Исхакова Шаҳло Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирлар кросс-маданий тасаввурларини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P992.
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Ахмадов Назиржон Раҳматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирлар кросс-маданий тасаввурларини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ривожлантириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлардаги кросс-маданий тасаввурлар бошқа миллат, маданият вакилларининг қадриятлари, эътиқодларини тушунган ҳолда улар билан мулоқот қилишнинг касбий, оилавий, ижтимоий қадриятларига боғлиқлиги туфайли маданий ассимиляция таъсирида этник идентификациянинг ўзгаришига боғлиқ шаклланиши далилланган;
ўсмирлардаги кросс-маданий тасаввурларнинг “анъанавий”, “замонавий”, “динамик ривожланаётган” қадриятлар таъсирида шаклланиши маданий идентификациянинг шахс ижтимоий ролларига боғлиқ намоён бўлишига асосланиб, аккултурация орқали маданиятлараро эмпатияни кучли ифодаланишига олиб келиши исботланган;
ўсмирлар кросс-маданий тасаввурларини шаклланиши шахслараро муносабатлардаги мослашувчанлик ҳамда ижтимоий ролларни идрок этиш этник, маданий идентификация социал толерантлик, миллатлараро мулоқот кўникмаси толерантлик сифати билан идентив намоён бўлишишга асосланиб, шахс толерантлик даражасига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирларнинг кросс-маданий тасаввурларини шакллантиришда шахсдаги этник идентификациянинг вертикал (ота-она билан), горизантал (тенгдошлар билан) ва билвосита (ижтимоий институтлар) транмиссия орқали миллий даҳлдорлик, толерантлик сифатларига уйғун намоён бўлиши зарурлигига асосланиб, ижтимоий мослашувчанликнинг маданиятлараро мулоқотда локус назоратга боғлиқ ривожланишини таъминлаш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўсмирлар кросс-маданий тасаввурларини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” оʻрганиш боʻйича амалга оширилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирлардаги кросс-маданий тасаввурлар бошқа миллат, маданият вакилларининг қадриятлари, эътиқодларини тушунган ҳолда улар билан мулоқот қилишнинг касбий, оилавий, ижтимоий қадриятларига боғлиқлиги туфайли маданий ассимиляция таъсирида этник идентификациянинг ўзгаришига боғлиқ шаклланиши далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-ноябрдаги ПМ-219-сон буйруғи билан “Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-ноябрдаги ПМ-219-а-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги кросс-маданий тасаввурларнинг шаклланишига таъсир этувчи дифференциал омиллар аниқлаштирилган.
ўсмирлардаги кросс-маданий тасаввурларнинг “анъанавий”, “замонавий”, “динамик ривожланаётган” қадриятлар таъсирида шаклланиши маданий идентификациянинг шахс ижтимоий ролларига боғлиқ намоён бўлишига асосланиб, аккултурация орқали маданиятлараро эмпатияни кучли ифодаланишига олиб келиши исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-ноябрдаги ПМ-219-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-ноябрдаги ПМ-219-а-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирлардаги кросс-маданий тасаввурларининг шаклланишига туристик манзилгоҳларнинг таъсирига оид психологик жиҳатлар аниқлаштирилган.
ўсмирлар кросс-маданий тасаввурларини шаклланиши шахслараро муносабатлардаги мослашувчанлик ҳамда ижтимоий ролларни идрок этиш этник, маданий идентификация социал толерантлик, миллатлараро мулоқот кўникмаси толерантлик сифати билан идентив намоён бўлишишга асосланиб, шахс толерантлик даражасига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-ноябрдаги ПМ-219-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-ноябрдаги ПМ-219-а-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирлар кросс-маданий тасаввурларини шаклланишининг толерантлик индексига боғлиқлик жиҳатлари очиб берилган.
ўсмирларнинг кросс-маданий тасаввурларини шакллантиришда шахсдаги этник идентификациянинг вертикал (ота-она билан), горизантал (тенгдошлар билан) ва билвосита (ижтимоий институтлар) транмиссия орқали миллий даҳлдорлик, толерантлик сифатларига уйғун намоён бўлиши зарурлигига асосланиб, ижтимоий мослашувчанликнинг маданиятлараро мулоқотда локус назоратга боғлиқ ривожланишини таъминлаш муҳимлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-ноябрдаги ПМ-219-сон буйруғи билан “Психокоррексия” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 8-ноябрдаги ПМ-219-а-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларда кросс-маданий тасаввурларни шакллантириш модели ишлаб чиқилган.