Бобоева Феруза Азимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда қадриятлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P1024.
Илмий раҳбар: Останов Шухрат Шарипович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/04.01.2025.P.190.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Бахром, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Бахронова Комила Ядгоровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда қадриятлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик омилларини аниқлаш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда қадриятлар тизимини шаклланиши фаол ижтимоий ҳаётда ўзликни ангалаш ва ўз устида ишлаш кўникмаларини тенгдошлари орасидаги ҳиссий қўллаб-қувватланиш эҳтиёжига боғлиқ ютуқларга йўналтирилганлик, ижодкорлик хусусиятларига идентив ривожланиши сабабли шахслараро муносабатлардаги ўз “ижтимоий Мен”ини эмоционал қадриятлар асосида қабул қилиши билан боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирларнинг касбий қадриятлар ҳақидаги тасаввурлари синф жамоасида ижтимоий нуфузга, соғлом рақобатга интилиш ўқувчидаги “Мен”ни “Биз”га ўзгаришига таъсир этиб, ўқувчининг хулқ-атворининг ижтимоийлашган шаклда намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли аффилятив установкаларга асосланган гуруҳни идрок қилиш даражасига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирларнинг оилавий, шахсий қадриятларни идрок этишига ёш хусусиятларини таъсирига кўра мулоқот, фаолиятга оид қарашларнинг шахсни ўзини ва бошқаларни қабул қилиш даражасига боғлиқ ривожланишига асосланиб инструментал ва терминал қадриятлар ижтимоий тасаввурларнинг эмоционал векторига идентив намоён бўлиши исботланган;
ўсмирларда қадриятлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантириш учун терминал қадриятлардаги касбий ва шахсий ҳаётда ўзини реализациялашнинг инструментал қадриятлар гуруҳидаги индивидуал, конформистик ва алтруистик қарашлар билан уйғун намоён бўлиши муҳимлиги сабабли, шахс ижтимоий тасаввурларига рефлексив механизмлар асосида таъсир этиш зарурлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўсмирларда қадриятлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантиришнинг педагогик-психологик детерминантлари”ни ўрганиш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда қадриятлар тизимини шаклланиши фаол ижтимоий ҳаётда ўзликни ангалаш ва ўз устида ишлаш кўникмаларини тенгдошлари орасидаги ҳиссий қўллаб-қувватланиш эҳтиёжига боғлиқ ютуқларга йўналтирилганлик, ижодкорлик хусусиятларига идентив ривожланиши сабабли шахслараро муносабатлардаги ўз “ижтимоий Мен”ини эмоционал қадриятлар асосида қабул қилиши билан боғлиқ эканлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда қадриятларни намоён бўлишидаги устувор омиллар аниқлаштирилган;
ўсмирларнинг касбий қадриятлар ҳақидаги тасаввурлари синф жамоасида ижтимоий нуфузга, соғлом рақобатга интилиш ўқувчидаги “Мен”ни “Биз”га ўзгаришига таъсир этиб, ўқувчининг хулқ-атворининг ижтимоийлашган шаклда намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли аффилятив установкаларга асосланган гуруҳни идрок қилиш даражасига боғлиқ эканлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда қадриятларни намоён бўлишидаги ижодий фаолликнинг ўрни аниқланган;
ўсмирларнинг оилавий, шахсий қадриятларни идрок этишига ёш хусусиятларини таъсирига кўра мулоқот, фаолиятга оид қарашларнинг шахсни ўзини ва бошқаларни қабул қилиш даражасига боғлиқ ривожланишига асосланиб инструментал ва терминал қадриятлар ижтимоий тасаввурларнинг эмоционал векторига идентив намоён бўлиши исботланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда қадриятларни ривожланишига оилавий қадриятларнинг таъсирини аниқлаш имконияти яратилган;
ўсмирларда қадриятлар ҳақидаги тасаввурларни ривожлантириш учун терминал қадриятлардаги касбий ва шахсий ҳаётда ўзини реализациялашнинг инструментал қадриятлар гуруҳидаги индивидуал, конформистик ва алтруистик қарашлар билан уйғун намоён бўлиши муҳимлиги сабабли, шахс ижтимоий тасаввурларига рефлексив механизмлар асосида таъсир этиш зарурлиги далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий маркази аъзоларининг 2025-йил 19 августдаги ПМ-87-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда қадриятларни ривожланишини таъминлович психологик модел ва тренинг дастури ишлаб чиқилган.