Қурёзов Дилшод Исмаиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм вилояти саноатини ривожлантиришнинг экологик-иқтисодий императивлари”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Iqt2089
Илмий раҳбар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Остонақулова Гулсарахон Мухаммадёқуб қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа саноатининг ривожлантиришнинг экологик-иқтисодий императивларини эътиборга олган ҳолда барқарор ривожланишини та'минлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақанинг интенсив ривожланишини таъминлашда тизимли шаклда йиғилган ҳудудий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, минтақа саноатининг устунликларини аниқлашда миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолашнинг тоифаларга тақсимланган табақалашув рейтинги таклиф этилган;
ҳудудлардаги экспорт қилувчи саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатга хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада субординар қарз шаклида маблағлар жалб қилиш илмий асосланган;
ҳудудларда янги турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар учун импорт қилинадиган асбоб-ускуналар харид қилишда кредит маблағларини хорижий валютада тақдим этиш асосланган;
Хоразм вилоятида инновацион технологияларининг минтақа иқтисодиётига жорий этилиши билан экпорт ҳажмининг ошиши, бюджет даромадлари ва инвестицион лойиҳалар ўртасидаги занжирни мувофиқлаштириш асосида 2028 йилгача Хоразм вилояти саноат ишлаб чиқаришини ошириш бўйича кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида минтақа саноати ривожланишининг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақанинг интенсив ривожланишини таъминлашда тизимли шаклда йиғилган ҳудудий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, минтақа саноатининг устунликларини аниқлашда миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолашнинг тоифаларга тақсимланган табақалашув рейтинги бўйича берилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18-декабр 2023-йилдаги “Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ва унинг иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02-20-00157-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатимизнинг саноат ривожланиши нисбатан паст бўлган туманларини аниқлаш ҳамда уларда инновацион салоҳияти даражаси тоифаларга бўлиш имкониятлари яратилган;
ҳудудлардаги экспорт қилувчи саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатга хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада субординар қарз шаклида маблағлар жалб қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 4-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023-йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-292-сон қарори лойиҳаси ва унинг иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02-20-00157-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудларни ривожланишида уларнинг табақалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини беради ҳамда ҳудудий ривожланиш жараёни янада тезлашишига имкониятни ҳамда янги турдаги саноат товарларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайишига олиб келган.
ҳудудларда янги турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар учун импорт қилинадиган асбоб-ускуналар харид қилишда кредит маблағларини хорижий валютада тақдим этиш борасидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 4-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023-йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-292-сон қарори лойиҳаси ва унинг иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025-йил 7-февралдаги 02-20-00157-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудлардаги саноат корхоналарини хомашё материалларини харид қилиш имкониятларини янада кенгайишига олиб келган;
Хоразм вилоятида инновацион технологияларининг минтақа иқтисодиётига жорий этилиши билан экпорт ҳажмининг ошиши, бюджет даромадлари ва инвестицион лойиҳалар ўртасидаги занжирни мувофиқлаштириш асосида 2028 йилгача Хоразм вилояти саноат ишлаб чиқаришини ошириш бўйича кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18-декабр 2023-йилдаги “Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ва унинг иловаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 28-январдаги 07-4-09/943-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудлар саноатини комплекс ривожлантиришдаги устувор йўналишларни ишлаб чиқишга эришилди ҳамда уларнинг амалга оширилиши истиқболда ҳудудий саноатни ривожлантириш стратегиясининг яратилиши ва қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятнинг жадаллашувига олиб келиши мумкин.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish