Мирзаев Шерзодбек Эшбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Яримўтказгичли металл оксидлари асосида нанотузилишли материаллар олиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ этиш», 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/К254.
Илмий раҳбар: Насимов Абдулло Муродович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Дилноза Саламовна, кимё фанлари доктори, доцент; Алимназаров Бекмурод Хуррамович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний диоксиди ва яримўтказгичли металл оксидлар асосида нанотузилишли материалларни зол-гел усулида синтез қилиш ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зол-гел усулида нанотузилишли ЗнО-СиО2 ва CуО-СиО2 мембранасига БCП ва БСҚЕ бўёқларини иммобиллаш асосида спин қоплаш усули орқали оптик ва фотоактив материаллар синтез қилинган;
органик бўёқ билан иммобилланган аралаш оксидли нанокомпозитлар асосида ҳосил қилинган оптик материаллар ичида БCП@ЗнО-СиО2 (ЗнО 10%: СиО2 90 %) таркибга эга материалнинг аммиак газига нисбатан оптик фаоллиги ва танловчанлиги юқори эканлиги аниқланган;
аммиакнинг азот билан аралашмасидан 590 нм ютилиш соҳасида аммиакни миқдорий аниқлаш имконини берувчи БCП@МеО-СиО2 композит қатламли газ сезгир материал олинган;
БСҚЕ@ЗнО-СиО2 таркибли материал асосида ҳосил қилинган қатламнинг фотосенсибилизаторлик хусусияти АМ1.5Г симуляторидан фойдаланилганда 6,34% ни ташкил қилиб, ЗнО қатламга нисбатан тайёрланган нанокомпозит қатламнинг барқарорлиги 3 ойдан 6 ойгача сақланиб қолиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яримўтказгичли металл оксидлар асосида нанотузилишли оптик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган нанотузилишли материаллар гидрометаллургия “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ да корхоналар ишчи атмосфера ҳавоси ва технологик газлар таркибидаги аммиак миқдорини аниқлашда амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 27 майдаги 23/01-01-07/241-сон маълумотномаси). Натижада, атмосфера ҳавоси ва кимёвий ишлаб чиқариш объектларидан ажралиб чиқаётган газлар таркибидан аммиак газини консентрациясини нанокомпозит материаллар ёрдамида юқори тезликда аниқлаш имконини берган;
ЗнО-СиО2 ва CуО-СиО2 мембранасига БCП ва БСҚЕ бўёқларини иммобиллаш асосида олинган нанотузилишли материаллар “Электрокимёзавод” қоʻшма корхонаси акциядорлик жамиятида газ сенсорлари сифатида амалиётга жорий этилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2024-йил 6-майдаги 91-сонли маълумотномаси). Натижада, атмосфера ҳавоси ва кимёвий ишлаб чиқариш объектларидан ажралиб чиқаётган газлар таркибидаги олтингугурт (ИВ)-оксид консентрациясини газ сезгир материаллар ёрдамида аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish