Нематова Наргизахон Мухтор қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (Илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тили фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped.4521
Илмий раҳбар: Негматова Аропат Мухторовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёдахон Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хайдарова Насиба Адхамжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тили фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим талабаларига анимацион ёндашув асосида рус тили фанини ўқитишнинг педагогик мазмуни ўқув-таълим жараёнида ўқитувчини анимацион контентни лойиҳаловчи модератор сифатидаги фаолиятига таълим олувчиларнинг мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган топшириқларни босқичма-босқич мураккаблаштириш тизимини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тили фанини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари анимацион дарслар структурасига рус тили материалларидан талаффузни интенсив ривожлантиришга хизмат қилувчи анимацион-лингвистик компонентларини визуал ва динамик тақдимот контексти билан ўзаро коррексиялаш асосида такомиллаштирилган;
анимацион ёндашув асосида рус тилини ўқитишнинг дидактик имкониятлари талаффузни шакллантирувчи артикуляция жараёнини кўрсатувчи анимацион машқлар тўпламига тилни ўқитишда кўпканалли идрокни фаоллаштирувчи визуал-аудио материалларни анимацион-лингвистик модел талабларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тилини ўқитиш методикаси таълим олувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган кўпканалли идрокни (кўрув, эшитув, кинестетик) бирлаштиришга қаратилган жонли анимациялар, овозли визуализациялар ва интерактив топшириқларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тилини ўқитишнинг методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқотда олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим талабаларига анимацион ёндашув асосида рус тили фанини ўқитишнинг педагогик мазмуни ўқув-таълим жараёнида ўқитувчини анимацион контентни лойиҳаловчи модератор сифатидаги фаолиятига таълим олувчиларнинг мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган топшириқларни босқичма-босқич мураккаблаштириш тизимини интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Русский язык” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан берилган 391037 рақамли рухсатнома). Натижада талабаларда анимацион материали ёрдамида илмий билимларини ривожлантириш ва нутқ, тил ва мулоқот қобилиятлари шакллантиришга эришилган;
анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тили фанини ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари анимацион дарслар структурасига рус тили материалларидан талаффузни интенсив ривожлантиришга хизмат қилувчи анимацион-лингвистик компонентларини визуал ва динамик тақдимот контексти билан ўзаро коррексиялаш асосида такомиллаштиришга доир илмий янгилигидан 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 8-апрелдаги 04/11-2774-сонли маълумотнома). Натижада, олий таълим муассасалари талабалари учун предметли (мавзувий) мазмуни бўйича рус тилидаги Wеб-Қуест матнларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
анимацион ёндашув асосида рус тилини ўқитишнинг дидактик имкониятлари талаффузни шакллантирувчи артикуляция жараёнини кўрсатувчи анимацион машқлар тўпламига тилни ўқитишда кўпканалли идрокни фаоллаштирувчи визуал-аудио материалларни анимацион-лингвистик модел талабларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид янгиликларидан 2020-2022 йилларга бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 5-апрелдаги 04/11-2732-сонли маълумотнома). Натижада анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тилини ўқитишнинг методикаси ва технологияси модели такомиллаштирилган ва амалиётга тадбиқ этилган;
анимацион ёндашув асосида талабаларга рус тилини ўқитиш методикаси таълим олувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган кўпканалли идрокни (кўрув, эшитув, кинестетик) бирлаштиришга қаратилган жонли анимациялар, овозли визуализациялар ва интерактив топшириқларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар учун” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 12 декабрдаги 04-36-1867-сон маълумотнома). Натижада эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда анимцион ёндашув асосида талабаларга рус тили фанини ўқитиш методикасини такомиллашувига эришилган.