Пирматов Шерзод Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Холедохолитиазларда магистрал ўт йўллари касалликларини холедохоскопик ташхислаш ва даволаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2904.
Илмий раҳбар: Янгибаев Зариббай, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Сафоев Бақодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт универститети (Тожикистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади герниопластиканинг техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали чов чурраси билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор лапароскопик ҳамда очиқ усулдаги жарроҳлик амалиёти пайтида интраоперацион ультра нозик 2,6 ммлик холедохоскопнинг қўлланилиши орқали холедохоскопик холедохолитоэкстракция техникаси такомиллаштирилган;
Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлганда эндоскопик ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия (ЭРПХГ+ЭПСТ) амалиётини амалга оширишни имконсиз бўлса, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўтказувчанлигини яхшилаш, майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш, холедохда конкрементларни йиғилишини олдини олиш мақсадида Фатер сўрғичини папиллотом ёрдамида интраоперацион антеград папиллосфинктеротомия асосланган;
илк бор холедох терминал қисми торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга ошириш пайтидаги кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, панкреатит, перитонит, йирингли холангит, ҳар хил-турдаги ятрогениялар каби асоратларни олдини олиш мақсадида холедохоскопик балонли дилятация ёрдамида холедох терминал қисмини кенгайтириш ҳамда ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтишини яхшилаш мақсадида холедох терминал қисмига стент қўйиш амалиёти асосланган;
холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ва жарроҳлик даволаш алгоритими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 15 январдаги 11 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, лапароскопик ҳамда очиқ усулдаги жарроҳлик амалиёти пайтида интраоперацион ультра нозик 2,6 ммлик холедохоскопнинг қўлланилиши орқали холедохоскопик холедохолитоэкстракция техникаси такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: лапароскопик ҳамда очиқ усулдаги жарроҳлик амалиёти пайтида интраоперацион ультра нозик 2,6 ммлик холедохоскопнинг қўлланилиши магистрал ўт йўлларидаги ва жигар ички ўт йўлларидаги конкрементларни аниқлаш ҳамда аниқланган конкрементларни олиш, бир босқичли минимал инвазив жарроҳлик даволаш натижасида беморлар рухий саломатлиги тез қайта тикланган ва эрта ташхислаш натижасида қайта шифохонага холедохолитиаз билан мурожаат қилиниши сон жихатдан камайган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ультра нозик яъни 2,6 мм ўлчамдаги холедохоскоп ёрдамида магистрал ўт йўлларидаги ва жигар ички ўт йўлларидаги конкрементларни аниқлаш ҳамда аниқланган конкрементларни олиш усули бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган, булар жумласидан Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.10.2023 йилдаги 142-И-сонли буйруғи) ва Қорақалпоғистон Республикаси У.Холмуратов номидаги қўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (26.10.2023 йилдаги 36-сонли буйруғи). Ижтимоий самарадорлиги: ультра нозик яъни 2,6 мм ўлчамдаги холедохоскоп ёрдамида магистрал ўт йўлларидаги ва жигар ички ўт йўлларидаги конкрементларни аниқлаш ҳамда аниқланган конкрементларни олиш усули беморларни шифохонага қайта мурожаат қилишини олдини олган ҳолда ташхислаш ва даволашга сарф қилиниши мумкин бўлган дори-дармон ва лаборатор текширув ва бошқа харажатларини камайтириш туфайли стационар шароитда моддий харажатларини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: илк маротаба, лапароскопик ҳамда очиқ усулдаги жарроҳлик амалиёти пайтида интраоперацион ультра нозик 2,6 ммлик холедохоскопнинг қўлланилиши беморлар саломатлигининг тез қайта тикланиши ва асоратларнинг олдини олиш, ўлим кўрсаткичини камайтирган. Хулоса: ультра нозик яъни 2,6 мм ўлчамдаги холедохоскоп ёрдамида магистрал ўт йўлларидаги ва жигар ички ўт йўлларидаги конкрементларни аниқлаш ҳамда аниқланган конкрементларни олиш натижасида холедохолитиаз асорати, холедох терминал қисми ва Фатер сўрғичи ўтказувчанлигининг бузилиши кузатилган беморларни жарроҳлик усули билан даволашда интраоперацион холедохоскопиядан фойдаланиш натижасида холедох терминал қисми ва Фатер сўрғичи ўтказувчанлиги бузилишининг аниқ даражалари аниқланди ҳамда бу адекват жарроҳлик усулини тўғри танлаш имкониятини берди, шу сабабли жарроҳлик даволаш натижалари даволаш учун сарфланадиган харажатлари қисқарган, беморларни такрорий шифокорларга мурожаат қилиши, касаллик рецидивланиши сусайган, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик хисобига иқтисод қилинган ва эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олинди.
иккинчи илмий янгилик: Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлганда эндоскопик ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия (ЭРПХГ+ЭПСТ) амалиётини амалга оширишни имконсиз бўлса, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўтказувчанлигини яхшилаш, майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш, холедохда конкрементларни йиғилишини олдини олиш мақсадида Фатер сўрғичини папиллотом ёрдамида интраоперацион антеград папиллосфинктеротомия асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга оширишни имкони бўлмаган ҳолатларда, яъни катта дуоденал сўрғич дивертикул ичида жойлашганда, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш, холедохда конкрементларни йиғилишини олдини олиш мақсадида Фатер сўрғичини папиллотом ёрдамида интраоперацион антеград папиллосфинктеротомия амалиёти учун ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали беморлар саломатлигини тез қайта тикланган ва эрта ташхислаш натижасида беморлар сон жихатдан камайган, ҳаёт сифати янгиланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга оширишни имкони бўлмаган ҳолатларда, яъни катта дуоденал сўрғич дивертикул ичида жойлашганда, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш, холедохда конкрементларни йиғилишини олдини олиш мақсадида Фатер сўрғичини папиллотом ёрдамида интраоперацион антеград папиллосфинктеротомия усули бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган, булар жумласидан Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.10.2023 йилдаги 142-И-сонли буйруғи) ва Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси У.Холмуратов номидаги қўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (26.10.2023 йилдаги 36-сонли буйруғи). Ижтимоий самарадорлиги: Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга оширишни имкони бўлмаган ҳолатларда, яъни катта дуоденал сўрғич дивертикул ичида жойлашганда, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш, холедохда конкрементларни йиғилишини олдини олиш мақсадида Фатер сўрғичини папиллотом ёрдамида интраоперацион антеград папиллосфинктеротомия амалиёти орқали касалликнинг рецедив шаклларга ўтиб кетиши олди олинади, қйта стационар даво олишга мухтож эмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга оширишни имкони бўлмаган ҳолатларда, яъни катта дуоденал сўрғич дивертикул ичида жойлашганда, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш, холедохда конкрементларни йиғилишини олдини олиш мақсадида Фатер сўрғичини папиллотом ёрдамида интраоперацион антеград папиллосфинктеротомия амалиёти усули алгоритм бўйича комплекс даволаш харажатлар сметасига кўра бир даволаниш курсига кетадиган харажатлар 1 бемор ҳисобига бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Фатер сўрғичини торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография+эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга оширишни имкони бўлмаган ҳолатларда, яъни катта дуоденал сўрғич дивертикул ичида жойлашганда, ошқозонда ўтказилган ҳар хил турдаги амалиётлар ўтказган беморларда холедохоскоп ёрдамида ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш ҳамда майда миграцияловчи конкрементларни ўн икки бармоқли ичакка тушишини таъминлаш натижасида даволаш учун сарфланадиган харажатлари қисқарган, беморларни такрор шифокорларга мурожаат қилиши, касаллик рецидивланиши сусайган, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик хисобига иқтисод қилинган ва эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олинди.
учинчи илмий янгилик: илк бор, холедох терминал қисми торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга ошириш пайтидаги кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, панкреатит, перитонит, йирингли холангит, ҳар хил-турдаги ятрогениялар каби асоратларни олдини олиш мақсадида холедохоскопик балонли дилятация ёрдамида холедох терминал қисмини кенгайтириш ҳамда ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтишини яхшилаш мақсадида холедох терминал қисмига стент қўйиш амалиёти асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илк маротоба, холедох терминал қисми торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга ошириш пайтидаги кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, панкреатит, перитонит, йирингли холангит, ҳар хил-турдаги ятрогениялар каби асоратларни олдини олиш мақсадида холедохоскопик балонли дилятация ёрдамида холедох терминал қисмини кенгайтириш ҳамда ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш мақсадида холедох терминал қисмига стент қўйиш амалиёти орқали кейинги специфик асоратларнинг ҳамда касалликнинг қайталанишини камайтиришга олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: холедох терминал қисми торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография+эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга ошириш пайтидаги кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, панкреатит, перитонит, йирингли холангит, ҳар хил-турдаги ятрогениялар каби асоратларни олдини олиш мақсадида холедохоскопик балонли дилятация ёрдамида холедох терминал қисмини кенгайтириш ҳамда ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилаш мақсадида холедох терминал қисмига стент қўйиш усули бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган, булар жумласидан Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (05.10.2023 йилдаги 142-И-сонли буйруғи) ва Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси У.Холмуратов номидаги қўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (26.10.2023 йилдаги 36-сонли буйруғи). Ижтимоий самарадорлиги: холедох терминал қисми торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография ва эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга ошириш пайтидаги кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, панкреатит, перитонит, йирингли холангит, ҳар хил-турдаги ятрогениялар каби асоратларни олдини олиш мақсадида холедохоскопик балонли дилятация ёрдамида холедох терминал қисмига стент қўйишнинг асосий вазифаси холедох терминал қисмини кенгайтириш ҳамда ўт суюқлигини ўн икки бармоқли ичакка ўтказувчанлигини яхшилашдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар беморни сақлаш харажатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди. 2023 йилда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 1 беморга бир кунлик ётишга 226718 сўм сарфланди. Бир марта беморни ой давомида сақлаш учун 6801540 сўм талаб қилинади. Хулоса: холедох терминал қисми торайиши мавжуд бўлган беморларда ретроград панкреатохолангиография+эндоскопик попиллосфинктеротомия амалиётини амалга ошириш пайтидаги кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, панкреатит, перитонит, йирингли холангит, ҳар хил-турдаги ятрогениялар каби асоратларни олдини олиш мақсадида холедохоскопик балонли дилятация ёрдамида холедох терминал қисмига стент қўйиш орқали беморларни такрор шифокорларга мурожаат қилиши, касаллик рецидивланиши сусайган, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик хисобига иқтисод қилинган ва касалликни эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинди.
тўртинчи илмий янгилик: холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ва жарроҳлик даволаш алгоритми такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ҳамда жарроҳлик даволашни такомиллаштириш усули орқали илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши холелитиазларда холедох терминал қисми ва ФС ўтказувчанлиги бузилишларини даволаш бўйича устувор аҳамиятга эга эканлигини баҳолаш асосида касалликнинг олдини олиш профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини йўлга қўйиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ҳамда жарроҳлик даволашни такомиллаштириш усули бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган, булар жумласидан Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича
(05.10.2023 йилдаги 142-И-сонли буйруғи) ва Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси У.Холмуратов номидаги қўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (26.10.2023 йилдаги 36-сонли буйруғи). Ижтимоий самарадорлиги: холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ҳамда жарроҳлик даволашни такомиллаштириш натижасида ушбу беморларни постхолецистэктомик синдром билан қайта шифохонага мурожаат қилишини олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ҳамда жарроҳлик даволашни такомиллаштириш орқали постхолецистэктомик синдром билан қайта шифохонага мурожаат қилишини олдини олган ҳолда беморда моддий ва маънавий ҳамда иқтисодий зарар кўришини олдини олди. Хулоса: холелитиаз ва унинг холедохолитиаз, механик сариқлик, йирингли холангит, умумий ўт йўли терминал қисми, Фатер сўрғичи стенози даражаларида минимал инвазив усуллардан фойдаланиш учун ташхислаш ҳамда жарроҳлик даволашни такомиллаштириш орқали ижтимоий, иқтисодий зарар ва беморларда қўшимча стресс, қайта шифохонага мурожаат қилишини олдини олди.