Болтаева Гулрух Мухамадсаидованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):      “Талабаларда толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/P1071. 
Илмий раҳбар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент, Нусратова Мехринисо Бахшиллоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда толерантликни шакллантириш учун турли миллат ва дифференциал характерга эга шахслар билан ўзаро мулоқотда баҳс-мунозара, тортишувдан қочиш, ҳамкорликка интилиш позицияларининг этник ва ижтимоий муносабатларда намоён бўлиш динамикасига кўра низоли вазиятлардаги хулқ-атворни ижтимоий интеллект таъсирида конструктив позицияда ифодаланиши муҳимлиги асосланган;
талабалардаги толерантликни шакллантиришда “педагог-талаба”, “талаба-талаба”, “талаба-гуруҳ” муносабатлари диадасидаги ўзини назорат қилиш, бағрикенглик, таваккалчилик хусусиятлари орқали далдорлик ҳиссини ривожлантиришга эришиш мумкинлиги туфайли ҳаётий психологик турғунликнинг этник идентификация асосида намоён бўлиши муҳимлиги исботланган;
талабалардаги толерантликни шакллантиришда турли миллат вакилларининг қарашларига нисбатан бағрикенглик фаолиятдаги ютуқлар, меҳрибонлик сифатлари билан уйғунлашганлиги социал толерантликни ривожланишига олиб келганлиги туфайли норматив ва идеал қадриятлар тизими билан боғлиқ шахс ижтимоий профили динамик характерга эга эканлиги асосланган;
талабаларда толерантликни шакллантириш учун ўзгаларнинг турмуш тарзи, бошқаларнинг мулоқот маданияти, эътиқодига нисбатан ижобий муносабатни ривожланиши, бошқа одамларнинг ўзиникидан фарқ қиладиган фикрлари, хатти-ҳаракатлари ва турмуш тарзини идрок этиш қобилиятининг намоён бўлишига эришиш муҳимлиги туфайли этник ва ижтимоий толерантликни шахс дифференциал хусусиятлари негизида ахлоқий ҳисларга боғлиқ ривожлантириш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилинганлиги. “Талабаларда толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда толерантликни шакллантириш учун турли миллат ва дифференциал характерга эга шахслар билан ўзаро мулоқотда баҳс-мунозара, тортишувдан қочиш, ҳамкорликка интилиш позицияларининг этник ва ижтимоий муносабатларда намоён бўлиш динамикасига кўра низоли вазиятлардаги хулқ-атворни ижтимоий интеллект таъсирида конструктив позицияда ифодаланиши муҳимлиги асосланганлигига доир таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-281а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-281-сонли маълумотномаси). Натижада талабалардаги толерантликнинг низоли вазиятларда хулқ стратегиялари билан боғлиқни тадқиқ этиш имконияти яратилган;
талабалардаги толерантликни шакллантиришда “педагог-талаба”, “талаба-талаба”, “талаба-гуруҳ” муносабатлари диадасидаги ўзини назорат қилиш, бағрикенглик, таваккалчилик хусусиятлари орқали далдорлик ҳиссини ривожлантиришга эришиш мумкинлиги туфайли ҳаётий психологик турғунликнинг этник идентификация асосида намоён бўлиши муҳимлиги исботланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-281а-сон буйруғи билан «Этнопсихология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-281-сонли маълумотномаси). Натижада талабалардаги толерантликнинг намоён бўлишига ҳаётий турғунликнинг таъсири очиб берилган;
талабалардаги толерантликни шакллантиришда турли миллат вакилларининг қарашларига нисбатан бағрикенглик фаолиятдаги ютуқлар, меҳрибонлик сифатлари билан уйғунлашганлиги социал толерантликни ривожланишига олиб келганлиги туфайли норматив ва идеал қадриятлар тизими билан боғлиқ шахс ижтимоий профили динамик характерга эга эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-281а-сон буйруғи билан «Этнопсихология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-281-сонли маълумотномаси). Натижада талабалардаги толерантлик ва қадриятлар тизимининг ўзаро боғлиқлигини аниқлаштириш имконияти яратилган;
талабаларда толерантликни шакллантириш учун ўзгаларнинг турмуш тарзи, бошқаларнинг мулоқот маданияти, эътиқодига нисбатан ижобий муносабатни ривожланиши, бошқа одамларнинг ўзиникидан фарқ қиладиган фикрлари, хатти-ҳаракатлари ва турмуш тарзини идрок этиш қобилиятининг намоён бўлишига эришиш муҳимлиги туфайли этник ва ижтимоий толерантликни шахс дифференциал хусусиятлари негизида ахлоқий ҳисларга боғлиқ ривожлантириш зарурлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-281а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-281-сонли маълумотномаси). Натижада толерантликда толерантликни шакллантиришнинг психокоррексион модел ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish