Султанов Бахтиёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар орасида жисмоний маданиятни оммалаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳати (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal.1328
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Замилова Римма Рамилевна педагогика фанлар доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атақулович, фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор, Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар орасида жисмоний маданиятни оммалаштириш жараёнининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар орасида жисмоний маданиятини такомиллаштириш шахсдаги сублимацион кучни ижтимоий (жисмоний, касбий фаолият) ва маданий (аксиологик,гнесеологик) мақсадга йўналтириб, баркамол шахс тарбиясида динамик характердаги юқори интенсивликни белгилаши фалсафий асосланган; 
Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар орасида жисмоний маданиятнинг ақл-нозиклик-шиддат каби стимуллари баркамол авлодда “ифтиҳор”, “ғурур” ва “ватанпарварлик” тушунчаларини ривожлантириш механизмларига ижобий таъсири қиёсий очиб берилган;  
ёшларга хос бўлган жисмоний мотивацион (мақсад, эҳтиёж, қизиқиш, истеъдод) компонентлар шахсда ирода, билим ва фаолиятни мувофиқлаштириши орқали, замонавий жамиятда ёшлар ижтимоий қиёфаси ва статусини белгилаб,соғлом турмуш тарзини шакллантириши далилланган; 
жамиятда жисмоний маданиятни юксалтириш, мамлакатнинг ижтимоий-маданий имиджини ошириб, аҳоли фаровонлигининг ташқи (иқтисодий ва молиявий), ички (муваффақият, мавқеини) ривожланишига олиб келиши орқали, ижтимоий-инновацион ҳамкорликнинг  интенсификацион дитерминанти эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Ўзбекистон талаба-ёшлари орасида жисмоний маданиятни оммалаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳати» мавзусидаги диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар орасида жисмоний маданиятини такомиллаштириш шахсдаги сублимацион кучни ижтимоий (жисмоний, касбий фаолият) ва маданий (аксиологик,гнесеологик) мақсадга йўналтиришга доир таклиф ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқолар институтининг 2025-йил 10-апрелдаги 10/185-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон талаба ёшлари орасида жисмоний маданиятни оммалаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ёритишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар орасида жисмоний маданиятнинг ақл-нозиклик-шиддат каби стимуллари баркамол авлодда “ифтиҳор”, “ғурур” ва “ватанпарварлик” тушунчаларини ривожлантиришга оид хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-2025-йилларидаги тадбирлар режасини амалга оширишд, Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳудудий бошқармаларининг “Ёшлар дастури”, “Иш режаси” ва бошқа йўл хариталари бандларида ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида ўтказилган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 6-мартдаги 04-3-22-071-сон далолатномаси). Натижада, мамлакатда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказишга ҳамда Оммавий спортни ривожлантириш ва  соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритилишига хизмат қилган;
ёшларга хос бўлган жисмоний мотивацион (мақсад, эҳтиёж, қизиқиш, истеъдод) компонентлар шахсда ирода, билим ва фаолиятни мувофиқлаштириши орқали, замонавий жамиятда ёшлар ижтимоий қиёфаси ва статусини белгилашига оид хулоса ва таклифларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқолар институтининг 2025-йил 10-апрелдаги 10/185-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон талаба ёшлари орасида жисмоний маданиятни оммалаштиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ёритишга хизмат қилган; 
жамиятда жисмоний маданиятни юксалтириш, мамлакатнинг ижтимоий-маданий имиджини ошириб, аҳоли фаровонлигининг ташқи (иқтисодий ва молиявий), ички (муваффақият, мавқеини) ривожланишига олиб келишига доир таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телеканалида 2023-2024-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлатмуассасасининг 2025-йил 18-февралдаги 05-09-201-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ёшлари дунёқарашини шакллантиришга, уларни маънавий маданиятини ривожлантиришга ҳамда тафаккурини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish