Юсупов Бахриддин Бобоназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё ҳавзаси тоғ ва тоғолди ландшафтларида экологик туризмни ривожлантириш истиқболлари», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Gr313.
Илмий раҳбар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Қўзибоева Озодахон Маҳмудовна, география фанлари доктори, профессор; Назаров Мақсуд Гелдиярович, география фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё ҳавзаси тоғ ва тоғолди ландшафтларини экотуристик имкониятлари ва истиқболларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳавзанинг экотуристик имкониятлари (табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) аниқланган ва истиқболда экотуризмни ривожлантириш учун «Қашқадарё ҳавзаси тоғ ва тоғолди ҳудудларининг экотуристик раёнлари ва уларга уйштириладиган маршрутлари» карталари яратилган;
дарё ва сой ҳавзаларининг географик имкониятлари ҳамда туристик босимни кўтариш қобилиятларини аниқлаш асосида улардан экотуристик объект сифатида фойдаланиш йўналишлари асосланган;
ҳавзада ўтказилган дала тадқиқотлари ҳамда масофадан зондлаш маълумотларининг комплекс таҳлили асосида янги экотуристик маршрутлар таклиф этилган ва экотуризмни комплекс олиб бориш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ҳавза тоғ ва тоғолди ҳудудларининг экотуристик имкониятларидан самарали фойдаланиш (табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида меҳмон уйлари қуриш) юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё ҳавзаси тоғ ва тоғолди ландшафтларида экотуризмнинг ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари боʻйича олинган натижалар асосида:
тоғ ва тоғолди ландшафтларининг экотуристик имкониятларини (табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) аниқлаш ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 9 октябрдаги 03-12-17-6679-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳавзага келадиган экотуристлар сонини ошириш имконияти яратилган;
истиқболда экотуризмни ривожлантириш учун яратилган турли масштаблардаги карталардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 9 октябрдаги 03-12-17-6679-сонли маълумотномаси). Натижада, экотуристларни янги объектлар билан таништириш имконини кенгайтиришга замин яратилган;
табиий муҳофаза этиладиган ҳудудлардаги экотуризм объектлари ва улардан экотуристик мақсадларда фойдаланиш бўйича баҳолашлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 9 октябрдаги 03-12-17-6679-сонли маълумотномаси). Натижада, муҳофаза этиладиган ҳудудларда экотуризм мақсадларида фойдаланиш имкониятларини янада аниқлаштириш имконини берган;
дарёлар ва сойлар ҳавзаларидан экотуризмни ноёб объекти сифатида фойдаланиш йўналишларини асослаш ишларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 9 октябрдаги 03-12-17-6679-сонли маълумотномаси). Натижада, экотуристик объектлардан самарали фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш тартибларини такомиллаштириш имконини берган;
тоғ ва тоғолди ландшафтларида экотуризмни ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 9 октябрдаги 03-12-17-6679-сонли маълумотномаси). Натижада, янги экотуризм йўналишлари ва маршрутларини ташкил этишнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда янги маршрутларни аниқлаштириш имконияти юзага келган.