Турсунова Шаходат Абдужаборовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экин майдонлар тупроқ сувўтлари флораси ва уларнинг мелиоратив ҳолат билан боғлиқ ўзгариши», 03.00.05 - Ботаника (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B544.
Илмий раҳбар: Тожибоев Шаробитдин Жамолович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Хамраева Диловар Толибджоновна, биология фанлари доктори; Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти экин майдонлари ва боғлар тупроқ сувўтлари ҳамда уларнинг мелиоратив ҳолати билан боғлиқ ўзгаришларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона вилояти экин майдонлари (беда, буғдой, ғўза, қўриқ ер) ва боғ майдонлари (олмазор ва узумзор) тупроқларидан алгофлоранинг 194 тур ва тур хиллари (9 синф, 10 тартиб, 27 оила 64 туркум) етакчи синфлар ва оилаларнинг таксономик таҳлили аниқланиб, турларнинг замонавий рўйхати тузилган;
алгофлора таркибининг алоҳида экин майдонлари бўйича таҳлили асосида ғўза майдони алгофлораси етакчилик қилиши, шунингдек, қўриқ ерларда алгофлора турлар сони бўйича энг кам кўрсаткичда эканлиги асосланган;
тадқиқот ҳудудларининг ўзига хос бўлган яъни фақат узумзор боғлар тупроқларидан Члормидиум диссеcтум, Трибонема элеганс ва олмазор тупроқларидан Ностоc cоммуне ф. спҳаериcум, буғдой дала тупроқларидан Лйнгбя ампливагината турлари аниқланган;
илк бор алгофлоранинг зах-сизот сувлари қочирилган ва қочирилмаган тупроқлардаги таксономик таркиби динамикаси очиб берилган ҳамда таққослаш натижасида зах-сизот сув қочирилган, юмшатилган экин майдонлари турларга бойлиги асосланган;
экин майдонлари ва боғлар тупроқ сувўтларининг тупроқ профили бўйлаб тақсимланишига мелиоратив юмшатишнинг таъсири баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти экин майдонлари ва боғлар тупроқ сувўтлари флораси ва уларнинг мелиоратив ҳолат билан боғлиқ ўзгариши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона вилояти экин майдонлари ва боғлардан аниқланган 194 тур сианопрокариот ва эукариот сувўтларининг замонавий рўйхати ва алгофлоранинг зах-сизот сувлари қочирилган ва қочирилмаган тупроқлардаги таксономик таркиби динамикаси Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 27 сентябрдаги 03-03/3-2620-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси тупроқ сувўтларини экин майдонлари тупроғига таъсири, қишлоқ хўжалик ерларини рекультивацияси ҳамда тупроқ экологик ҳолатини баҳолашда, уларнинг мелиорация таъсирида ўзгаришини аниқлаш имконини берган;
Фарғона вилояти экин майдонлари буғдой, ғўза ва беда далалари узумзор ва олмазор боғларининг тупроқларидан йиғилган 75 та алгологик тупроқ намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг Микология ва алгология лабораторияси “Сувўтлар флораси” коллекциясига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 19-июлдаги 4/1255-1518-сон маълумотномаси). Натижада, коллекциянинг “Ўзбекистон тупроқ сувўтлар флораси” фондини бойитган ва тупроқ сувўтлари флорасини инвентаризациялаш ва турларнинг таксономик рўйхати электрон базасини шакллантириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish