Рахимжанова Шахноза Саиданваровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Углеводород хомашёсига иссиқлик ишлови бериб, бирламчи хайдашга тайёрлаш жараёнларини оптималлаштириш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1730.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Анвар Махмудович техника фанлари доктори, доцент; Нарзиев Мирзо Саидович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қобиқ трубали аппаратларда углеводород хомашёсига дистиллат фракциялари иссиқлик оқимлари билан ишлов бериб, бирламчи хайдаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт хомашёси ва дистиллат фракциялари хоссаларининг фаза ҳолати ва қиздириш ҳароратига боғлиқ ўзгариши исботланиб, қобиқ трубали иссиқлик алмашиниш аппаратларда иссиқлик узатиш коеффициенти аниқланган;
атмосферада хайдаш регламент шароитида хом ашёни иситиш учун, биринчи босқич иссиқлик алмашиниш аппаратлари иситиш сиртларининг оптимал қийматлари (Фопт = 856,7 м2, Г0 = 105508 кг/соат, т = 20÷150 оC ва Фум = 1781,7 м2) аниқланиб, 925 м2 иситиш сиртининг захирасида иссиқлик юкламасини 50÷62,5 % га ошириши исботланган;
унумдорлиги 105508,3 кг/соат бўлган иссиқлик алмашиниш аппаратларнинг регламентланган ҳарорат бўйича ишлаши учун иситиладиган хом ашёнинг минимал қийматини таъминлайдиган жараённинг мақбул технологик параметрлари асосланган;
нефт хомашёсини иситувчи иссиқлик алмашиниш аппаратларнинг самарадорлигини баҳолашнинг иситиш юзаси Ф бирлигига тўғри келувчи  иссиқлик Қ ва энергия Н ҳаражатлари нисбатини тавсифловчи  = Қ/(НФ) мезон асосланган;
қобиқ қувирли аппаратларда углеводород хомашёсига дистиллат фракциялари иссиқлик оқимлари билан ишлов бериш орқали такомиллаштирилган бирламчи хайдаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Углеводород хомашёсига иссиқлик ишлови бериб бирламчи хайдашга тайёрлаш жараёнларини мақбуллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дистиллат фракциялари иссиқлиги билан углеводород хомашёни бирламчи хайдаш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2027 йилларда амалиётга жорий этилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 21 январдаги 01-05/112-сонли маълумотномаси). Натижада биринчи босқичидаги хом ашёни иситиш учун иссиқлик алмашиниш аппаратларнининг умумий оптимал иситиш юзаси (Фопт = 856,7 м2) ҳисобланиб, қурилмаларнинг иссиқлик юкламасини 50 ÷ 60 % га ошириш имконини беради;
хом ашёни қайноқ дисстилятлар оқими билан қиздириш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2027 йилларда амалиётга жорий этилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 21 январдаги 01-05/112-сонли маълумотномаси). Натижада, қиздирувчи аппаратларнинг эксплуатацион ва энергетик сарф ҳаражатларни 1,3 маротабагача камайтириш имконини беради.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish