Маматқодиров Беҳзоджон Дилшоджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Каолин асосида алуминосиликатли нанонайлар синтези ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.01 - Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/К918.
Илмий раҳбарлар: Якубов Йўлдош Юсупбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Сидоренко Александр Юриевич, кимё фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти, Белорус Миллий фанлар академиясининг Янги материаллар кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор; Алимназаров Бекмурод Хуррамович кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий каолин минераллари асосида алуминосиликатли нанонайларни синтез қилиш ва уларнинг каталитик, сорбсион хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашё АКФ-78, АКC-30, Алянс, султон увайс каолинларидан алуминосиликатли нанонайлар олинган ва уларнинг молекуляр тузилишлари, таркиби ва морфологияси аниқланган;
алуминосиликатли нанонайлар синтезида каолинларга ДМСО билан ишлов берилганда 70°C ҳароратда 9 соатда 70%, МеОҲ билан ишлов берилганда 70°C ҳароратда 48 соатда 72 %, CТАC билан ишлов бериш босқичида эса 66°C ҳароратда 24 соатда 75 % унум билан алуминосиликатли нанонайлар олинган;
АКФ-78 каолин минерали асосида олинган нанонайларнинг (АНН-4) пиранҳа эритмаси билан ишлов бериш натижасида АНН-4 нинг сирт майдони 3,9 баробар (159 м²/г гача ), ғовак ҳажми 1,5 марта (0,23 см³/г) ва кислоталиги 4,1 марта (49 ммол/г) га ортиши исботланган;
АНН-4 а-пинен оксидининг изомерланиш реакциясида каталитик фаоллик кўрсатиб, танловчанлиги транскарвеолга 55-57% гача ва камфолен алдегидга 50-51% гача бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар АКФ-78, АКC-30, алянс, Султон Увайс каолинлари асосида алуминосиликатли нанонайларни синтези, морфологик тузилиши ва сорбсион хусусиятларини аниқлаш боʻйича олнган илмий натижалар асосида:
маҳаллий каолин минераллари асосида олинган АНН-1, АНН-2, АНН-3, АНН-4 алюмосиликатли нанонайлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ да газ сорбентлари сифатида қўлланилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2025 йил 18 июндаги 813/ГК-06-сон маълумотномаси). Натижада, алюмосиликатли нанонайлар асосида олинган сорбцион материаллар ёрдамида табиий газни карбонат ангидриддан 97,5% гача тозалаш имконини берган;
синтез қилинган алуминосиликатли нанонайлар асосидаги сорбентлар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ да табиий газни таркибидаги водород сулфид газидан тозалашга амалиётга жорий қилинган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2025 йил 18 июндаги 813/ГК-06-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газ таркибидаги водород сулфид консентрациясини 5 мг/л гача камайтириш имконини берган.