Ҳайдаров Ўрал Ахмадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Алмарданов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Баҳриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Руслан Хамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фонд бозорида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг иштирокини баҳолаш кўрсаткичларини “аъло” (0,03≤п≤0,05), “яхши” (0,02≤п≤0,04), “қониқарли” (0,015≤п≤0,03) даражасини ифодаловчи оралиқ диапазонларида инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 3-5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш таклифи асосланган;
инвестиция лойиҳларини молиялаштиришда компанияларнинг инвестиция портфели самарадорлигини баҳолаш услуби инвестицияларнинг даромадлилик даражасини акс эттирувчи “Инвестиция нисбати коеффициенти” (Инвестмент Ратио Ик) кўрсаткичидан фойдаланишни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида “яшил” облигацияларни хусусий инвесторлар ўртасида жойлаштириш орқали “Яшил иқтисодиёт фонди”ни ташкил этиш йўли билан экологик лойиҳаларни молиялаштиришни босқичма-босқич рағбатлантириш таклифи ишлаб чиқилган;
ипотека бозорини ноаънанавий молиявий инструментлари орқали рағбатлантиришни кенгайтиришнинг бозор механизми сифатида жисмоний шахсларни “мушорака мутанақиса” шартномаси орқали молиялаштириш таклиф асосланган;
Ўзбекистон ҳудудларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда инвестиция салоҳиятига таъсир қилувчи омилларни акс эттирувчи “комплекс тасодифий самара” эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар фаолиятнинг асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
фонд бозорида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг иштирокини баҳолаш кўрсаткичларини “аъло” (0,03≤п≤0,05), “яхши” (0,02≤п≤0,04), “қониқарли” (0,015≤п≤0,03) даражасини ифодаловчи оралиқ диапазонларида инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 3-5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 07-01-00485 сонли маълумотномаси) Натижада, фонд бозори иштирокчиларини кенгайтириш, молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва давлат улуши юқори бўлган ташкилотларнинг самарадорлигини босқичма-босқич ошириб боришга хизмат қилган.
инвестиция лойиҳларини молиялаштиришда компанияларнинг инвестиция портфели самарадорлигини баҳолаш услуби инвестицияларнинг даромадлилик даражасини акс эттирувчи “Инвестиция нисбати коеффициенти” (Инвестмент Ратио Ик) кўрсаткичидан фойдаланишни татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 07-01-00485 сонли маълумотномаси) Мазкур таклиф компанияларнинг инвестиция портфели самарадорлигини баҳолашда “инвестиция коеффициенти” яъни Ик>1 бўлганда корхона молиявий жиҳатдан барқарор ва кейинги ўсиш учун потенсиалга эгалиги, Ик=1 тенг бўлганда компания узоқ муддатли активларни ўз капитали билан тўлиқ қоплаш имконияти мавжудлигини акс эттиради. Агар Ик<1 дан кичик бўлса корхона қарз маблағларига боғлиқ бўлиб бу молиявий беқарорликни акс эттириши мумкин эканлигини ифодалайди.
иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида “яшил” облигацияларни хусусий инвесторлар ўртасида жойлаштириш орқали “Яшил иқтисодиёт фонди”ни ташкил этиш йўли билан экологик лойиҳаларни молиялаштиришни босқичма-босқич рағбатлантиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 07-01-00485 сонли маълумотномаси) Натижада, иқтисодиётни декарбонизация қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган хусусий инфратузилмаларда яшил лойиҳаларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтирган.
мамлакатимизда ипотека лойиҳаларини молиялаштиришда “Мушорака мутанақиса” (камайиб борувчи Мушорака) инструментини жорий этишнинг ижобий жиҳатлари асосланишига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 07-01-00485 сонли маълумотномаси) Бу таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида мамлакатимизда ипотека лойиҳаларини молиялаштиришда “Мушорака мутанақиса” (камайиб борувчи Мушорака) инструментини жорий этишнинг ижобий жиҳатлари асосланган.
Ўзбекистон ҳудудларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда инвестиция салоҳиятига таъсир қилувчи омилларни акс эттирувчи “комплекс тасодифий самара” эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар фаолиятнинг асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 07-01-00485 сонли маълумотномаси) Мазкур моделнинг қўлланилиши натижасида марказлашган инвестиция ҳажмини бир фоизга ўсиши ҳудудларининг инвестиция ҳажмини 0,21 фоизга, хорижий инвестиция ва кредит ҳажмини бир фоизга ўсиши ҳудудларининг инвестиция ҳажмини 0,48 фоизга ўсишига эришилиши мумкинлиги эконометрик таҳлиллар асосида аниқланган.