Очилова Фаридахон Кудрат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон талаба ёшларини соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal.1049
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Замилова Римма Рамилевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор Назаров Насриддин Атақулович ва фалсафа фанлари доктори, профессор Қурбонова Лолахон Абдулходимовна.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади О Ўзбекистон талаба ёшлари орасида соғлом турмуш тарзига йўналтирилган қадриятли-мазмунли ориентациясининг ижтимоий-фалсафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшларда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, жамиятда аддиктив (алкоголизм ва гиёҳвандлик) одатларга қарши ижтимоий иммунитетни шакллантириб, соғлом турмуш тарзининг қадрият компонентларига оилавий ва диний тарбиянинг таъсир параметрлари ёшлар ижтимоий-маданий қиёфаси белгилаб бериши фалсафий асосланган; 
талаба ёшларда соғлом турмуш тарзини қадрият-маъно компонентлари (соғлом ақл, рационал овқатланиш, экологик маданият) нинг когнитив, эмоционал, консептуал ва фаолиятга оид жиҳатларини мустаҳкамлаш, ёшларда тизимли ижтимоий-гигиеник тарбияни шакллантириб, жамиятда саломатликнинг барқарор ривожланишини таъминлаши очиб берилган; 
жамиятда соғлом турмуш тарзини юксалтириш, ёшларда жисмоний ҳолатни мустаҳкамлаш ва руҳий осойишталикка эришишга қаратилган амалий-интеллектуал тизим сифатида, инсоннинг атроф-муҳит билан уйғунликда яшаши соғлиқни тан, ақл ва руҳ ўртасидаги мувозанат ҳолатини белгилаб берувчи атрибут эканлиги аниқланган;
глобаллашув шароитида ёшларни соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтириш соғлиқнинг шахсий ва жамоавий онг даражаси устувор қадрият сифатида қараладиган ахлоқий-психологик жиҳатларини такомиллаштириш, жамиятда барқарор саломатликни таъминлаши орқали кишиларда аксиологик турмуш тарзи, ижтимоий маъсулият ва жамиятга мослашиш қобилиятини ривожлантириши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон талаба ёшларини соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини тадқиқ этиш асосида:
ёшларда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, жамиятда аддиктив (алкоголизм ва гиёҳвандлик) одатларга қарши ижтимоий иммунитетни шакллантириб, соғлом турмуш тарзининг қадрият компонентларига оилавий ва диний тарбиянинг таъсир параметрлари ёшлар ижтимоий-маданий қиёфаси белгилаб беришга доир хулоса ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат маркази тадбирлар дастурларига киритилди, хусусан, "Янги куч" дастурининг 2024-йилга мўлжалланган ВИИ йўналиши 52-бандида ўз аксини топди. Олий ўқув юртларида ўтказилган тренинглар, давра суҳбатлари ва интерактив машғулотлар, соғлом турмуш тарзини философик асослаш ҳамда ёшларга мотивацион ёндашув орқали таъсир кўрсатиш самарадорлигини тасдиқлади. Экспериментал синовлар натижасида талабалар соғлиғини мустаҳкамловчи фаолиятларга жалб этилиши ортгани кузатилди. Бу ҳолат Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан тақдим этилган расмий маълумотнома (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 18-июндаги 13-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон талаба ёшларини соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини таҳлил этишга хизмат қилган;
талаба ёшларда соғлом турмуш тарзини қадрият-маъно компонентлари (соғлом ақл, рационал овқатланиш, экологик маданият) нинг когнитив, эмоционал, консептуал ва фаолиятга оид жиҳатларини мустаҳкамлаш, ёшларда тизимли ижтимоий-гигиеник тарбияни шакллантириш, талаба ёшлар орасида соғлом турмуш тарзининг (соғлом фикрлаш, рационал овқатланиш, экологик маданият) когнитив, эмоционал, концептуал ва фаолиятга оид жиҳатларда қадриятли-мазмунли таркибий қисмларини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Спорт ишлари бошқармаси фаолиятида қўлланилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-декабрдаги ПҚ-443-сон қарори ижроси доирасида вилоятнинг барча туманларида 70 та аёллар спорт-соғломлаштириш марказларини ташкил этиш консептуал асослари ушбу диссертация материаллари асосида ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 4-июлдаги 03-13/226-Ш/М-сонли маълумотномаси). Натижада, аёллар спорт марказларини ташкил этиш ва аҳолига соғлом турмуш тарзига қадриятли ёндашувни татбиқ этишга хизмат қилган;
жамиятда соғлом турмуш тарзини юксалтириш, ёшларда жисмоний ҳолатни мустаҳкамлаш ва руҳий осойишталикка эришишга қаратилган амалий-интеллектуал тизим сифатида, инсоннинг атроф-муҳит билан уйғунликда яшаши соғлиқни тан, ақл ва руҳ ўртасидаги мувозанат ҳолатини белгилашига оид  хулоса ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат маркази тадбирлар дастурларига киритилди, хусусан, "Янги куч" дастурининг 2024-йилга мўлжалланган ВИИ йўналиши 52-бандида ўз аксини топди. Олий ўқув юртларида ўтказилган тренинглар, давра суҳбатлари ва интерактив машғулотлар, соғлом турмуш тарзини философик асослаш ҳамда ёшларга мотивацион ёндашув орқали таъсир кўрсатиш самарадорлигини тасдиқлади. Экспериментал синовлар натижасида талабалар соғлиғини мустаҳкамловчи фаолиятларга жалб этилиши ортгани кузатилди. Бу ҳолат Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан тақдим этилган расмий маълумотнома (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 18-июндаги 13-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон талаба ёшларини соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини таҳлил этишга хизмат қилган;
глобаллашув шароитида ёшларни соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтириш соғлиқнинг шахсий ва жамоавий онг даражаси устувор қадрият сифатида қараладиган ахлоқий-психологик жиҳатларини такомиллаштириш, жамиятда барқарор саломатликни таъминлаши орқали кишиларда аксиологик турмуш тарзи, ижтимоий маъсулият ва жамиятга мослашиш қобилиятини ривожлантиришига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон- 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва тараққиёт” телекўрсатувлари ссенарийларини ишлаб чиқишда (2025-йил январ-март ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон- 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-814-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон талаба ёшларини соғлом турмуш тарзига қадриятли-мазмунли йўналтиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини таҳлил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish