Халимов Мухаммад Пахимбердиевичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурслари бошқарувини такомиллаштириш”, 
13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped4284
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Фарход Эркинович, сиёсий фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиязовна педагогика фанлари доктори,  профессор, Низамова Шоира Исамиддиновна педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурслари бошқарувини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини бошқариш мазмуни кадрлар танлаб олишнинг шаффоф тизимини яратишда барча лавозимлар  бўйича  потенсиал  номзодлар  резервини  ташкил  этиш, инклюзивлик, кадрларни ижтимоий-психологик портретини яратиш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини самарали бошқариш модели мактаб қадриятлари билан ходимларни шахсий қарашларини “қадриятлар ҳафталиги”, “илҳомлантирувчи учрашувлар” каби тадбирлари асосида бирлаштириш, касбий, коммуникация, ташкилий ва стратегик, жамоа муносабатлари, маълумотлар билан ишлаш, этик меъёрларга амал қилиш компетенсияларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;    
таълим сифатини оширишда инсон ресурсларини бошқариш педагогларнинг узлюксиз касбий ривожланиш, касбий ривожланиш куни (КРК) ва касбий ривожланиш соати (КРС) тадбирларини мактаб стратегияси ҳамда ходимлар мақсадларига уйғунлаштириш асосланган ҳамда инсон ва моддий ресурсларни ўзгаришларга функсионал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;    
умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини бошқариш самарадорлиги кадрларни танлаш, тайёрлашнинг ички (интернал) ва ташқи (экстернал) омилларига кўра “ходимнинг муассаса маданиятига содиқлик” даражасини даврий ва лойиҳавий жиҳатдан баҳолаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурслари бошқарувини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини бошқариш мазмуни кадрлар танлаб олишнинг шаффоф тизимини яратишда барча лавозимлар  бўйича  потенсиал  номзодлар  резервини  ташкил  этиш, инклюзивлик, кадрларни ижтимоий-психологик портретини яратиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида 2021-2022-йилларда бажарилган “Узлюксиз касбий ривожлантириш-2022” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-33-2508-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари директор ўринбосарларининг педагогик жамоани бошқаришга қаратилган компетенсиялари ривожлантирилган ҳамда кадрларни намунавий ижтимоий-психологик портрети ишлаб чиқилган;
  умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини самарали бошқариш модели мактаб қадриятлари билан ходимларни шахсий қарашларини “қадриятлар ҳафталиги”, “илҳомлантирувчи учрашувлар” каби тадбирлари асосида бирлаштириш, касбий, коммуникация, ташкилий ва стратегик, жамоа муносабатлари, маълумотлар билан ишлаш, этик меъёрларга амал қилиш компетенсияларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими тизимида кадрлар бўйича мутахассисларнинг меҳнат ҳуқуқи юзасидан саводхонлигини ошириш лойиҳаси бўйича 2022-2023 йилларда бажарилган “ҲР” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-33-2508-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директори лавозимига номзодларни менежерликка тайёрлаш курсларида “Инсон ресурсларини бошқариш” ўқув модули орқали тингловчиларнинг инсон ресурсларини бошқариш бўйича билим, кўникма, малака ва компетенсиялари шакллантирилган; 
таълим сифатини оширишда инсон ресурсларини бошқариш педагогларнинг узлюксиз касбий ривожланиш, касбий ривожланиш куни (КРК) ва касбий ривожланиш соати (КРС) тадбирларини мактаб стратегияси ҳамда ходимлар мақсадларига уйғунлаштириш асосланган ҳамда инсон ва моддий ресурсларни ўзгаришларга функсионал мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар асосида 2023-йилда тажриба-синов тариқасида ташкил этилган Менежерлик ўқув курсининг намунавий ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилган ҳамда ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-33-2508-сон маълумотномаси). Натижада, бошқарув соҳаси ходимларининг замонавий билим ва инновациялар, илғор хорижий тажрибалардан самарали фойдаланиш ҳамда касбий кўникмасини ривожлантириш мезонлари илмий асосланган;
  умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини бошқариш самарадорлиги кадрларни танлаш, тайёрлашнинг ички (интернал) ва ташқи (экстернал) омилларига кўра “ходимнинг муассаса маданиятига содиқлик” даражасини даврий ва лойиҳавий жиҳатдан баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар умумий ўрта таълим муассасалари директор лавозимига номзодлар ҳамда директорлари учун менежерлик ўқув курсларининг мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 18-сентябрдаги 03-33-2508-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб директорларининг умумий ўрта таълим мактабларида инсон ресурсларини бошқариш компетенсияларини ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish