Негматов Бобир Маджитовичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ИХ-ХИИ асрлар Марказий Осиё илмий-фалсафий таълимотларида гуманистик ғоялар (Форобий, Беруний, Ибн Сино мероси мисолида)” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fal210
Илмий маслаҳатчи: Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Сойибназар, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амридинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ИХ-ХИИ асрлар Марказий Осиё илмий-фалсафий таълимотларидаги гуманистик ғояларнинг моҳиятини очиб бериш ва унинг фалсафий тафаккур тарихидаги аҳамиятини ва замонавий фалсафанинг ривожланишидаги ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гуманизмнинг ижтимоий адолат парадигмаси сифатида ижтимоий-гуманитар фанлар учун методологик асослиги, Европа Уйғониш даврининг ғоявий асоси бўлиши билан бирга, ворисийлик асосида Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккурининг тадрижий тараққиётида одамийлик, инсонпарварлик билан йўғрилган ҳаёт тарзини тақозо этувчи жараён эканлиги илмий асосланган;
Форобийнинг жамият ҳаётида адолат кафолати ва ҳуқуқий мезонлар рационализми, фанлар таснифи ва маънавий-ахлоқий юксалиш ҳақидаги ғояларининг Янги Ўзбекистоннинг халқчил ва инсонпарвар давлат консепсияси мақсадлари билан ҳамоҳанглиги адолат, билим ва ахлоқий қадриятлар нуқтайи назаридан очиб берилган;
Абу Наср Форобийнинг давлат бошқаруви тизимида ҳарбий устқурма стратегиясини шакллантириш, ҳарбий-ватанпарварлик ғояларида ўз аксини топган «Ватан-давлат-жамият» муносабатлари масаласининг мамлакатимиз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳини ошириш, уларда юксак инсоний фазилатларни тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилганлиги асосланган;
Берунийнинг маданий релятивизм ва Ибн Синонинг ахлоқий қадриятларга асосланган гуманизм тамойили, хусусан инсон капитали муаммосининг замонавий парадигмаларга мослиги, юксак ахлоқий фазилатлар, илм ва ақлий камолот бирлиги ҳар қандай таълим-тарбиянинг идеали эканлиги асосланган;
Шарқ гуманизмининг илғор анъаналари билим ва шахс консепсияси сифатида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнида инсонпарварлик қадриятлари ва миллий мафкурани ёшлар онгига сингдиришда, баркамол инсонни тарбиялашда ғоявий асослиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ИХ-ХИИ асрлар Марказий Осиё илмий-фалсафий таълимотларидаги гуманистик ғояларнинг моҳиятини ўрганиш ва ёритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
гуманизмнинг ижтимоий адолат парадигмаси сифатида ижтимоий-гуманитар фанлар учун методологик асослиги, гуманизм тамойили Европа Уйғониш даврининг ғоявий асоси бўлиши билан бирга, ворисийлик асосида Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккурининг тадрижий тараққиётида одамийлик, инсонпарварлик билан йўғрилган ҳаёт тарзини тақозо этувчи жараён эканлиги илмий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Ибтидо», «Тарих ва янги талқин», «Тарих муаллим» каби кўрсатувларининг ссенарийлари тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» давлат муассасаси томонидан берилган 2024-йил 17-декабрдаги 06-28-1784-сонли далолатнома). Мазкур ссенарийлар буюк аждодларимиз меросининг ўрганилмаган қирраларини халқимизга етказишда, ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялашда, уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ҳамда қатъий ҳаётий позицияни шакллантириш учун хизмат қилган ва ижобий натижалар берган.
Форобийнинг жамият ҳаётида адолат кафолати ва ҳуқуқий мезонлар рационализми, фанлар таснифи ва маънавий-ахлоқий юксалиш ҳақидаги ғояларининг Янги Ўзбекистоннинг халқчил ва инсонпарвар давлат консепсияси мақсадлари билан ҳамоҳанглиги адолат, билим ва ахлоқий қадриятлар нуқтайи назаридан очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси тизимидаги Темурбеклар мактаби, ҳарбий мусиқа академик лицей, ўқув марказлари, Жамоат хавфсизлиги университетида ўқитиладиган ҳуқуқий ва сиёсий фанларнинг мавзуларини янги материаллар билан бойитишда, шахсий таркиб билан ташкиллаштириладиган «Маънавий-маърифий тайёргарлик» машғулотлари, Тарбиявий соатлар бўйича мавзуларни такомиллаштиришда, шунингдек, «Халқ ва армия – бир тану бир жон» тамойилига асосланган ҳолда, давлатимизнинг бу борадаги оқилона сиёсатини халқимизга, энг аввало, ёшларга етказиш бўйича олиб бориладиган амалий ишларда, тадбирларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг 2025-йил 23-январдаги 1/1-804-сонли далолатномаси). Олинган натижалар шахсий таркибда юксак маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш, уларнинг тарихий онги, ҳуқуқий маданияти ва эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Абу Наср Форобийнинг давлат бошқаруви тизимида ҳарбий устқурма стратегиясини шакллантириш, ҳарбий-ватанпарварлик ғояларида ўз аксини топган «Ватан-давлат-жамият» муносабатлари масаласининг мамлакатимиз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлигини ошириш, уларда юксак инсоний фазилатларни тарбиялашда муҳим манба бўлиб хизмат қилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида ташкиллаштириладиган Маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари бўйича мавзулар такомиллаштирилиб, амалиётга қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган 2024-йил 27-декабрдаги №14/3763-сонли далолатнома). Тадқиқот натижаларининг назарий хулосалари шахсий таркибда инсонпарварлик, ватанпарварлик, аждодлар меросига содиқлик туйғуларини мустаҳкамлашда, уларнинг миллий ва жанговар руҳини янада юксалтиришга хизмат қилган.
Берунийнинг маданий релятивизм ва Ибн Синонинг ахлоқий қадриятларга асосланган гуманизм тамойили, хусусан инсон капитали муаммосининг замонавий парадигмаларга мослиги, юксак ахлоқий фазилатлар, илм ва ақлий камолот бирлиги ҳар қандай таълим-тарбиянинг идеали эканлиги асосланганлигига оид тавсия ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш бўйича «Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик», «Биз улуғ алломалар издошларимиз», «Учинчи Ренессанс фарзандлари» мавзуларида амалга ошириладиган тарғибот-ташвиқот тадбирларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 20-январдаги 02/01/19-68-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижалари Янги Ўзбекистон ёшларида инсонпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик, буюк аждодлар меросига садоқат туйғуларини юксалтиришга ва қатъий фуқаролик позицияни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Шарқ гуманизмининг илғор анъаналари билим ва шахс консепсияси сифатида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш жараёнида инсонпарварлик қадриятлари ва миллий мафкурани ёшлар онгига сингдиришда, баркамол инсонни тарбиялашда ғоявий асослигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ўқув-тарбия жараёнида кенг фойдаланилган. Хусусан, тадқиқот натижалари асосида институт тингловчилари учун «Биринчи Шарқ Уйғониш даври алломаларининг гуманистик мероси» фанини ўқитишни йўлга қўйишда муҳим манба бўлиб ҳисобланган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2025-йил 7-январдаги №01-12/04-сонли далолатномаси). Тадқиқот натижаси ёшлар қалби ва онгида юксак инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини ўзлаштириш, Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасидаги комплекс чора-тадбирлар, яъни Ўзбекистон ёшларининг ўрта аср Марказий Осиё алломалари меросини чуқур ўрганиш борасидаги китобхонликни янада такомиллаштириш жамият маънавий-ахлоқий ривожланишининг муҳим омили сифатида хизмат қилган.