Бахриддинов Камолиддин Бахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида молиявий-инвестицион стратегияларни такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4853
Илмий раҳбар: Хамдамов Омонулло Неъматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01
Расмий оппонентлар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунова Наргиза Рахимовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида молиявий-инвестицион стратегияни шакллантириш ва стратегик молиявий таҳлил усулларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларида инвестицион ва корпоратив шаффофликни таъминлаш мақсадида акциядорлар, иштирокчилар ва муассис учун «ахборотларни ошкор этиш тенглиги» тамойилини жорий қилиш ҳамда акциядорлик жамиятлари облигациялар ва акциялар чиқариш орқали капитал бозоридан қўшимча ресурсларни жалб қилиш асосида умумий инвестицион портфелини 15-18 фоизга кенгайтириш имкони асосланган;
акциядорлик жамиятлари томонидан кредит маблағлари улушини пасайтириб, акциявий молиялаштириш улушини ошириш компания учун молиявий юкни камайтириш билан бирга фоиз харажатларини йилига 8-10 фоизгача қисқартириш ҳамда соф фойдани камида 12-14 фоизга ошириши асосланган;
“Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2025-2027 йилларга мўлжалланган стратегик молиявий режалаштириш бўйича “Йўл харитаси” доирасидаги инвестиция стратегиясига кўра тармоқлар бўйича лизинг портфелини диверсификациялаш меъёрий чегарасини (ҳеч бир соҳа>35% умумий портфелдан) белгилаш орқали соҳа концентрацияси рискларини тартибга солиш асосланган;
акциядорлик жамиятларида инвестицион рисклар даражасини баҳолаш ва олдиндан прогноз қилишда RiskMetrics амалиётини жорий этиш орқали “Агро финанс лизинг” АЖнинг 2030 йилга қадар стратегик молиявий таҳлил бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Акциядорлик жамиятларида молиявий-инвестицион стратегияларни ишлаб чиқиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларида инвестицион ва корпоратив шаффофликни таъминлаш мақсадида акциядорлар, иштирокчилар ва муассис учун «ахборотларни ошкор этиш тенглиги» тамойилини жорий қилиш ҳамда акциядорлик жамиятлари облигациялар ва акциялар чиқариш орқали капитал бозоридан қўшимча ресурсларни жалб қилиш асосида умумий инвестицион портфелини 15-18 фоизга кенгайтириш таклифи “Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг истиқболли стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 16 декабрдаги № 01-5/10059543-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан тижорат ва нотижорат мақсадларни белгилаш, уларнинг инвестиция лойиҳаларига давлат кафиллигини беришдан босқичма-босқич воз кечиш, давлат иштирокидаги корхоналар ва нодавлат юридик шахслар учун тенг шароит яратиш, давлатнинг мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) ва тартибга солувчи функцияларини ажратиш орқали давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш таклифи 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш Стратегиясида ўз аксини топган;
акциядорлик жамиятлари томонидан кредит маблағлари улушини пасайтириб, акциявий молиялаштириш улушини ошириш компания учун молиявий юкни камайтириш билан бирга фоиз харажатларини йилига 8-10 фоизгача қисқартириш ҳамда соф фойдани камида 12-14 фоизга ошириш таклифи “Агро финанс лизинг” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 16 декабрдаги № 01-5/10059543-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, кредит маблағларига боғлиқлиги камайгани сабабли жамият зиммасидаги умумий молиявий юк сезиларли даражада пасайиб, фоиз харажатларини йилига ўртача 8-10 фоизгача қисқартириш имконини яратди. Фоиз харажатларининг қисқариши бевосита соф фойда кўрсаткичларига таъсир кўрсатиб, жамият соф фойда миқдорини 12-14 фоизга ошириш имконини берди;
“Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2025-2027 йилларга мўлжалланган стратегик молиявий режалаштириш бўйича “Йўл харитаси” доирасидаги инвестиция стратегиясига кўра тармоқлар бўйича лизинг портфелини диверсификациялаш меъёрий чегарасини (ҳеч бир соҳа>35% умумий портфелдан) белгилаш орқали соҳа концентрацияси рискларини тартибга солиш таклифи “Агро финанс лизинг” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 16 декабрдаги №01-5/10059543-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида “Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2025-2027 йиллар учун истиқболли стратегияси ва молиявий-инвестицион фаолиятини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларида инвестицион рисклар даражасини баҳолаш ва олдиндан прогноз қилишда RiskMetrics амалиётини жорий этиш орқали “Агро финанс лизинг” АЖнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган стратегик молиявий таҳлил бўйича прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Агро финанс лизинг” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий этилган (“Агро финанс лизинг” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 16 декабрдаги №01-5/10059543-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291 сонли қарорига 4-илова 2023-2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бунинг натижасида жамият томонидан инвестицион фаолият натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий рискларни прогноз қилиш асосида доимий харажатлар миқдорини 15% камайтириш орқали 2024 йил учун инвестицион фаолият бўйича олинадиган даромадлар ҳажмини 12% ўсишига эришилган.