Абдуллахўжаев Адхамхўжа Исахўжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исҳоқхон Тўра Ибрат маънавий-ахлоқий қарашларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1227
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исақова Замиарахон Руҳитдиновна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атакулович фалсафа фанлари доктори, профессор; Амриддинова Дилрабо Турсуновна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Исҳоқхон Тўра Ибрат маънавий-ахлоқий қарашларининг ижтимоий-фалсафий аспектларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жадидларнинг Туркистонда маърифатпарварлик ғояларини анъанавий қадриятларга содиқлик ва тараққиётга интилиш руҳида, ислом дини ва миллий меросни қадрлаган ҳолда, замонавий таълим, матбуот, театр ва ижтимоий фаоллик орқали жамиятни хурофотдан маърифатга йўналтирганликлари илмий асосланган;
жадидчилик ҳаракатининг таназзулига сиёсий босим, иқтисодий муаммолар ва ташқи таъсир каби объектив ҳамда ички зиддият, ғоявий кураш ва жамиятнинг тайёр эмаслиги каби субъектив сабаблар таъсир кўрсатгани аниқлаштирилиб, замонавий жамият учун миллий ўзликни англаш, сиёсий барқарорлик, иқтисодий мустақиллик каби конструктив сабоқлар бериши далилланган;
Исҳоқхон Ибратнинг “Тарихи маданият”, “Мезон уз-замон”, “Ислоҳи миллат”, “Маданият ҳақида маснавий” асарларидаги ижтимоий муаммоларнинг миллий ўзликни англаш, ижтимоий тараққиёт ва глобал жараёнларга таъсири “Овертон” ойнаси (жамиятда муҳокама қилиниши мумкин бўлган ғоялар доирасининг ўзгариши таҳлили) орқали кўрсатилиб, уларнинг замонавий ижтимоий муаммолар (деградация)да такрорланиши исботланган;
Ибратнинг инсон қадрини улуғлаш, маърифатни тарғиб қилиш, миллий ўзликни англаш ва ижтимоий адолатни таъминлаш каби прогрессив ғоялари Янги Ўзбекистонни илм-фан, маърифат ва маънавият асосида барпо этиш стратегиясининг маънавий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши илмий асосланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадид маърифатпарвари Ибратнинг фалсафий қарашлари ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Туркистонда маърифатпарварлик ғояларининг шаклланиши ва ривожланиши, мақсад ва вазифалардаги ўхшашлик ва тафовутлар, қолоқлик, хурофот, жаҳолат, саводсизлик, ақидапарастлик, фикрсизлик, эрксизлик; тараққиёт, миллий уйғониш, маънавий юксалиш, маърифатли миллат, миллий маданият, ғоявий бирлик сари трансформациясининг назарий-методологик аспектлари жадидчилик ҳаракати регионал йўналишлари (Самарқанд, Тошкент, Хива, Бухоро, Фарғона) мисолида ва жадид маърифатчилари (М.Беҳбудий, А.Авлоний, М.Абдурашидхонов, Исҳоқхон Тўра Ибрат) фаолиятидаги ворисийлик ислоҳот, миллий онг, ижтимоий тафаккур, сиёсий ирода)нинг аҳамияти ва янгиланиш (миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш)га доир илмий фалсафий хулосалар ва янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган.(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 14-мартдаги 05-09-315-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар тарбияси ва таълимида жадидларнинг маънавий меросини кенг жамоатчиликка етказишга, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга, томошабинларга ушбу масалалар юзасидан муҳим маълумотларни олиш имконини берган;
мамлакатимизда тотувлик ва толерантлик тамойилларини қарор топтириш, миллатларнинг ҳар томонлама равнақ топиши, уларнинг миллий қадриятларини сақлаб қолиш, урф-одатлари ва анъаналарининг ривожланишига имконият ҳамда шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Исҳоқхон Ибрат маънавий-ахлоқий қарашлари (ноёб ижтимоий-сиёсий феномен, “тилда-ю фикрда ҳам ишда бирлик”)ни тадқиқ этиш (дунёвий, ҳуқуқий, демократик жамият қуриш, тил ўрганиш, миллат келажаги ва мамлакат тараққиёти, унинг мустақиллиги ва эрки учун кураш) орқали замонавий (бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик, миллий манфаатлар ҳимояси) жадидларнинг ижтимоий фаоллиги (таълим, матбуот, хайрия, мухторият) ҳамда зиёлилар элитар қатлами маърифатпарварлик ҳаракатининг таназзули (қатағон) сабаблари аниқлаштирилганлигига доир илмий хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги фаолиятида, жумладан, ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш чора-тадбирларни амалга оширишда, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларда, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ҳузуридаги маънавият ва маданият департаментининг 2025-йил 2-июндаги 56-441-сон маълумотномаси).Натижада ХХ аср бошларида жадид алломаси Ибрат томонидан илгари сурилган эзгу ғоялар, илм-фанни, маънавият ва маданиятни юксалтириш орқали халқни қолоқликдан уйғотиш, миллий мустақилликка эришиш йўлидаги ҳаракатларда илм-фан ривожининг аҳамияти, янги Ренессансни юзага келтиришдаги ҳиссалари бугунги кундаги “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғояси билан ҳамоҳанглиги очиб берилган;
Исҳоқхон Тўра Ибратнинг маънавий-ахлоқий қарашлари ўз даври учун ноёб ижтимоий-сиёсий феномен сифатида қаралган.“Маданият ҳақида маснавий” асари орқали Ғарбнинг илғор технологик, илмий ва маданий ютуқларини ижобий тарзда тарғиб қилган ҳолда, ўзбек халқини ўз-ўзини англаш, миллий онг ва тафаккурни уйғотиш сари йўналтирган. Туркистон учун дунёвий илм-фаннинг аҳамияти ва зарурияти, тарихий хотирани тиклаш (миллий онг, миллат тарбия, миллий тикланиш, миллий юксалиш), ижтимоий тараққиёт деградацияси (миллатни уйғотиш), асрий иллатлардан халос бўлишида маориф тизимини ислоҳ қилиш, миллат келажаги учун профессионал мутахассисларни тайёрлашда муаллим ва тарбиячиларнинг салоҳиятини ошириш, шахсий дахлдорлик, фаол фуқаролик позицияси ва глобал жараёнлар трансформациясига таъсири замонавий консептуал ечимлар, илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги тасарруфидаги Наманган вилояти Исҳоқхон Ибрат-қатағон қурбонлари музейи фондини бойитиш, мавжуд кўргазмаларни такомиллаштириш ҳамда уларни янги экспонатлар билан тўлдириш жараёнида самарали қўлланилди, жумладан, музей иш фаолиятида Ибратнинг “Маданият ҳақида маснавий” асари орқали Ғарбнинг илғор технологик, илмий ва маданий ютуқларини ижобий тарзда тарғиб қилгани ҳолда, ўзбек халқини ўз-ўзини англаш, миллий онг ва тафаккурни уйғотиш сари йўналтирган ғояларидан иборат гидлар учун методик қўлланма яратилди ва бу туристларнинг музейга ташрифининг ошиши учун ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 3-июн 04-05/2208-сонли маълумотномаси).Натижада Исҳоқхон Тўра Ибратнинг бой ва кўп қиррали маънавий мероси, хусусан, “Тарихи маданият”, “Мезон уз-замон”, “Ислоҳи миллат”, “Тарихи Фарғона” каби асарларининг ижтимоий-фалсафий, маданий-маърифий ва сиёсий ғоявий аспектлари тизимли таҳлил этилган. Ибрат асарларида халқни жаҳолатдан халос этиш, ислоҳотлар йўли билан тараққиёт сари етаклаш, халқнинг маънавий иммунитетини шакллантиришга хизмат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сон фармонига илова қилиб берилган, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024-йилга мўлжалланган амалий ишлар режасининг 31-бандида назарда тутилган ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновацион фаолият, интеллектуал ўйинлар ҳамда чет тилларини ўрганишга жалб этиш, чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи “Ибрат фарзандлари” лойиҳасини ривожлантириш, янгича ёндашув асосида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Мутолаа” лойиҳасини амалга ошириш, ёшларнинг инновацион фаолият, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, уларнинг илм-фан, таълим ва инновация билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб беришга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тадқиқотчининг Исҳоқхон Тўра Ибратнинг маънавий мероси (ғоя, дастур, маънавий мерос, миллий қадрият)нинг умумбашарий аҳамияти унинг маърифатпарварлик йўлида жонини фидо қилиш ҳамда мутафаккирнинг ғоявий-сиёсий, ижтимоий-маърифий, ҳуқуқий-маданий, маънавий-ахлоқий қарашлари интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлодни ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳида камолга етказишда, Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишда Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама муштарак эканлигига доир илмий хулоса ва таклифларидан тарғибот-ташвиқот дастурларининг материаллари ва уларнинг тарқатма материалларини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 8-июлдаги 2-13-21-3739-сон маълумотномаси).Натижада бугунги кун ёшларининг онгида ахлоқий тамойилларнинг ривожланиши ёшларнинг нафақат ижтимоий, маънавий, ахлоқий, балки иқтисодий эҳтиёжларини қондиришга эришилган.