномаси). Таклиф боғдорчиликда кластерлаштириш интеграцияси самарадорлигини оширишда улар ташкил этилгунигача ва ундан кейин фарқларнинг фарқи DiD (Difference-in-Differences)га кўра 8,7 коэффициентга тенглигини очиб беришга услубий жиҳатдан хизмат қилган;
алмашлаб экиш тизимидаги пахта майдонлари четида кластер шаклида ташкил этилган боғдорчиликка ажратиладиган майдонларда тўлиқ мева ёки қурилиш материалибоп дарахтлар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кластер синергетик самарадорлигини ошириш бўйича таклиф “Самарқанд вилоятида ер ресурсларидан комплекс фойдаланиш асосида кўп тармоқли агрокластерлар фаолиятини такомиллаштириш” бўйича экспериментал лойиҳа доирасида тажриба тариқасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-980-сон маълумотномаси). Таклиф вилоятда пахта даласи четида тўлиқ мева ёки қурилиш материалибоп дарахтлар етиштирилганидан мева ёки қурилиш материалибоп дарахтлар 50x50 бўлган ҳолатда етиштирилганида самарадорлик 13% юқори бўлиши ва қўшимча даромад келтиришига муайян даражада хизмат қилган;
мева экинлари майдонининг таркибий тузилишида ҳосили кам экин майдонларини қисқартириб, тез ва сифатли, ресурс тежайдиган экинлар майдонларини кўпайтириш ва сердаромад экин турлари маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларига кўра боғдорчиликка ихтисослашган кластерларда мева етиштириш самарадорлигининг 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Самарқанд вилоятининг сувли ҳудулари бўлган Жомбой, Оқдарё, Иштихон, Булунгур, Тойлоқ, Каттақўрғон, Пахтачи ва Нарпай туманларида гилос маҳсулотлари етиштириш ҳамда тоғолди ва лалмикор деҳқончиликка ихтисослаши, Ургут, Пайариқ, Нуробод ва Қўшработ туманларида писта етиштиришни кўпайтиришда экин майдонлари таркибини ижобий томонга ўзгартиш таклифларини асослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-980-сон маълумотномаси). Таклиф истиқболда мева экин майдонлари таркибий тузилишида ҳосили кам экин майдонларини қисқартириб, тез ва сифатли, ресурс тежайдиган экинлар майдонларини кўпайтириш ҳамда сердаромад экин турлари маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш ҳажмини (турини) ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish