Наджмитдинова Дилбархон Абдуллажон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташқи генитал эндометриознинг туғиш ёшидаги аёллар репродуктив тизимига таъсири», 14.00.01 – «Акушерлик ва гинекология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3465.
Илмий раҳбар: Асранкулова Дилорам Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/07.06.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муминова Нигора Хайрутдиновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташқи генитал эндометриози бўлган аёлларда ташхислаш ва даволашнинг дифференциал ёндашувини оптималлаштириш оркали тухумдон заҳирасини сақлаб қолиш ва репродуктив функцияни тиклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларда 3D ультратовуш текширувида антрал фолликулалар сони (AFC), тухумдон ҳажми ҳамда васкуляризация индекслари тухумдон резерви билан ишончли тарзда боғлиқ экани (p<0,01), энергияли допплер усули ёрдамида тухумдон резервининг паст даражасини аниқлаш сезувчанлиги 87,5%, спецификлиги эса 81,3% эканлиги асосланган;
совуқ усулдаги кистэктомия ўтказилган гуруҳда антимюллер гормони (АМГ) даражаси ўртача 39,2%га пасайгани, аблациядан кейин 26,5%га пасайгани, склеротерапиядан кейин эса атиги 11,8%га пасайгани кузатилганлиги билан склеротерапия усулининг тухумдон резервини сақлашда устунлиги исботланган;
тухумдон эндометриозини даволашда склеротерапия усулини қўллаш учун клиник-диагностик мезонлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали киста ўлчами ≤5 см, АМГ≥1,5 нг/мл, AFC≥7 ва допплер бўйича васкуляразатсион индекс (VI) ≥2,0 бўлган беморлар энг мақбул номзодлар эканлиги аниқланган;
туғиш ёшидаги аёлларда тухумдон заҳирасини сақлаб қолиш ва репродуктив функсияни тиклашга йўналтирилган комплекс прегравидар тайёргарлик алгоритми асосида табиий йўл билан ҳомиладорликка эришиш кўрсаткичи 2,6 бараварга юқори бўлгани (p<0,01) билан ушбу ёндашувнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташқи генитал эндометриоз билан оғриган аёлларнинг тухумдонлар захирасини сақлашга қаратилган тадқиқотнинг илмий натижаларига кўра:
биринчи илмий янгилик: аёлларда 3D ултратовуш текширувида антрал фолликулалар сони (AFC), тухумдон ҳажми ҳамда васкуляризация индекслари тухумдон резерви билан ишончли тарзда боғлиқ экани (p<0,01) исботланган ва энергияли допплер усули ёрдамида тухумдон резервининг паст даражасини аниқлаш сезувчанлиги 87,5%, спецификлиги эса 81,3% эканлиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 24-октабрда 6i-72/у сон билан тасдиқланган “Репродуктив ёшдаги аёлларда ташқи генитал эндометриозни даволаш тактикасини оптималлаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Mазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий маркази Наманган вилояти филиалида 2024-йил 3-ноябрдаги 34-сонли буйруғи билан ҳамда Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий маркази Фарғона вилояти филиалида 2024 йил 26-ноябрдаги 26-сон буйруғи билан жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 9/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: 3D УТТ ва энергияли допплер орқали тухумдон резервининг паст даражасини эрта аниқлаш - аёлларда бепуштликка олиб келувчи кеч диагностика, ортиқча инвазив ва руҳий зўриқиш келтирувчи текширувларнинг (масалан, лапароскопия, узоқ муддатли гормонал мониторинг) олдини олади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: бир беморни тўлиқ гормонал текширув ва инвазив диагностика асосида баҳолаш қиймати тахминан 2100000 сўмни ташкил етади. 3D УТТ ва допплер асосидаги баҳолаш усули билан 1500000 сўмгача маблағлар иқтисод қилинади. Хулоса: таклиф этилган усулдан фойдаланган ҳолда мақсадли текширув усулларидан фойдаланиш хисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=110) 165000000 сўм миқдорида бюджетдан ташқари маблағлар тежалишини таъминлайди;
иккинчи илмий янгилик: совуқ усулдаги кистэктомия ўтказилган гуруҳда АМГ даражаси ўртача 39,2%га пасайгани, аблациядан кейин 26,5%га пасайгани, склеротерапиядан кейин эса атиги 11,8%га пасайгани кузатилганлиги билан склеротерапия усулининг тухумдон резервини сақлашда устунлигини исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 24-октабрда 6i-72/у сон билан тасдиқланган “Репродуктив ёшдаги аёлларда ташқи генитал эндометриозни даволаш тактикасини оптималлаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий маркази Наманган ва Фарғона вилояти филиалларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 9/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ташқи генитал эндометриозни жарроҳлик даволаш усулини танлашда қиёсий ёндашувдан фойдаланиш такрорий жарроҳлик аралашувлари ва операциядан кейинги асоратларнинг частотасини ишончли тарзда камайтириш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: беморнинг шифохонада 1 кунлик даволаниши: дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий ашёлар учун жами 195000 минг сўм миқдордаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар аёлнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириш 585000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: беморларнинг шифохонада бўлиш муддатларини ўртача 3 кунга қисқартириш ва қайта жарроҳлик амалиётларини олдини олиш билан тадқиқот кўлами бўйича (n=110) 64350000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: тухумдон эндометриозини даволашда склеротерапия усулини қўллаш учун клиник-диагностик мезонлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали киста ўлчами ≤5 см, АМГ≥1,5 нг/мл, AFC≥7 ва допплер бўйича васкуляразатсион индекс (VI) ≥2,0 бўлган беморлар энг мақбул номзодлар эканлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 24-октабрда 6и-72/у сон билан тасдиқланган “Репродуктив ёшдаги аёлларда ташқи генитал эндометриозни даволаш тактикасини оптималлаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий маркази Наманган ва Фарғона вилояти филиалларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 9/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ЭКУ дан фойдаланиш частотасининг пасайиши, ижтимоий фаолликка тезроқ қайтиш, гормон терапияси харажатларининг пасайиши ва демографик кўрсаткичларнинг яхшиланишига асос бўлади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ЭКУ га бўлган эҳтиёжни камайиши ҳисобига бир бемордан ўртача 50000000 сўм миқдордаги маблағлар иқтисод қилинади. Хулоса: Табиий репродуктив функцияни тиклаш ва ёрдамчи репродуктив технологияларга қарамликни камайтириш орқали тадқиқот кўлами бўйича (n=30) 1,5 миллиард сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: туғиш ёшидаги аёлларда тухумдон заҳирасини сақлаб қолиш ва репродуктив функцияни тиклашга йўналтирилган комплекс прегравидар тайёргарлик алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу алгоритм асосида тайёрланган беморлар гуруҳида табиий йўл билан ҳомиладорликка эришиш кўрсаткичи тайёргарликсиз гуруҳга нисбатан 2,6 бараварга юқори бўлгани (p<0,01) билан ушбу ёндашувнинг самарадорлиги исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2024-йил 24-октабрда 6и-72/у сон билан тасдиқланган “Репродуктив ёшдаги аёлларда ташқи генитал эндометриозни даволаш тактикасини оптималлаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш илмий-амалий маркази Наманган ва Фарғона вилояти филиалларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 9/41-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: фарзанд кўрмаган ва фаол репродуктив режаларга эга бўлган ёш аёллар учун бу алгоритм, уларнинг оилавий фаровонлигига, жамиятдаги барқарор демографик кўрсаткичлар ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: тухумдон эндометриомаси ташхиси қўйилган бир нафар аёлнинг прегравидар тайёрланиши (текширувлар ва дори-дармон) учун сарфланадиган харажат 500000 сўмни ташкил этади. Таклиф этилган услубий ёндашув орқали текширувлар ва дори воситаларининг камайиши ҳисобига ҳар бир аёлдан 270000 сўмгача маблағларни иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: таклиф этилган усулдан фойдаланган ҳолда мақсадли текширув ва тавсия этилган даволаш алгоритмидан фойдаланиш хисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=110) 29700000 сўм миқдорида буджетдан ташқари маблағлар тежалишини таъминлайди.