Юлдашева Диёра Эркиновнанинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7592.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
         Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат университети  профессори,  педагогика фанлари доктори Ўринова Нилуфар Мухаммадовна; Қўқон давлат университети профессори,  педагогика фанлари доктори, профессори Эркабоева Нигора Шерматовна.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларни шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тамойиллари ўқув жараёнидаги креатив имконият, шарт-шароит, ижтимоий-маънавий ва коммуникатив-инновацион компонентларни уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-комуникатив компетентликни такомиллаштирувчи технология ўқув жараёнидаги ижодий топшириқлар, муаммоли вазият ва масалалар, илғор педагогик усуллар, социологик методларни сингдириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда ижтимоий- коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели ижтимоий буюртма, мақсад ва вазифаларни мувофиқлаштиришда педагогик жараёнларда ижтимоий муносабатнинг ютуқларга устуворлик бериш қонуниятлари ва имкониятлар яратувчи методларга таяниш орқали такомиллаштирилган;
педагогик фанларни интегратив ўқитишнинг муаммоли-изланишли ва репродуктив методларини талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан индивидуал-ижодий қўллаш ҳамда бўлажак педагогларнинг ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожланганлигининг функсионал ва тизимли касбий таъминоти интерактив муҳитда интернал кооперациялашув даражаси валентлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлајак ўқитувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантириш даражасини аниқлашга қаратилган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик тамойиллари ўқув жараёнидаги креатив имконият, шарт-шароит, ижтимоий-маънавий ва коммуникатив-инновацион компонентларни уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилганига оид таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда педагогика фанлари доирасидаги  ижтимоий дастурлар асосида интеллектуал фаолликга эришилган; 
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-комуникатив компетентликни такомиллаштирувчи технология ўқув жараёнидаги ижодий топшириқлар, муаммоли вазият ва масалалар, илғор педагогик усуллар, социологик методларни сингдириш асосида такомиллаштирилганига оид таклиф ва тавсиялардан “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда ўқув фаолиятидаги интегратив мавзулаштиришга эришилган;
бўлажак педагогларда ижтимоий- коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели ижтимоий буюртма, мақсад ва вазифаларни мувофиқлаштиришда педагогик жараёнларда ижтимоий муносабатнинг ютуқларга устуворлик бериш қонуниятлари ва имкониятлар яратувчи методларга таяниш орқали такомиллаштирилганига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган  ПЗ-20170929789  рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 6-августдаги 
22-01-448/225-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий дастурлар асосида интеллектуал фаолликка эришилган;
педагогик фанларни интегратив ўқитишнинг муаммоли-изланишли ва репродуктив методларини талабаларнинг ривожланиш векторига нисбатан индивидуал-ижодий қўллаш ҳамда бўлажак педагогларнинг ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожланганлигининг функсионал ва тизимли касбий таъминоти интерактив муҳитда интернал кооперациялашув даражаси валентлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 
6-августдаги 22-01-448/225-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнида таҳлил қилиш, танқидий баҳолаш, адаптациялаш, муаммоларни ечиш, касбий фаолиятни режалаштириш ўқув фаолиятидаги интегратив мавзулаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish