Мараимова Умидахон Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийсида ўсувчи Роемериа ҳйбрида, Роемериа рефраcта ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаол моддалари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К942.
Илмий раҳбар: Арипова Салимахон, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Абдурашид Мусаҳонович, кимё фанлари доктори, доцент; Камолов Луқмон Сирожиддинович кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида ўсувчи Р. ҳйбрида ва Р. рефраcта кимёвий таркибини ва биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Р. ҳйбрида ўсимлигининг гул ва тана қисмларига тегишли эфир мойлари ГХ-МС усули ёрдамида сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил этилган бўлиб, натижада гул қисми кўп миқдорда монотерпенлар, тана қисми эса тўйинган углеводородлар сақлаши биринчи марта исботланган;
Р. ҳйбрида ўсимлигининг ер усти қисмидаги спиртда эрийдиган шакарлар, пектин ва гемицеллюлозанинг миқдорий таркиби аниқланган;
Р. ҳйбрида уруғларидан Сокслет ва ултратовушли экстракция усуллари ёрдамида липидлар ва ёғ кислоталарининг таркиби аниқланган ҳамда мазкур ёғ кислоталари таркибида тўйинмаган ёғ кислоталарнинг бой манба эканлиги қиёсий таҳлил билан асосланган;
Илк бор Р. ҳйбрида ва Р. рефраcта ўсимликларининг оқсил миқдори, аминокислота ва флавоноид таркиби аниқланган;
Р. ҳйбрида ўсимлигидан 3 та, Р. рефраcта ўсимлигидан 2 та алкалоид индивидуал ҳолда ажратиб олинган, тузилишлари замонавий спектрал усулларда тасдиқланган ҳамда 7 та алкалоид тузилиши хромотомасс-спектрометрия усули билан идентификация қилинган;
Р. ҳйбрида ва Р. рефраcта ўсимликлари алкалоидлар йиғиндисининг микробларга қарши самарали таъсири ва Р. ҳйбрида ўсимлиги таркибидаги макро-микро- ва токсик элементларнинг миқдорий қийматлари аниқланган;
Ремерин, Анонаин, Изоремерин алкалоидлари учун ПАСС Онлине ва СwиссАДМЕ дастурлари ёрдамида уларнинг турли касалликларга нисбатан фармакологик потенциали аниқланган ҳамда Гауссиан‑09 иловаси орқали квант механикасига асосланган молекуляр тизимларнинг энергетик ҳолати, молекуляр тузилиш параметрлари, вибрацион частоталар ва бошқа хоссалари моделлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Р. ҳйбрида ва Р. рефраcта ўсимликларининг кимёвий бирикмалари ва биологик фаоллигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий Р. ҳйбрида ва Р. рефраcта ўсимликларини алкалоидлар сақлаш динамикаси натижаларидан ЎзРФА Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Ўзбекистон флораси ўсимликларининг алкалоидлари асосида юқори биологик фаолликларни намоён қилувчи самарали дори воситаларини қидириш” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2025 йил 5 майдаги 4/1225-1112-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ўсимликлардан келажакда доривор обект сифатида фойдаланиш имконини берган;
маҳаллий Р. рефраcта ўсимлигидан ажратиб олинган ремеридин гидрохлорид Муборак газни қайта ишлаш МЧЖ корхонасида амалиётга қўлланилган (“Ўзнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2024 йил 10 июндаги 523/ГК-06-сон маълумотномаси). Натижада, нефт-газ саноати металл конструксиялари ва қурилмаларида эксплуатация муддатини ошриш имконини берган.