Хакимов Муродбек Акрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич таълим йўналиши талабаларини ўқитишда мобил технологиялардан фойдаланиш методикаси (бошланғич синфларда ахборот технологиялари фани мисолида)», 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9501
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.   
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алибек Қодиралиевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Эшназарова Марғубахон Юнусалиевна, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш жараёнида мобил технологиялардан фойдаланиш методикаси ва илмий–амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич таълим йўналиши талабаларини ўқитишда мобил технологиялардан фойдаланишнинг психологик (шахсда ахборотни идрок этиш ва қайта ишлаш), талабаларни интелектуал фаоллигига доир дидактик хусусиятлари (шахсга йўналганлик, ўқув-билиш фаолиятининг бошқариш, ҳамкорлик, ижодкорлик) ижтимоий нуқтаи назардан таҳлил қилиш ва педагогик зарурият эканлигини аниқлаштирилган; 
бошланғич таълим йўналиши талабаларини мобил технологиялардан фойдаланиб ўқитишни ташкил этишга доир функсионал моделнинг методик компоненти ўқув ҳаракатлари изчиллигининг (тайёрлов, лойиҳалаш, амалга оширувчи, якуний) инновацион дарс тузилмаси (адаптив, амалий, умумлаштириш, рефлекция) билан қайта алоқаси интенсивлаш даражасига мувофиқ такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларини мобил технологияни қўллашнинг методик шартлари (узвийлик, босқичма-босқич амалга ошириш, яхлитлик, натижавийлик) мужассам, яхлит ижодий тасаввурларни ривожлантириш (медиани яратиш, ишлаб чиқариш) мобил технология (ахборотни қабул қилиш)  ривожлантирувчи натижадор омил эканлиги асосланган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларини ўқитишда мобил технологиялардан фойдаланиш жараёнининг самарадорлигини белгилаш, таълим ва тарбия мазмунини такомиллаштирувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган. 
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич таълим йўналиши талабаларини ўқитишда мобил технологиялардан фойдаланиш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
бошланғич таълим йўналиши талабаларини ўқитишда мобил технологиялардан фойдаланишнинг психологик, талабаларни интелектуал фаоллигига доир дидактик хусусиятлари ижтимоий нуқтаи назардан таҳлил қилиш ва педагогик зарурият эканлигини аниқлаштиришга доир тавсиялар бошланғич таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-буйруғи асосидаги 388-49-сон гувоҳномаси). Натижада, олий таълим тизимида талабаларни мобил қурилмалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш ва услубий таъминлаш модели ишлаб чиқиш методикасини назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш имконини оширишга эришилган; 
бошланғич таълим йўналиши талабаларини мобил технологиялардан фойдаланиб ўқитишни ташкил этишга доир функсионал моделнинг методик компоненти ўқув ҳаракатлари изчиллигининг инновацион дарс тузилмаси билан қайта алоқаси интенсивлаш даражасига мувофиқ такомиллаштиришга доир тавсиялар бошланғич таълим йўналиши талабалари учун ишлаб чиқилган миллий ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 3-апрелдаги 02/01-01-115-сон маълумотномаси). Натижада, мобил технологиялардан фойдаланишнинг методик таъминоти асосида функсионал моделини такомиллаштиришга эришилган; 
бошланғич таълим йўналиши талабаларини мобил технологияни қўллашнинг методик шартлари мужассам, яхлит ижодий тасаввурларни ривожлантириш мобил технология ривожлантирувчи натижадор омил эканлиги асослашга доир тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида 2024-йил давомида бажарилган №4/24-ж-сонли “Мактабгача таълим тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мултимедиали дастурий таъминот яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳадаги белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2025-йил 16-апрелдаги 403-03-сон маълумотномаси). Натижада, мобил технологиялардан фойдаланишнинг асосий элементи сифатида ахборот алмашинуви жараёнини прогнозлаш ва иновацион технологиялари ҳамда педагогик шарт-шароитларини аниқлаштиришга эришилган;
бошланғич таълим йўналиши талабаларини ўқитишда мобил технологиялардан фойдаланиш жараёнининг самарадорлигини белгилаш, таълим ва тарбия мазмунини такомиллаштирувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-буйруғи асосидаги 388-49-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич таълим бакалавриат йўналиши талабалари учун мобил технологиялардан дарс жараёнида фойдаланиш самарадорлигини оширишга ҳамда таълим ва тарбия мазмунини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish