Музаффаров Нодирбек Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир обтурацион холецистит ташхисланган кекса ва қари ёшдаги беморларни даволаш натижаларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib.4138.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тери орқали эндовезикал ҳамда эндобилиар фотодинамик терапиянинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва холецистэктомиянинг салбий натижаларини башорат қилиш орқали кекса ва қари ёшдаги беморларда учрайдиган ўткир обтурацион холециститни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир обтурацион холециститда кузатиладиган морфоструктуравий ўзгаришларнинг асосини ўт қопи тўқималаридаги деструкцияга мойил инфильтратив ўзгаришлар ташкил этганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат яллиғланиш жараёнининг кучайиши, интоксикация ва барқарор эндотоксемиянинг ривожланишига олиб келиши исботланган;
илк бор кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир обтурацион холециститда ривожланадиган йирингли-яллиғланиш ва деструктив жараёнлар кўп ҳолатда оғир даражадаги вирулентликка эга бўлган грамманфий таёқчалар, яъни факультатив анаэроблар билан боғлиқ эканлиги исботланган;
илк бор перкутан холецистостомия узоқ муддат қўлланилганда яллиғланиш ўчоғида облигат аэроблар ўсиши кузатилиб, бу ўз навбатида касалхона ичи инфекциясининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланган;
илк бор ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган ўт пуфаги ичи фотодинамик терапия усулини (IAP 8076-сонли патент) биринчи босқич жарроҳлик даволашида қўллаш ва холецистэктомияни усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 20 июндаги 20/50 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир обтурацион холециститда кузатиладиган морфоструктуравий ўзгаришларнинг асосини ўт қопи тўқималаридаги деструкцияга мойил инфильтратив ўзгаришлар ташкил этганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат яллиғланиш жараёнининг кучайиши, интоксикация ва барқарор эндотоксемиянинг ривожланишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир обтурацион холециститда кузатиладиган морфоструктуравий ўзгаришларнинг асосини ўт қопи тўқималаридаги деструкцияга мойил инфильтратив ўзгаришлар ташкил этганлиги аниқланиб, бу ҳолатни инобатга олиниши ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (11.03.2025 й.; № 42-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (09.04.2025 й.; №62-У§2-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир обтурацион холециститда кузатиладиган морфоструктуравий ўзгаришларнинг асосини ўт қопи тўқималаридаги деструкцияга мойил инфильтратив ўзгаришлар ташкил этганлиги аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир обтурацион холециститда кузатиладиган морфоструктуравий ўзгаришларнинг асосини ўт қопи тўқималаридаги деструкцияга мойил инфильтратив ўзгаришлар ташкил этганлиги аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5,0 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1350000 сўмга камайтирган (РШТЁИМ Бухоро филиалининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 270000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 105000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ўткир обтурацион холециститда кузатиладиган морфоструктуравий ўзгаришларнинг асосини ўт қопи тўқималаридаги деструкцияга мойил инфильтратив ўзгаришлар ташкил этганлиги аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратлар ва ўлимни  камайтириш имконини беради; 
иккинчи илмий янгилик: илк бор кекса ва қари ёшдаги беморларда ўткир обтурацион холециститда ривожланадиган йирингли-яллиғланиш ва деструктив жараёнлар кўп ҳолатда оғир даражадаги вирулентликка эга бўлган грамманфий таёқчалар, яъни факультатив анаэроблар билан боғлиқ эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир обтурацион холециститда ривожланадиган йирингли-яллиғланиш ва деструктив жараёнлар грамманфий таёқчалар-факультатив анаэроблар билан боғлиқ эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (11.03.2025 й.; № 42-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (09.04.2025 й.; №62-У§2-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўткир обтурацион холециститда ривожланадиган йирингли-яллиғланиш ва деструктив жараёнлар грамманфий таёқчалар-факультатив анаэроблар билан боғлиқ эканлиги исботланганлигидан фойдаланиш ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир обтурацион холециститда ривожланадиган йирингли-яллиғланиш ва деструктив жараёнлар грамманфий таёқчалар-факультатив анаэроблар билан боғлиқ эканлиги исботланганлигидан фойдаланиш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1350000 сўмга камайтирган (РШТЁИМ Бухоро филиалининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 270000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 105000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: ўткир обтурацион холециститда ривожланадиган йирингли-яллиғланиш ва деструктив жараёнлар грамманфий таёқчалар-факультатив анаэроблар билан боғлиқ эканлиги исботланганлигидан фойдаланиш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор перкутан холецистостомия узоқ муддат қўлланилганда яллиғланиш ўчоғида облигат аэроблар ўсиши кузатилиб, бу ўз навбатида касалхона ичи инфекциясининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: перкутан холецистостомия узоқ муддат қўлланилганда яллиғланиш ўчоғида облигат аэроблар ўсиши кузатилиб, бу ўз навбатида касалхона ичи инфекциясининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланганлигини инобатга олиниши беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий  қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (11.03.2025 й.; № 42-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (09.04.2025 й.; №62-У§2-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: перкутан холецистостомия узоқ муддат қўлланилганда яллиғланиш ўчоғида облигат аэроблар ўсиши кузатилиб, бу ўз навбатида касалхона ичи инфекциясининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имкон бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: перкутан холецистостомия узоқ муддат қўлланилганда яллиғланиш ўчоғида облигат аэроблар ўсиши кузатилиб, бу ўз навбатида касалхона ичи инфекциясининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланган бўлиб, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1350000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: перкутан холецистостомия узоқ муддат қўлланилганда яллиғланиш ўчоғида облигат аэроблар ўсиши кузатилиб, бу ўз навбатида касалхона ичи инфекциясининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланганлиги сабабли, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1350000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 525000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ишлаб чиқилган дифференциаллаштирилган ўт пуфаги ичи фотодинамик терапия усулини (IAP 8076-сонли патент) биринчи босқич жарроҳлик даволашида қўллаш ва холецистэктомияни усули ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: дифференциаллаштирилган ўт пуфаги ичи фотодинамик терапия усулини биринчи босқич жарроҳлик даволашида қўллаш ва холецистэктомияни таклиф этилган башорат қилиш мезонларига асосан танлаш интраоперацион асоратлар сонини 1,7 баробарга, маҳаллий ва умумий операциядан кейинги асоратлар сонини мос равишда 3,5 ва 1,8 баробаргача камайтириш имконини берган бўлиб, шифо жараёнини тезлаштириб асоратлар ва ўлимни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали бўйича буйруқ (11.03.2025 й.; № 42-сон) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (09.04.2025 й.; №62-У§2-сон) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: дифференциаллаштирилган ўт пуфаги ичи фотодинамик терапия усулини биринчи босқич жарроҳлик даволашида қўллаш ва холецистэктомияни таклиф этилган башорат қилиш мезонларига асосан танлаш интраоперацион асоратлар сонини 1,7 баробарга, маҳаллий ва умумий операциядан кейинги асоратлар сонини мос равишда 3,5 ва 1,8 баробаргача камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дифференциаллаштирилган ўт пуфаги ичи фотодинамик терапия усулини биринчи босқич жарроҳлик даволашида қўллаш ва холецистэктомияни таклиф этилган башорат қилиш мезонларига асосан танлаш интраоперацион асоратлар сонини 1,7 баробарга, маҳаллий ва умумий операциядан кейинги асоратлар сонини мос равишда 3,5 ва 1,8 баробаргача камайтириш имконини бериши ҳисобига беморнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 5 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1350000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 525000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: дифференциаллаштирилган ўт пуфаги ичи фотодинамик терапия усулини биринчи босқич жарроҳлик даволашида қўллашни амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1350000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 525000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish