Расулов Азизхон Мухаммадкодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда ахборот маконидаги трансформациялашув жараёнлари: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B.2023.3.PhD/Fal1074
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Абдулазизов Абдувохид Хабибуллаевич социология фанлари номзоди, профессор в.б. Ғаффарова Гулчехра Ғуломжановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ахборот маконидаги трансформациялашув жараёнларининг ижтимоий-фалсафий таҳлилини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ахборот маконидаги ўзгаришлар таҳлили асосида ахборот тенгсизлиги (замонавий жамиятда билим, восита, ҳуқуқ омили)нинг онг манипуляциясига (психологик, методологик, технологик) таъсири фалсафанинг эркинлик ва зарурият категориялари асосида очиб берилган;
Янги Ўзбекистон ахборот маконидаги трансформациялашув жараёнларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида ахборий курашларнинг мафкуравий (сиёсий, диний, этник), ғоявий (ахлоқий, эгоцентризм, манипуляцион), информацион (дезинформацион, ахборотни очиқлаш) шакллари ва уларни бартараф этишда миллий ахборот маконини яратишга қаратилган ижтимоий омиллар қиёсий таҳлил қилинган;
ахборот маконидаги трансформациялашув жараёнларининг виртуал (иллюзия, бегоналашув омили), информацион таҳдидлар (ахборот радикаллашуви, мисинформацион ва малинформацион) каби ижтимоий беқарорликка сабаб бўлувчи ижтимоий таъсирлари илмий асосланган;
ахборот маконидаги трансформациялашув шароитида халқаро ахборот бозорига чиқиш, Ўзбекистоннинг ижобий имиджини яратиш механизмларини ишлаб чиқишнинг назарий имкониятларини амалга оширишнинг ижтимоий аҳамияти далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Йанги Ўзбекистонда ахборот маконидаги трансформацийалашув жараёнларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ахборот маконидаги ўзгаришлар таҳлили асосида ахборот тенгсизлиги (замонавий жамиятда билим, восита, ҳуқуқ омили), онг монипуляцияси (психологик, методологик, технологик омил) таъсири асосларини очиб беришга доир янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 10-июлдаги 243/1-сон далолатномаси). Натижада ахборот маконидаги ахборий курашларнинг мафкуравий, ғоявий ҳамда информацион шакллари, ахборот маконидаги ўзгаришлардан самарали ахборот сиёсатини амалга оширишда фойдаланиш имкониятларига доир тарғибот материаллари, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда ахборот маконидаги трансформациялашув жараёнларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида ахборий курашларнинг мафкуравий (сиёсий, диний, этник ва миллий), ғоявий (ахлоқий, эгоцентризм, манипуляцион) ҳамда информацион (сохта ахборот, ахборотни очиқлаш) шакллари ва уларни бартараф этишда миллий ахборот маконини яратишга қаратилган ижтимоий омиллар таҳлилига доир янгиликларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-сонли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 7-июндаги № 04/11-4953-сон маълумотномаси). Натижада ахборот маконидаги ўзгаришлар таҳлили асосида ахборот тенгсизлиги, онг монипуляцияси, информацион таҳдидларни ижтимоий беқарорликка олиб келувчи ижтимоий-ахлоқий асосларига оид назарий-методологик тавсияларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ахборот маконидаги трансформациялашув жараёнларининг виртуал (иллюзия, бегоналашув омили), информацион таҳдидларни очиб беришга  доир янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “Ижтимоий-маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича хориж тажрибасини ўрганиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 10-июлдаги 243/1-сон далолатномаси). Натижада ахборот маконидаги ўзгаришлар, ижтимоий беқарорликка сабаб бўлувчи ижтимоий таъсирларни очиб беришга хизмат қилган;
ахборот маконидаги трансформациялашув шароитида халқаро ахборот бозорига чиқиш, Ўзбекистоннинг ижобий имиджини яратиш механизмларини ишлаб чиқишнинг назарий имкониятларини амалга оширишга доир янгиликларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-сонли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 7-июндаги № 04/11-4953-сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишнинг ижтимоий аҳамиятини далиллашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish