Бегимқулова Шаҳноза Акбаржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ли-Мн шпинеллари асосида нанотузилишли сорбсион материалларнинг зол-гел синтези ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 - Физик кимё, 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/К770.
Илмий раҳбарлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Насимов Абдулло Муродович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Муқумова Гулвар Жумаевна, кимё фанлари доктори, доцент; Бекчанов Даврон Жуманазарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: зол-гел усули орқали Мг2+ ва Ал3+ ионлари билан модификацияланган Ли-Мн шпинеллари асосида нанотузилишли сорбсион материалларни синтез қилиш, уларнинг физик-кимёвий ва Ли+ ион учун адсорбсион хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор зол-гел усулида Мг2+ ва Ал3+ ионлари билан модификацияланган Ли-Мн шпинеллари асосида нанотузилишли юқори сорбсия сиғимига эга бўлган сорбсион материаллар синтез қилинган;
синтез қилинган ЛиМн2О4, ЛиМгхМн(2-х)О4 ва ЛиАлхМн(2-х)О4 шпинеллари асосидаги сорбсион материалларнинг физик-кимёвий хоссалари ва ЛиМг0.3Мн1.7О4 шпинел намунаси Ли+ ионларига нисбатан сорбсия сиғими энг юқори эканлиги аниқланган;
ЛиМн2О4 ва ЛиМг0.3Мн1.7О4 адсорбент намуналарига Ли+ иони учун адсорбсия изотермалари тадқиқ қилинган, изотермаларнинг бориши олинган натижалар учун Ленгмюр моделига мос келиши аниқланган; 
ЛиМн2О4 ва ЛиМг0.3Мн1.7О4 адсорбент намуналарида Ли+ ионининг адсорбсия кинетикаси псевдо-иккинчи тартибли кинетик моделга мос келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ли+ иони сорбсияси Мг2+ ва Ал3+ билан модификацияланган Ли-Мн шпинеллари асосида нанотузилишли сорбсион материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган ЛиМн2О4, Ли1.33Мн1.67О4, ЛиМгхМн(2-х)О4 ва ЛиАлхМн(2-х)О4 тузилишга шпинеллар асосидаги адсорбентлар “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида оқава сувлар таркибидан Ли+ ионини ажратиб олиш учун амалиётга жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2024 йил 6 ноябрдаги 23/01-01-07/687-сон маълумотномаси). Натижада, гидрометалургия корхоналарининг оқава сувлари таркибидан Ли+ ионларини 98% гача адсорбсия қилиб ажратиб олиш имконини берган. 
ЛиМг0.3Мн1.7О4 ва ЛиАл0.3Мн1.7О4 таркибга эга адсорбентлар “МОХСАР” МЧЖ қоʻшма корхонаси оқава сувлари таркибидан Ли+ ионларини сорбсион ажратиб олиш учун қўлланилган (“МОХСАР” МЧЖ ҚК нинг 2025 йил 17 апрелдаги  17/04-2 сонли маълумотномаси). Натижада, оқава сувлар таркибидаги Ли+ ионларини сорбцион ажратишда сорбция сиғими юқори бўлган маҳаллий хомашёлар асосида синтез қилинган ЛиАл0.3Мн1.7О4 (60-62 мг/г) ва ЛиМг0.3Мн1.7О4 (70-74 мг/г) таркибли шпинелларни импорт ўрнини босувчи сорбентлар сифатида қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish