Сабуров Жалолиддин Жамолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигида тасаввуф ва унинг ижтимоий маънавий ҳаётга таъсири”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fal1035
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, проессор; Саматов Хуршид Улмасжонович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий номдаги халқаро илмий тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бухоро амирлиги даврида тасаввуф ва тариқатларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Раҳматуллоҳ Возеҳнинг “Туҳфат ул-аҳбоб фи тазкиратил асҳоб”, Ургутий Самарқадийнинг “Тарихи Ҳумулий” асарлари асосида Бухоро амирлиги даврида дунёвий ва диний илмларнинг ривожланиши, моддий ва маънавий ҳаётнинг ўзаро алоқадорлиги амир ва амирзодаларнинг илм-маърифатга хайрихоҳликлари билан боғлиқлиги ва унинг ижтимоий маданий ҳаёт барқарорлигига позитив таъсири очиб берилган;
Бухоро амирлиги даври тасаввуфи соф эътиқоддаги “аҳли сунна ва жамоа” ақидасига мос равишда шаклланганлиги, мураккаб ижтимоий-маънавий муҳитда нақшбандия таълимотининг “Даст ба кор, Дил ба Ёр” тамойилига ҳамоҳанг бўлган “Зоҳирам Ринд асту суратам бо халқ, маъни бо Худо” ғояларининг ижтимоий-ахлоқий муҳитга таъсири Муҳиддин Бақийнинг “ваъз ал-Аҳбоб” асаридаги ирфоний-фалсафий фикрлари воситасида далилланган;
Мусохон Даҳбедийнинг “Наводир ал-Маъориф” асаридаги тасаввуфий-фалсафий қарашлари таҳлили асосида Бухоро амирлиги даври тасаввуф ва тариқатлари одоб, суҳбат, илм ва амал тамойилларига асосланган “мўтадил ирфон консепсияси”га таянганлиги ҳамда нақшбандийликнинг инсонпарварлик, диний ва дунёвийлик ғояларини узвийлигини сақлаб қолганлиги мантиқий далилланган;
ёшларнинг ўз тарихига ва маданий меросига тўғри муносабатини шакллантириш ҳамда радикализм, мутаассиблик ғояларига аралашиб қолишларини олдини олишда Бухоро тасаввуф мактаблари намояндалари ирфоний-фалсафий таълимотлари маърифати, гуманистик моҳиятини “тарбия” дарсларига сингдиришда амирлик даври мутасаввифлари мероси субстационал аҳамиятга эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлигида тасаввуф ва унинг ижтимоий маънавий ҳаётга таъсирини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Раҳматуллоҳ Возеҳнинг “Туҳфат ул-аҳбоб фи тазкиратил асҳоб”, Ургутий Самарқадийнинг “Тарихи Ҳумулий” асарлари асосида Бухоро амирлиги даврида дунёвий ва диний илмларнинг ривожланиши, моддий ва маънавий ҳаётнинг ўзаро алоқадорлиги амир ва амирзодаларнинг илм-маърифатга хайрихоҳликлари билан боғлиқлиги ва унинг ижтимоий маданий ҳаёт барқарорлигига позитив таъсирига доир хулосалар ва янгиликлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича методик ўқишларида, каталоглар, албомлар, илмий-амалий материаллар базасини яратишда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олиш” 16-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги 02/527-сон ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 6-декабрдаги 10/2021-сон маълумотномалари). Натижада, тасаввуф таълимотининг ўзига хос хусусиятлари, фалсафий, ахлоқий қарашларнинг янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил этиш ҳамда Бухоро амирлиги даврида ислом илмлари ривожи, тасаввуф ва тариқатларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётга таъсирини илмий таҳлил этишга хизмат қилган;
Бухоро амирлиги даври тасаввуфи соф эътиқоддаги “аҳли сунна ва жамоа” ақидасига мос равишда шаклланганлиги, мураккаб ижтимоий-маънавий муҳитда нақшбандия таълимотининг “Даст ба кор, Дил ба Ёр” тамойилига ҳамоҳанг бўлган “Зоҳирам Ринд асту суратам бо халқ, маъни бо Худо” ғояларининг ижтимоий-ахлоқий муҳитга таъсири Муҳиддин Бақийнинг “ваъз ал-Аҳбоб” асаридаги ирфоний-фалсафий фикрлари воситасида далилланганлигига оид умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштиришда, жумладан, тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 30-ноябрдаги 02-02/02/1/3224-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон шароитида тасаввуф ва унинг ижтимоий маънавий ҳаётга таъсиридан муроса, бағрикенглик, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга оид фаолиятни самарали ташкил қилишда хизмат қилган;
Мусохон Даҳбедийнинг “Наводир ал-Маъориф” асаридаги тасаввуфий-фалсафий қарашлари таҳлили асосида Бухоро амирлиги даври тасаввуф ва тариқатлари одоб, суҳбат, илм ва амал тамойилларига асосланган “мўтадил ирфон консепсияси”га таянганлиги ҳамда нақшбандийликнинг инсонпарварлик, диний ва дунёвийлик ғояларини узвийлигини сақлаб қолганлигига доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази фаолиятида, жумладан ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2024-йил 5-декабрдаги 06-07/817-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон шароитида тасаввуф ва унинг ижтимоий маънавий ҳаётга таъсиридан муроса, бағрикенглик, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга оид фаолиятни самарали ташкил қилишда хизмат қилган;
ёшларнинг ўз тарихига ва маданий меросига тўғри муносабатини шакллантириш ҳамда радикализм, мутаассиблик ғояларига аралашиб қолишларини олдини олишда Бухоро тасаввуф мактаблари намояндалари ирфоний-фалсафий таълимотлари маърифати, гуманистик моҳиятини “тарбия” дарсларига сингдиришда амирлик даври мутасаввифлари меросига оид илмий янгиликлари ҳамда таклиф ва тавсияларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Фл-88-сон “Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва маънавий тараққиётида толерантлик тамойилининг тутган ўрни (қадимги даврдан то ҳозирги вақтга қадар)” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-ноябрдаги 02-09-280-сон ҳамда Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-майдаги 04/11-6508-сон маълумотномалари). Натижада, телетомошабинлар Бухоро амирлигида тасаввуф ва унинг ижтимоий маънавий ҳаётга таъсирига янгича назарий-услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда ёшларни баркамол, илмга интилувчан, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтириш масалалари бўйича маълумотларни олиш имконини бериб, телекўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга ҳамда Янги 0ъзбекистон шароитида тасаввуф ва унинг ижтимоий маънавий ҳаётга таъсиридан муроса, бағрикенглик, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish