Умаржонов Сохибжон Сойибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фахриддин Муҳаммад ар-Розийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари (“Латоиф ул-Ғиёсиёт” асари асосида), 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fal630
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмаил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар:
Холмоминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори(DSc), доцент;
Раҳмонов Суннатилло Мавлонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фахриддин Розийнинг «Латоиф ул-Ғиёсийя» асари ва ундаги итимоий, диний-фалсафий қарашларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Латоиф ул-Ғиёсиёт» асаридаги «Илм фазилати ҳақида», Инсон аҳволининг сифатлари ҳақида, мақолотларидаги калом, дин ва фалсафа уйғунлиги билан боғлиқ маданий конструксиянинг струcтурал-функсионал, локал-глобал талқинларини яхлит тарзда ифодалаш натижасида инсон жасади (тана) ва руҳининг амали бўлган тоат-ибодат, эътиқод, имон ҳамда ақл, тафаккурнинг мутаносиблиги тадқиқ қилинган.
Фахриддин Розийнинг калом фалсафасида дин ва фалсафанинг бир-бирини инкор этувчи эмас аксинча, бир бирини тўлдирувчи тушунчалар эканлиги, иккиси ҳам ҳақиқатни топиш жараёнидаги ҳаракатлари доирасида ягона мақсад йўлида эканлиги, теологик таълимотларда илгари сурилган яратувчи Аллоҳ ҳақиқатини ақл ва мантиққа таяниб билиш мумкинлиги, ақл ва эътиқод, руҳ ва тана тушунчаларининг ўзаро мунозабати, ижтимоий қадриятлар (билим, кўникма, меъёр) тизимида консюмер (ахборотни қабул қилиш), умумий ва ўзига хос жиҳатлари диний-фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ этилганлиги, Розийнинг фалсафаси ислом дунёсида рационал илоҳиёт ва танқидий фикрлаш, ахлоқни мантиқ ва диний манбалар билан уйғунлаштириш феноменини юксалтирувчи атрибут эканлиги асослаб берилган.
Мутафаккирнинг «Латоиф ул-Ғиёсиёт» асарида Қуръон, Таврот, Забур каби муқаддас битикларидан бевосита фойдаланган ҳолда илм фазилати, илм касб этишнинг хусусиятлари, эътиқод ва ҳикмат, ақл ва эътиқоднинг узвий алоқадорлиги, инсоннинг якуний мақсади — Аллоҳга яқинлик (“маърифатуллоҳ”) орқали руҳий камолотга эришиш, илм олиш, адолатли яшаш ва ақл-идрокни ривожлантиришни кабиларининг герменевтик таҳлилидаги рационал позицияси очиб берилган.
Фахриддин Розийнинг «Илм фазилати ҳақида», «Борлиқнинг ва оламнинг яратувчиси борлиги далиллари тўғрисида», «Инсон аҳволининг сифатлари ҳақида» мақолотларида ақл ва эътиқод, руҳ ва тананинг ўзаро диалектик алоқадорлигини таъминлаб, инсон салоҳиятини рационал, иррационал, онтологик билиш қобилиятларини белгиловчи ижтимоий-социал механизм эканлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фахриддин Муҳаммад ар-Розийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари («Латоиф ул-Ғиёсиёт» асари асосида) мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
ХИИ асрдан ХИИИ асрнинг бошларигача бўлган даврдаги Мовороуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаёт, ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида илмий доирага маълум бўлмаган Фахриддин Розийнинг яна бир араб, форс ва тожик тилларида кўчирилган қўлёзма асари – «Латоиф ул-Ғиёсиёт» иккита нусхада сақланаётганлиги, ушбу қўлёзма 3 та катта мақолотдан (1. Илм фазилати ҳақида; 2. Борлиқнинг ва оламнинг яратувчиси борлиги далиллари тўғрисида; 3. Инсон аҳволининг сифатлари ҳақида) иборат эканлигига борасидаги хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 4 июндаги 06-39-750-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг ХИИ асрдан ХИИИ асрнинг бошларигача бўлган даврдаги Мовороуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаёт ҳамда Фахриддин Розийнинг ҳалигача тадқиқ этилмаган «Латоиф ул-Ғиёсиёт» қўлёзма асарига доир илмий-тарихий билимларини оширишга хизмат қилган.
«Латоиф ул-Ғиёсиёт» асарининг форс тилидан ўзбек тилига илк таржимаси орқали диний ва дунёвий илмда мўтадилликни тарғиб қилган Фахриддин Розийнинг калом ва фалсафага доир илғор ва инновацион ғоялари асосида ёшларни замонавий маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг янада самарали воситалари тадқиқ этилгани, шунингдек, Фахриддин ар-Розийнинг калом фалсафасида дин ва фалсафанинг бир-бирини инкор этувчи эмас аксинча, бирбирини тўлдирувчи тушунчалар эканлиги, иккиси ҳам ҳақиқатни топиш жараёнидаги ҳаракатлари доирасида ягона мақсад йўлида эканлиги, теологик таълимотларда илгари сурилган яратувчи Аллоҳ ҳақиқатини ақл ва мантиққа таяниб билиш мумкинлиги, ақл ва эътиқод, руҳ ва тана тушунчаларининг ўзаро муносабати, умумий ва ўзига хос жиҳатлари диний-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этилганлиги, “Илм фазилати” тушунчаси Қуръон оятлари ва ҳадислар асосида қиёсий таҳлил қилиниб, моҳияти очиб берилганлиги, бу эса дин ва фалсафанинг ўзаро уйғунлигини тақазо этиши мумкинлиги исботлаб берилиши юзасидан илмий хулоса ва таклифлар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 7 июлдаги 02-22/652-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда “Фахриддин Муҳаммад Ар-Розийнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари (“Латоиф ул- Ғиёсиёт” қўлёзмаси асосида)” ни ўрганишга доир услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
«Латоиф ул-Ғиёсиёт» асаридаги “Илм фазилати ҳақида”, “Инсон аҳволининг сифатлари ҳақида” мақолотларидаги далом, дин ва фалсафа уйғунлиги билан боғлиқ маданий конструксиянинг структурал-функсионал, локал-глобал талқинларини яхлит тарзда ифодалаш натижасида инсон жасади (тана) ва руҳининг амали бўлган тоат-ибодат, эътиқод, имон ҳамда ақл, тафаккурнинг мутаносиблигига доир илмий хулоса ва маълумотлардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан йиллик режага мувофиқ ўтказилган давра суҳбатлари ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилиб, кўзланган самарани берди (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 29 августдаги 01-07/163 сонли далолатномаси).
Фахриддин ар-Розийнинг «Латоиф ул-Ғиёсиёт» асарида “Қуръон”, “Таврот”, “Забур” каби муқаддас битикларидан бевосита фойдаланган ҳолда илм фазилати, илм касб этишнинг хусусиятлари, эътиқод ва ҳикмат, ақл ва эътиқоднинг узвий алоқадорлиги шарҳларининг герменевтик таҳлилидаги рационал позицияси мантиқий асосланганлигига оид илмий хулосалар ва маълумотлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” номли асарни тайёрлашда ҳамда марказ томонидан амалга оширилган давра суҳбатларини ўтказишда, тарғибот тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йил 14 сентябрдаги 02/435 сонли далолатномаси). Натижада, буюк мутафаккир олимларнинг маънавий меросини фалсафий, диний жиҳатдан ўрганиб тадқиқ этишда ва фалсафий ғояларни англашда муҳим аҳамият касб этади.