Умурова Шаҳодат Шавкат қизининг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида пахта мойларини тозалаш учун юқори самарали сорбентлар олиш ва амалиётда қўллаш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5603.
Илмий раҳбар: Амонова Матлуба Мухтаровна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: “Пахта мойини тозаловчи селектив сорбент олиш усули” (№ИАП 7941).
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий минерал ресурслари асосида экологик тоза ўсимлик ёғларини ишлаб чиқариш жараёни учун юқори самарали сорбентлар олиш асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Навбаҳор кони палигорскит гил қатламларининг минералогик таркиби (палигорскит, монтмориллонит, кварц, дала шпати ва бошқа минераллар) ҳамда кимёвий таркиби (СиО₂, Ал₂О₃, Фе₂О₃, МгО, CаО ва бошқалар) аниқланиши натижасида уларнинг сорбсион хусусиятлари юқори бўлган табиий минерал қатламлардан фойдаланиб сорбентлар олишнинг илмий асослари яратилган;
палигорскит ва бентонит гилтупроқлари орқали гил кукунларининг адсорбсион-тузилишлари ва физик-кимёвий хусусиятларда турли омиллар, жумладан ион алмашиниш қобилияти (80–110 ммол/100 г), термик ишлов бериш даражаси (250–300°C оралиғида 2-5 атм.да), пҲ кўрсаткичи (3,0-3,6), кимёвий модификацияси (ҲCл, Ҳ₂СО₄, НаОҲ, туз эритмалари билан), сорбсия давомийлиги (186-220 соатгача)  бўлиши илмий асосланган;
гил кукунларига минерал ва органик кислоталар билан ишлов берилганда табиий минерал тузилишининг ўзгариши натижасида механик мустаҳкамликка эга сорбентларни олиш усули яратилган ҳамда кимёвий фаоллаштирилган сорбентларда сирт фаол марказларининг юзаси ва майдонининг кенгайиши ҳисобига пахта мойлари таркибидаги эркин ёғкислоталари, фосфатидлар, ранг берувчи моддалар ҳамда оксидланиш маҳсулотларидан иборат аралашмалардан кимёвий фаоллаштириш орқали тозалаш усули ишлаб чиқилган;
пахта мойи таркибидаги зарарли ва кераксиз моддаларнинг (пахта мойи таркибидаги фосфатидлар, эркин ёғ кислоталари, пигментлар (каротеноидлар, хлорофилл, бетакаротин, госсипол), оксидланиш маҳсулотлари, оқсил ва шиллиқлар) функсионал гуруҳлари билан сорбентнинг сирт марказлари ўзаро физик-кимёвий таъсирлашуви сорбсион тозалаш механизмига асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
термокимёвий модификацияланган полигарскит ва бентонит гиллари асосида олинган сорбентлар асосида пахта мойларини ранг бирлигини камайтириш технологик жараённинг селективлигини 90-96% га ошириб тайёр маҳсулотнинг сифатини оширишнинг  адсорбсион, филтрлаш ва сентрифугалаш каби самарали технологик усуллари интеграцияланган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида пахта мойларини тозалаш учун юқори самарали сорбентлар олиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган сорбентлар олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасининг 2024 йил  3 декабрдаги 139-сон маълумотномаси). Натижада, термокимёвий модификацияланган юқори сорбсион хоссага эга бўлган сорбентлар асосида оқартирилган пахта мойларининг истеъмол учун яроқлилик хусусиятини яхшилаш, сифатини ошириш ва ишлаб чиқаришда амалда фаоллантириш мақсадида қўлланиладиган оқартирувчилар сарфини камайтириш имконини берган;
пахта мойларини оқартирувчи сорбентлар ишлаб чиқариш технологияси “Кармана мой инвест” МЧЖ ва “Форевер сервис” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ корхонасининг 2024 йил  3 декабрдаги 139-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2025 йил 03-июлдаги КC/3-224 сонли маълумотномалари). Натижада, ресурс тежамкор ва иқтисодий самарадор сорбентлар асосида озиқ-овқат мойларига ранг берувчи хлорофилл, бетакаротин, госсипол моддаларини кескин даражада камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish