Худойбердиев Элдор Уктамжоновичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4286
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибрагимов Абдималик Гаппарович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аскаров Аброр Давлатмирзаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Темиров Дилшод Шералиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегияси таълимда муддатли ҳаракатлар тизими ва педагогик жамоа фаолиятини бошқаришнинг операцион, фунсионал, стратегик даражаларини мактабнинг жамият, ота-оналар ва ўқувчилар манфаатларига узоқ муддатли таъсирини ифодаловчи индикаторига муофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш механизмида миссияни шакллантиришда амалдаги СМАРТ (аниқ, ўлчовли, эришиш мумкин, фаолиятга мос, муддатли) мезонлари таркибини “мактаб қадриятлари” ва “инклюзивлик” мезонларини қўшимча равишда қўллаш таклифи асосланган;
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш модели мактаб карерасини ривожлантиришга таълимий мақсадлар билан ходимлар манфаатини микротаълим босқичларида ахлоқий меъёрлар, инсоний қадриятлар ва ижтимоий жавобгарлик элементларини касбий ўсиш йўналишига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясининг самарадорлиги бошқарув ва таълим сифатини “ижтимоий-қиймат” кўрсаткичларига мослаштиришда ўқувчилар, ота-оналар, педагогларнинг фикри ва тажрибалари билан боғлиқ мактаб қадриятларига мос равишда “кўнгиллилар” (волонтёрлик) жамоасини шакллантириш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш механизмини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегияси таълимда муддатли ҳаракатлар тизими ва педагогик жамоа фаолиятини бошқаришнинг операцион, фунсионал, стратегик даражаларини мактабнинг жамият, ота-оналар ва ўқувчилар манфаатларига узоқ муддатли таъсирини ифодаловчи индикаторига муофиқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида мактаб тизимидаги педагог ва раҳбар ходимларнинг узлюксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш бўйича ТТТ/2021-12 рақамли “Узлюксиз касбий ривожлантириш 2022” амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 0333-449-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларини узликсиз касбий ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш механизмида миссияни шакллантиришда амалдаги СМАРТ (аниқ, ўлчовли, эришиш мумкин, фаолиятга мос, муддатли) мезонлари таркибини “мактаб қадриятлари” ва “инклюзивлик” мезонларини қўшимча равишда қўллаш таклифини асослашга оид таклифлар “Таълимда лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш (умумий ўрта таълим мактаб директорлари ва ўқитувчилари учун)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида “Менежерлик ўқув курслари” ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 0333-449-сон маълумотномаси). Натижада,  курс тингловчиларининг умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш кўникмаси ривожлантирилган;
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш модели мактаб карерасини ривожлантиришга таълимий мақсадлар билан ходимлар манфаатини микротаълим босқичларида ахлоқий меъёрлар, инсоний қадриятлар ва ижтимоий жавобгарлик элементларини касбий ўсиш йўналишига мослаштириш асосида такомиллаштиш бўйича таклифлардан А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида мактаб директорлари учун ташкил этилган менежерлик курслари намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 0333-449-сон маълумотномаси). Натижада, менежерлик ўқув курсларилари мазмуни ва ўқув-методик таъминотининг яхшиланишига хизмат қилган;
умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегиясининг самарадорлиги бошқарув ва таълим сифатини “ижтимоий-қиймат” кўрсаткичларига мослаштиришда ўқувчилар, ота-оналар, педагогларнинг фикри ва тажрибалари билан боғлиқ мактаб қадриятларига мос равишда “кўнгиллилар” (волонтёрлик) жамоасини шакллантириш орқали аниқлаштириш бўйича таклифлар “Таълимда лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш (умумий ўрта таълим мактаб директорлари ва ўқитувчилари учун)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 0333-449-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим муассасаларини бошқариш стратегияси самарадорлигига таъсир этувчи омилларни бошқаришнинг амалий аҳамияти ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish