Самандаров Элёрбек Шоназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қалай галогенидлари ва краун эфирлари асосида синтез қилинган ночизиқли оптик материаллар синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01 - Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/К919.
Илмий раҳбарлар: Якубов Йўлдаш Юсупбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; C.Балакришнан, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Дилноза Саламовна, кимё фанлари доктори, доцент; Бекчанов Даврон Жуманазарович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалай галогенидлари ва краун эфирлари асосида лигандлар 3-Асетилпиридин; 3-пиридилметанамин; метил изоникотинат; никотинитрил пиколиник кислота (2-пиридинкарбоксилик кислота); пиридин-2-илметанамин билан янги ночизиқли оптик материаллар синтез қилиш, уларнинг кристалл тузилиши ва оптик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалай галогенидлари ва краун эфирлари асосида 9 та янги комплекс бирикмалар синтез қилинган, улардан 6 таси Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилиб, 2464388, 2464389, 2465923, 2465924, 2344788, 2448617 депозит рақамлар олинган;
синтез қилинган [СнCл6(Ҳ2О)2(C6Ҳ5Н2)2], [СнБр6(C6Ҳ5Н2)2(Ҳ2О)2], [СнCл6(C6Ҳ6НО2)2(Ҳ2О)2], [СнБр6(C6Ҳ6НО2)2(Ҳ2О)2], [СнБр6(C7Ҳ8НО2)2] таркибли ночизиқли оптик хусусиятли комплекс бирикмаларнинг молекуляр ва кристалл тузилишлари рентген тузулиш таҳлил усули ёрдамида аниқланган;
Краун эфирлари асосида синтез қилинган оптик хусусиятли комплекс бирикмалардан [C12Ҳ24О6(C8Ҳ10НО)2(И)2] сентросимметрик тригонал, [(C12Ҳ24О6)(C6Ҳ9Н2)(И)], [(C12Ҳ24О6)2(Ҳ2О)2(C6Ҳ9Н2)2(И)2], [(C10Ҳ20О5)(C6Ҳ9Н2)(И)] сентросимметрик триклиник системада кристалланиши рентген тузулиш таҳлил усули ёрдамида исботланган;
олинган комплекс бирикмалар асосидаги оптик материалларнинг валентлик ва ўтказувчанлик зонаси орасидаги энергия фарқи Тауc диаграммаси ёрдамида аниқланган ҳамда оптоелектроник хусусиятларининг НЛО-6>НЛО-7>НЛО-8>НЛО-1>НЛО-3>НЛО-4>НЛО-2>НЛО-5 қаторида камайиб бориши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қалай галогенидлари ва краун эфирлари асосида синтез қилинган ночизиқли оптик материалларни  тузилиши ва оптик хоссалари боʻйича олинган натижалар асосида:
[СнCл6(Ҳ2О)2(C6Ҳ5Н2)2], [СнБр6(C6Ҳ5Н2)2(Ҳ2О)2], [СнCл6(C6Ҳ6НО2)2(Ҳ2О)2], [СнБр6(C6Ҳ6НО2)2(Ҳ2О)2], [СнБр6(C7Ҳ8НО2)2], [C12Ҳ24О6(C8Ҳ10НО)2(И)2], [(C12Ҳ24О6)(C6Ҳ9Н2)(И)], [(C12Ҳ24О6)2(Ҳ2О)2(C6Ҳ9Н2)2(И)2], [(C10Ҳ20О5)(C6Ҳ9Н2)(И)] таркибли янги синтез қилинган ночизиқли оптик материалларни молекуляр ва кристалл тузилиши ҳақидаги маълумотлари Кембриж кристаллографик маълумотлар маркази (ҳттпс://www.ccдc.cам.аc.ук/cонц/ретриевиҳг.ҳтмл)да №2464388, №2464389, №2465923, №2465924, №2344788, №2448617 рақамлар билан роʻйхатдан оʻтказилган. Натижада, базага киритилган кимёвий бирикмалар ҳақидаги тақдим этилган маълумотлар оʻхшаш бирикмаларни синтез қилишда ва уларнинг тузилишини тавсифлашда фойдаланиш имконини яратган; 
олинган НЛО 6 ва НЛО 7 оптик материаллари Муборак газни қайта ишлаш заводи МЧЖ да қуёш батареяси элементлари сифатида қўланилган (Муборак газни қайта ишлаш заводи МЧЖнинг 2025 йил 9 июлдаги 964/ГʻК-07-сонли маʼлумотномаси). Натижада, саноат қуёш батареяларида қоʻлланилаётган перовскит минерали асосидаги қуёш элементларининг оʻрнини босувчи, арзон ва 22% гача самарадорликка эга органик бўлган қуёш элементларини олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish