Курбанова Вусала Видадиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпка туғма нуқсонларининг прeнатал мультипарамeтрик ультратовуш диагностикаси» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2 PhD/Tib1935.
Илмий раҳбар: Нормуродова Нодира Мурадуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Ахмад Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбаев Рустам Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион ультратовуш технологияларини қўллаш орқали ҳомила ўпкасининг туғма нуқсонларини ультратовуш диагностикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорликнинг 12-40 хафталикларида ҳомила ўпкасининг ўнг, чап ва умумий ҳажмини кулранг ранг режими ва уч ўлчовли ҳажмли ультратовуш технологиясидан фойдаланган ҳолда баҳолаш учун регионар норматив кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ҳомила ўпкасининг гипоплазиясини баҳолашда торако-пулмонар индексни ўлчаш усулининг патоморфологик самарадорлиги исботланган;
кўкрак қафасининг кўндаланг кесимида ҳомила ўпкаларининг юзасини кўкрак қафаси юзасига нисбати ўртача 41,6 ± 2,5% ни ташкил қилиши ва ўпка гипоплазиясида 18,2% дан 33,5% гача, ўртача 25,2±5,1% га камайиши исботланган;
ҳомилада ўпка гипоплазияси билан кечадиган кўкрак қафаси аъзоларининг туғма нуқсонларида респератор дисфункция прогнозини баҳолаш учун баллар шкаласининг самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўпканинг туғма нуқсонларини пренатал даврда аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорликнинг 12-40 хафталикларида ҳомила ўпкасининг ўнг, чап ва умумий ҳажмини кулранг ранг режими ва уч ўлчовли ультратовуш технологиясидан фойдаланган ҳолда баҳолаш учун регионар нормативлар ишлаб чиқилганлиги ва самарадорлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда №7н–р/64–сон билан тасдиқланган «Кулранг ва уч ўлчовли эхография ёрдамида ҳомила ўпкасининг ҳажмини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 6 январдаги 43а-сонли ва Навоий вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 9 январдаги 32-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги №11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиланинг ўпка аномалияларини, шу жумладан ўпка гипоплазиясини эрта ташхислаш ҳомиладорликни бошқариш тактикасини аниқлаш ва перинатал натижаларни яхшилаш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: магнит-резонанс томография ёрдамида ҳомила ўпкасининг ҳажмини ҳисоблаш 420 минг сўм сарфни талаб этади, ҳомила ўпка ҳажмини баҳолашда ультратовуш диагностикаси арзон, қулай ва ионлаштирмайдиган тадқиқот усули бўлиб, қўшимча пул харажатларини тежаш имконини беришидан иборат. Хулоса: ҳомилада ўпка ҳажмини баҳолаш усулини тадбиқ этиш гипоплазия билан кечадиган ўпка нуқсонларини ўз вақтида ташхислаш имконини берган ва шу билан болалар ўртасида ўлим ва ногиронлик даражасини пасайтирган.
иккинчи илмий янгилик: ҳомила ўпкасининг гипоплазиясини баҳолашда торако-пулмонар индексни ўлчаш усулининг патоморфологик самарадорлиги исботланганлиги аниқланганлиги ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 февралда №03н–р/20–сон билан тасдиқланган «Ўпка гипоплазияси билан кечадиган кўкрак қафаси аъзоларининг туғма нуқсонлари бўлган ҳомилада нафас олиш дисфункцияси прогнозини баллар ёрдамида баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 2 мартдаги 163-сонли ва Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 6 март 51-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги №11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомила ўпкасининг гипоплазиясини баҳолашда торако-пулмонар индексдан фойдаланиш ўпка гипоплазиясининг даражасини баҳолаш, бачадоничи муалажаларининг тактикасини аниқлаш ва пренатал даврда ўпка ҳажмини кузатиш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир ногирон болага ҳар йили давлат хисобидан 13464000 сўм маблағ сарфланишини ҳисобга олинса, ҳомиладорликнинг прогнози аниқ ноҳуш бўлиши кутилган ўпканинг икки ёки бир томонлама агенезияси, трахея ва бронхлар атрезияси, туғма бронхомаляция, йирик медиастинал ўсмалар каби ҳолатларда ҳомиладорликнинг тўхтатилиши, ўз навбатида, кўкрак қафаси аъзоларининг аномалиялари бўйича операциялар учун, касалхонада бўлиш вақтидаги пул харажатларини, шунингдек, туғма нуқсонли болани парвариш қиладиган ота-оналар учун давлат харажатларини тежашга олиб келган. Хулоса: ҳомила ўпка гипоплазиясини баҳолашда торако-пулмонар индексдан фойдаланиш ўпканинг туғма нуқсонларини оғир шакллари аниқланганда ҳомиладорликни эрта муддатларида тўхтатиш, ҳомиладорлик давом эттирилган ҳолатларида эса янги туғилган чақалоққа эрта ва малакали ёрдам кўрсатиш имконини беришидан иборат.
учинчи илмий янгилик: кўкрак қафасининг кўндаланг кесимида ҳомила ўпкаларининг юзасини кўкрак қафаси юзасига нисбати ўртача 41,6±2,5% ни ташкил қилиши ва ўпка гипоплазиясида 18,2% дан 33,5% гача, ўртача 25,2±5,1% га камайишини ўпка гипоплазиясини баҳолашда қўллаш бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 февралда №03н–р/20–сон билан тасдиқланган «Ўпка гипоплазияси билан кечадиган кўкрак қафаси аъзоларининг туғма нуқсонлари бўлган ҳомилада нафас олиш дисфункцияси прогнозини баллар ёрдамида баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 2 мартдаги 163-сонли ва Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 6 март 51-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги №11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўпка юзасини кўкрак қафаси юзасига нисбатини нормал кўрасаткичларини ва гипоплазия кузатилгандаги кўрсаткичларни билиш ўпка гипоплазиясини баҳолашда аниқлик киритишидан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ногиронликка олиб келадиган нуқсонларни барвақт аниқлаш болалар ўлими ва ногиронлигини камайтиришдан, диафрагма чурраларини эрта аниқлаш ва эрта муддатларда ҳомиладорликни тўхтатиш бу нуқсонлар билан боғлиқ бўлган ногирон болаларда жарроҳлик ва стационарда даволаш чора-тадбирарига ажратиладиган сарф-харажатларни тежалишидан иборат. Хулоса: ўпка гипоплазиясининг ўлимга олиб келадиган шаклларини эрта ташхислаш ва ҳомиладорликни тўхтатиш чақалоқлар ўлимини камайтириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ҳомилада ўпка гипоплазияси билан кечадиган кўкрак қафаси аъзоларининг туғма нуқсонларида респератор дисфункция прогнозини баҳолаш учун баллар шкаласи ишлаб чиқилганлиги ва самарадорлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 февралда №03н–р/20–сон билан тасдиқланган «Ўпка гипоплазияси билан кечадиган кўкрак қафаси аъзоларининг туғма нуқсонлари бўлган ҳомилада нафас олиш дисфункцияси прогнозини баллар ёрдамида баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 2 мартдаги 163-сонли ва Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 6 март 51-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги №11-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўпка гипоплазияси билан бирга келадиган кўкрак қафаси аъзоларининг туғма нуқсонлари бўлган ҳомилада нафас олиш дисфункциясини башорат қилиш учун баллар шкаласини ишлаб чиқиш туғма ўпка нуқсонлари бўлган ҳомилада ўпка гипоплазияси даражасини аниқ баҳолаш ва ҳомиладорликни бошқариш тактикасини аниқлаш имконини берган. Ўпка гипоплазияси даражасини баҳолашнинг ижтимоий аҳамияти чақалоқларнинг ўлими ва ногиронлиги билан боғлиқ бўлган ўпканинг туғма нуқсонлари ва ўпка гипоплазияси бўлган болаларнинг туғилиш даражасини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ўлими ва ногиронлигини камайтиришдан иқтисодий самарани баҳолаш ногирон болалар харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ 74-сон қарорига асосан туғма нуқсонлари туфайли ногиронлиги бўлган болаларга 622 та минг сўм, ногирон болаларни парвариш қилаётган шахсларга — 500 минг сўм ҳар ойда ажратилиши кўзда тутилган. Иқтисодий самарадорлик болаларда ногиронликка олиб келадиган нуқсонларни барвақт аниқлаш ҳар бир ногирон боладан давлатга йилига 13 миллион 464 минг сўм маблағ тежашидан иборат. Хулоса: ўпка гипоплазиясининг ўлимга олиб келадиган шаклларини эрта ташхислаш ва ҳомиладорликни тўхтатиш чақалоқлар ўлимини камайтириш имконини берган.