Адизова Шоира Тоировнанинг 
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосидаги сорбентларни термокимёвий қайта ишлаш ва амалиётда қўллаш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4828.
Илмий раҳбар: Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.К/Т.06.03.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: “Сувни тозалаш учун сорбент олиш усули” (№ИАП 8095).
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёларни термокимёвий модификациялаш орқали олинган сорбентлар асосида тоғ-кон саноати турли технологик жараёнларида ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалаш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Навбаҳор палигорскит ва бентонит гилтупроқлари минерал кислоталар ва термик фаоллаштирилганда гил кукунларининг адсорбсион-тузилишлари ва физик-кимёвий хусусиятларда кинетик ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
тоғ-кон саноати корхоналарининг турли технологик жараёнларида ҳосил бўладиган оқова сувлар таркибидаги турли табиатли ва таркибли ифлослантирувчи моддалардан тозалаш жараёнида  модификацияланган бентонит  ва полигорскит гил намуналарини қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
модификацияланган сорбент асосида оқова сувларни тозалашда чўкмага тушган шламларнинг хусусиятлари ва таркибини замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида тозалаш босқичларида содир бўладиган жараёнлар механизми аниқланган;
оқова сувларни тозалаш жараёнида гил кукунларнинг табиий ва модификацияланган шакллари асосидаги сорбсион хусусиятлари аниқланган. Термокимёвий модификацияланган самарали сорбент ҳамда коагулянт ва флокулянт тозаловчи реагентлар асосида саноат оқова сувлари таркибидаги турли ионлардан тозалаш самарадорлиги амалдаги усулга нисбатан 21-25 % га юқори эканлиги аниқланган.
техник сувларнинг физик-кимёвий миқдорий таркибини хоссалари ўрганилди ва оқова сувларни тозалаш жараёнини амалга оширишнинг технологияси ишлаб чиқилган, тозалашнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлардан юқори самарали фаоллаштирилган сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш  ва тоғ-кон саноати оқова сувларини тозалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлардан юқори самарали фаоллаштирилган сорбентлар олиш технологияси “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ корхонасининг 2024 йил 6 декабрдаги 23/01-01-07/772-сон маълумотномаси). Натижада, олинган янги таркибли юқори сорбсион хоссага эга бўлган сорбентлар асосида оқова сувларни тозалашда  қўллаш имконини берган;
оқова сувларни модификацияланган сорбентлар, коагулянт ва флокулянтлар ёрдамида тозалаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ корхона-сининг 2024 йил 6 декабрдаги 23/01-01-07/772-сон маълумотномаси). Натижада оқова сувларни тозалагандан сўнг темир ионлари 99,6% га, марганес ионлари 99,9% га, никел ионлари 31,2% га, мис ионлари 85,6% га камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish