Мехмоналиев Шодибек Навфал ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кошифий асарлари воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантириш технологияси (педагогика фанлари мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped4796
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Бахтиёр Саидқулович педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илёс Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; 
Избуллаева Гулчехра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга доир панднома асарлари педагогика фанларининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойиллари билан контекстуал алоқадорликка эга эканлиги аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантириш тузилмасининг Кошифий томонидан тавсифланган маънавий-ахлоқий сифатлар туркуми билан бевосита уйғун эканлиги тўғридан тўғри ўхшашликни аниқлашга хизмат қилувчи синектика усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
Кошифий асарлари воситасида бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантириш моделининг мазмунли компонентини педагогик фасилитациянинг конгруентлик ва ингибентлик тамойиллари валидлигини таъминлаш билан боғлиқ тўрт босқичли дастурини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини Кошифий асарларини ўрганиш жараёнида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари “ОФИC технологияси” ва унинг педагогик жараёндаги самарадорлигини таҳлил қилиш билан интернал кооперациялашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида ривожлантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида;
Ҳусайн Воиз Кошифийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга доир панднома асарлари педагогика фанларининг ўзига хос хусусиятлари ва тамойиллари билан контекстуал алоқадорликка эга эканлиги аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогик фикрлар тараққиёти” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона давлат университети ректорининг  2023-йил 31-октябрдаги 525-сонли буйруғи, 342-525-08 рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, Ҳусайн Воиз Кошифий асарлари воситасида бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг педагогик-психологик ва методик хусусиятларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
Кошифий асарлари воситасида бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантириш моделининг мазмунли компонентини педагогик фасилитациянинг конгруентлик ва ингибентлик тамойиллари валидлигини таъминлаш билан боғлиқ тўрт босқичли дастурини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогик фикрлар тараққиёти” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона давлат университети ректорининг  2023-йил 31-октябрдаги 525-сонли буйруғи, 342-525-08 рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини Кошифий асарларини ўрганиш жараёнида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари “ОФИC технологияси” ва унинг педагогик жараёндаги самарадорлигини таҳлил қилиш билан интернал кооперациялашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогик фикрлар тараққиёти” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона давлат университети ректорининг  2023-йил 31-октябрдаги 525-сонли буйруғига, 342-525-08 рақамли нашр гувоҳнома). Натижада, Кошифий асарлари воситасида бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish