Халилова Барно Тоировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «STEAM таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлилигини ривожлантириш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (география)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8818.
Илмий раҳбар: Халилова Хуршида Тешабаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулаймонава Дилдора Назаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: STEAM таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш бўуича илмий асосланган тавсиуалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш модели шахсий индивидуал йўл харитасига кўра таълим самарадорлигини ошириш, қулай психологик муҳитни яратишга қаратилган виртуал муҳит ва реал билим олиш суръати динамикасини технологик схемалаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини шакллантириш методикаси ахборот олиш ва уни қайта ишлаш мобиллигини оширишга қаратилган виртуал таълим муҳитидаги шахсий имкониятлар ва ҳаётий тажрибани педагогик контентга манзилли адаптив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш жараёни олинган билим ва кўникмаларни ҳақиқий педагогик амалиётда коррексион-ривожлантирувчи шаклда фаол қўллаш, ўзини ривожлантирувчи масалалар билан интегратив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида технологик компетентликнинг шаклланиш самарадорлиги педагогик диффузия фаолиятига кўра технологик компонентлар шахсга йўналтирилган таълимнинг илғор тенденсиялари мазмунига мос жараёнли-адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. STEAM таълим асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигининг таркибий тузилмаси ва мазмунини таълим жараёнини оптималлаштириш тамойилига кўра STEAM таълимнинг ўқув материалларини тақдим этиш шаклларини диверсификациялаш имкониятларига асосланиб когнитив-назарий, амалий-операцион, рақамли маданият ва рефлексив компонентлар мажмуаси асосида аниқлаштиришга оид хулосалар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагодика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида илмий тадқиқот ишлари режасининг АИ-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадрятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолар” номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган (2024 йй.) лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш методикасининг имкони кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентликни шакллантириш методикасини STEAM таълим технологияларини қўллашнинг профессионал ҳаракатларга интернал ва экстернал таъсир даражаси мавжудлиги сабабли ўқитувчининг технологик даражасини рефлексив ривожлантириш аргументларини белгилаш ҳамда “ИнноТеч STEAM” муаллифлик методи асосида такомиллаштиришга оид материаллар мустақил таълим ва амалиу машғулотлар мазмунига сингдирилган Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагодика фанлари илмий тадқиқот инстетути Қорақалпоғистон филларида илмий тадқиқот ишлари режасининг АИ-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялшнинг муаммолар” номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган (2024 йй.) вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш методикасининг асосида Табиий фанлар (Science)ни ўқитиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантиришнинг функционал моделини STEAM таълимнинг ўқитувчи фаолиятида методик тамойилларнинг билан таълим методлари, шакллари ва воситалари компаративлигига кўра реверсив босқичларни таснифлаш асосида ишлаб чиқишга оид илмий таҳлилий материаллар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагодика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида илмий тадқиқот ишлари режасининг АИ-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолар” номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган (2024 йй.) вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада STEAM таълими асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш методикасининг такомиллаштириш кўлами кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида технологик компетентликнинг шаклланиш даражаларини касбий технологик ҳаракатни баҳолаш ҳамда шахсий тажрибага кўра ахборотларни қабул қилиш позициясининг истиқболни башоратлашда ижобий ва салбий эвристиканинг STEAM таълим билан инвариантлигига кўра аниқлаштиришга оид таклифлар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагодика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида илмий тадқиқот ишлари режасининг АИ-ХТ-092997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадрятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолар” номли амалий лойиҳа доирасида бажарилган (2024 йй.) вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технологик компетентлигини ривожлантириш методикасининг самарадорлиги даражаси ортишига кўмаклашган.