Худайбергенова Нигора Тургунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий фаолликни таъминлашда давлат фискал ва монетар сиёсатининг ўрни”, 08.00.01 - “Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” туташ ихтисосликлари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1908.
Илмий раҳбар: Назарова Фотима Хакимовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Набиев Элшод Ганиевич, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Элмирзаев Самариддин Эшқуватович, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий фаолликни таъминлашда давлат фискал ва монетар сиёсатининг иқтисодий фаолликка йўналтирилган механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Иқтисодиётда ликвидликни ошириш ва банклар томонидан кредит бериш фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Марказий банк томонидан пул массаси ҳажмини босқичма-босқич ошириш ҳамда қайта молиялаш (асосий) ставкасини босқичма-босқич оптималлаштириб бориш таклиф этилган;
Республиканинг шароити “оғир” бўлган туманларда 2025 йил 1 январгача янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар бериш мақсадида махсус солиқ режимини жорий этиш таклиф этилган;
Юридик шахслар учун солиқ юкини қисман енгиллаштириш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш ва ишлаб чиқариш объектларига сармоя киритишга туртки бериш мақсадида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш таклиф этилган;
Маҳаллий бюджетлар, яъни туман ва шаҳарлар молиявий барқарорлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудий солиқ тизимини мустаҳкамлаш мақсадида қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун тушадиган солиқларни тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетларга йўналтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
иқтисодиётда пул массаси ҳажмини ошириш орқали Марказий банкларнинг кредитлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қайта молиялаш (асосий) ставкани босқичма-босқич оптималлаштириб бориш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжаланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” ги ПФ-5992-сонли Фармонидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида банкларнинг кредитлаш имкониятлари кенгайишига ҳамда миллий иқтисодиётда иқтисодий фаолликнинг ошишига ижобий таъсир қилди ҳамда иқтисодиётдаги пул массаси ошишининг асосий қисми кредит канали ҳиссасига тўғри келганлиги боис, унинг ички бозордаги нархлар даражасига ўзининг салмоқли таъсирига эришилди;
2022 йил 1 октябрга қадар шароити “оғир” бўлган ҳудудларда 2025 йил
1 январгача янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субектларига айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз ставкада ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлари ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг2024 йил 4 июндаги 06/41-11774-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республиканинг шароити “оғир” бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча қулайликлар яратишга эришилди;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган (редуcед тах рате) тизимини яъни пасайтирилган солиқ ставкасини 0,4 фоиздан 0,5 фоизга ўзгартириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 4 июндаги 06/41-11774-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида миллий иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган корхоналар иқтисодий фаоллигига таъсир кўрсатиб, 2022 йилда солиқ тўловчилар ихтиёрида 43,6 млрд.сўм қолдирилишига ва ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятининг модернизациялашувига эришилган;
маҳаллий бюджетлар даромадлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан тушумларни туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сонли қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг2024 йил 04 июн даги 06/41-11774-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республика туманлари ва шаҳарлари маҳаллий бюджетларига 2022 йилда 234,6 миллиард сўм маблағлар таъминланишига эришилган.