Эшматов Мирлазиз Мирфозиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар церебрал фалажи (БЦФ) бўлган беморларда тизза бўғимининг букувчи контрактурасини даволаш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1959.
Илмий раҳбар: Хамроев Фарход Шарафович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Уринбаев Пайзилла Уринбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Асилова Саодат Убаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика болалар ортопедия маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тизза бўғимининг букувчи контрактураси ташхисоти ва даволаш усулларини такомиллаштириш орқали реабилитация самарадорлигини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар церебрал фалажи ташхисланган беморларда клиник-инструментал тадқиқот усулларидан олинган маълумотларига қўшимча равишда синамалар (тест) натижасини инобатга олган ҳолда даволаш тактикаси ва усулларини қўллаш самарадорликнинг сезиларли яхшиланиши учун мухит яратиши исботланган;
болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тиззани букувчи контрактурасини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида  ишлаб чиқилган консерватив ёки жаррохлик даволаш усулларига кўрсатмалар ишончли самарали натижалар олиниши борасида ишончли маълумот бериши исботланган;
илк бор болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактурасини бартараф этиш ва жарроҳликдан кейин эрта реабилитацияни бошлаш имконини берувчи кам инвазив жаррохлик усули ишлаб чиқилган, бунда мушак-пай бутунлиги сақланган холдаги мустахкам натижа олиниши исботланган;
илк бор болалар церебрал фалажида кам инвазив хирургик даволаш усули қўлланилган беморларда таклиф этилган даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапиядан ташкил топган комплекс муолажалардан иборат бўлган реабилитация усули ёрдамида тиззада харакатлар хажми тикланиши муддати қисқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 22 майдаги 18/01 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болалар церебрал фалажи ташхисланган беморларда клиник-инструментал тадқиқот усулларидан олинган маълумотларига қўшимча равишда синамалар (тест) натижасини инобатга олган ҳолда даволаш тактикаси ва усулларини қўллаш самарадорликнинг сезиларли яхшиланиши учун мухит яратиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар церебрал фалажи ташхисланган беморларда клиник-инструментал тадқиқот усулларидан олинган маълумотларига қўшимча равишда синамалар (тест) натижасини инобатга олган ҳолда даволаш тактикасини танлаш ва даво усулларини қўллаш ҳар бир клиник ҳолатда индивидуал ёндашувни таъминлаб, даво натижаларини сезиларли яхшиланишига имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.03.2025 й.; №70) ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (16.04.2025 й.; № 26&2) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: болалар церебрал фалажи ташхисланган беморларда клиник-инструментал тадқиқот усуллари натижалари ва синамалар (тест) натижасини инобатга олган ҳолда даволаш тактикасини танлаш ва даво усулларини қўллаш беморларнинг адекват даволанишини таъминлаб, уларни жамиятда соғлом ҳолда ўз ўринларини топишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: харажатлар вариантларини солиштиришда мазкур иқтисодий таҳлил стационарда қолиш муддатининг қисқариши ва болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактураларининг жарроҳлик усули билан даволаш билан боғлиқ тиббий харажатларни камайтириш ҳисобига самарадорлик даражасининг катта ёки кичик бўлиши, лекин тенг эмаслиги билан ҳарактерланади. Тизза бўғими букувчи контрактуралари билан оғриган ёш ва ўрта ёшли беморларда тизза бўғимининг букувчи контрактурасини хирургик коррекция қилиш усулини жорий этиш орқали умумий иқтисодий самарадорлик ҳар бир бемор учун 2500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: болалар церебрал фалажи ташхисланган беморларда клиник-инструментал тадқиқот усулларидан олинган маълумотларига қўшимча равишда синамалар (тест) натижасини инобатга олган ҳолда даволаш тактикаси ва усулларини қўллаш даволаш самарадорлигини кескин яхшиланишига, турли асоратлар ва қониқарсиз натижалар улушини камайтиришга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тиззани букувчи контрактурасини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида  ишлаб чиқилган консерватив ёки жаррохлик даволаш усулларига кўрсатмалар ишончли самарали натижалар олиниши борасида ишончли маълумот бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тиззани букувчи контрактурасини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган алгоритм маълумотлари беморларда консерватив ёки жарроҳлик даволаш усулларига кўрсатмалар ишлаб чиқишда ишончли маълумот бериш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.03.2025 й.; №70) ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (16.04.2025 й.; № 26&2) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тиззани букувчи контрактурасини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган алгоритм маълумотлари беморларда оптимал даво усулларини танлашда ишончли маълумот бериб, кам инвазив ва қўшимча жароҳатларсиз амалиётни ўтказиш имконини берди, беморларни эрта активланишига ва соғлом ҳаётга қайтишиги имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тиззани букувчи контрактурасини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган алгоритм  асосида даво усулларини танлаш, ҳамда ёш ва ўрта ёшли беморларда тизза бўғимининг букувчи контрактурасини хирургик коррекция қилиш усулини жорий этиш ҳар бир бемор учун 2500000 сўмни ташкил этиб умумий иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилди. Хулоса: болалар церебрал фалажи билан оғриган беморларда тизза бўғимини букувчи контрактурасини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган алгоритм маълумотлари беморларда консерватив ёки жарроҳлик даволаш усулларига кўрсатмалар ишлаб чиқишда муҳим роль ўйнаб, оптимал даво усулларини танлаш орқали даволаш самарадорлигини сезиларли яхшиланишига, асоратлар ва қониқарсиз натижалар улушини қисқартиришига хисзмат қилди.
учинчи илмий янгилик: илк бор болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактурасини бартараф этиш ва жарроҳликдан кейин эрта реабилитацияни бошлаш имконини берувчи кам инвазив жаррохлик усули ишлаб чиқилган, бунда мушак-пай бутунлиги сақланган холдаги мустахкам натижа олиниши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактурасини бартараф этиш ва жарроҳликдан кейин эрта реабилитацияни бошлаш имконини берувчи кам инвазив жарроҳлик усули беморларда мушак тўқимаси бутунлигини сақланган ҳолда апоневроз қисмини кесиб узайтириш, тизза бўғими букувчи контрактурани бартараф этиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.03.2025 й.; №70) ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (16.04.2025 й.; № 26&2) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактурасини бартараф этиш ва жарроҳликдан кейин эрта реабилитацияни бошлаш имконини берувчи кам инвазив жарроҳлик усули асосида беморларда жарроҳлик амалиётини қўллаш уларнинг эрта активланишига имкон бериб, тизза бўғимда соғлом ҳаракатланиш ва эрта ногиронликни камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактурасини бартараф этиш ва жарроҳликдан кейин эрта реабилитацияни бошлаш имконини берувчи кам инвазив жарроҳлик усулини қўллаш жарроҳлик амалиётини сифатли бажариш асосида беморларни эрта соғломлаштириш, эрта ногиронликни камайтириш ҳисобига стационар даво кунларини қисқартириш имконини имконини берди, ҳар бир бемор учун 2500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: болалар церебрал фалажида тизза бўғими букувчи контрактурасини бартараф этиш ва жарроҳликдан кейин эрта реабилитацияни бошлаш имконини берувчи кам инвазив жарроҳлик усули беморларда мушак тўқимаси бутунлигини сақлаш, тизза бўғими ҳаракат амплитудасини яхшилаш, беморларни эркин ҳаракатланишига хизмат қилди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор болалар церебрал фалажида кам инвазив хирургик даволаш усули қўлланилган беморларда таклиф этилган даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапиядан ташкил топган комплекс муолажалардан иборат бўлган реабилитация усули ёрдамида тиззада харакатлар хажми тикланиши муддати қисқариши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар церебрал фалажида кам инвазив хирургик даволаш усули қўлланилган беморларда таклиф этилган даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапиядан ташкил топган комплекс муолажалардан иборат бўлган реабилитация усулини амалиётдан кейинги даврда қўллаш уларда тизза бўғимида ҳаракатлар хажми қисқа муддатларда тикланишига замин яратди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (25.03.2025 й.; №70) ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буйруқ (16.04.2025 й.; № 26&2) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: болалар церебрал фалажида кам инвазив хирургик даволаш усулидан сўнг беморларда таклиф этилган даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапиядан ташкил топган комплекс муолажалардан иборат бўлган реабилитация усулини қўллаш амалиётдан кейинги даврда беморларни активланиш даврида уларга қўшимча қулайликлар яратиб, соғлом ҳаётга ишонч билан эрта қайтишига хизмат қилди.  Иқтисодий самарадорлиги: болалар церебрал фалажида кам инвазив хирургик даволаш усули қўлланилган беморларда таклиф этилган даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапиядан ташкил топган комплекс муолажалардан иборат бўлган реабилитация усули оператив даво билан бирга жарроҳлик амалиётини сифатли амалга ошириш имконини берди, беморларни эрта соғломлаштириш ва ногиронлик ҳиссасини камайтириш ҳисобига стационар даво кунларини қисқаришига хизмат қилди, ҳар бир бемор учун 2500000 сўмни ташкил этди. Хулоса: болалар церебрал фалажида кам инвазив хирургик даволаш усули қўлланилган беморларда таклиф этилган даволовчи жисмоний тарбия ва физиотерапиядан ташкил топган комплекс муолажалардан иборат бўлган реабилитация усулини амалиётдан кейинги даврда қўллаш беморларни оғриқсиз, қўшимча қулайликлар билан соғломлаштириш муолажаларини олишларига, беморларни доимий ва соғлом ҳаётга ишонч билан эрта қайтишларига замин яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish