Алиев Фирдавс Алимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телекоммуникация тармоғи компанияларини инновацион фаолиятини бошқариш тизимини ривожлантириш”, 08.00.13 – “Менежмент».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.Phd/Iqt2399
Илмий раҳбар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSs.20/13.05.2020.I23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д. проф. Насимов Дилмурод Абдуллаевич, и.ф.д. проф. Суюнов Дилмурод Холмурадович
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади телекоммуникация тармоғи компанияларининг инновацион фаолиятини бошқариш тизимини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра телекоммуникация тармоғи компанияларида инновацияларни бошқариш услубияти ташқи ва ички муҳит таҳлили, стратегик мақсадларни белгилаш, бошқарув услуби, инновацион маданиятни шакллантириш, инновацион лойиҳалар ва уларни ишлаб чиқиш, иқтисодий баҳолаш ва мониторинг, бозор позитсиясини мустаҳкамлаш ва бошқа жараёнлар билан интегратсияни тавсифловчи самарадорлик кўрсаткичларини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
телекоммуникация соҳасида инсон ресурсларини инновацион технологияларга кўра самарали бошқаришда сервис кузатуви мониторингини йўлга қўйиш, бошқарувга оид жараёнларни босқичма-босқич рақамли технологияларга устувор даражада ўтказишни жадаллаштириш даромад, соф фойда ва хизматларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
телекоммуникация компаниялари ташкилий тузилмасида инновацион усуллар ва AR (augmented reality ёки тўлдирилган реаллик, VR (virtual reality ёки виртуал реаллик) ва AI (artificial intelligence ёки сунъий интеллект) технологияларини инвестиция ва тармоқларни ривожлантириш бўлими билан интегратсиялашган инновация бўлимини ташкил этиш таклифи асосланган;
телекоммуникация тармоғи компаниялари инновацион фаолиятини ривожлантириш жараёнида рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар улушининг босқичма-босқич, 2010-2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телекоммуникация тармоғи компанияларини инновацион фаолиятини бошқариш тизимини ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра телекоммуникация тармоғи компанияларида инновацияларни бошқариш услубияти ташқи ва ички муҳит таҳлили, стратегик мақсадларни белгилаш, бошқарув услуби, инновацион маданиятни шакллантириш, инновацион лойиҳалар ва уларни ишлаб чиқиш, иқтисодий баҳолаш ва мониторинг, бозор позитсиясини мустаҳкамлаш ва бошқа жараёнлар билан интегратсияни тавсифловчи самарадорлик кўрсаткичларини татбиқ этиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги РРТМнинг
2024-йил 18-сентябрдаги 03-34/1223-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланиши натижасида, ички ва ташқи бозордаги инновацион ўзгаришлар ўрганилиб, муайян даврга мўлжалланган самарали бошқарув лойиҳаларидан фойдаланиш самарадорлигини 70% га оширишга эришилган;
телекоммуникация соҳасида инсон ресурсларини инновацион технологияларга кўра самарали бошқаришда сервис кузатуви мониторингини йўлга қўйиш, бошқарувга оид жараёнларни босқичма-босқич рақамли технологияларга устувор даражада ўтказишни жадаллаштириш даромад, соф фойда ва хизматларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ташкилотни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги РРТМнинг 2024-йил 18-сентябридаги 03-34/1223-сон маълумотномаси). Натиажада, ушбу таклиф телекоммуникация тармоғи компанияларида фаолият юритаётган мақсадли бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
телекоммуникация компаниялари ташкилий тузилмасида инновацион усуллар ва AR (augmented reality ёки тўлдирилган реаллик, VR (virtual reality ёки виртуал реаллик) ва AI (artificial intelligence ёки сунъий интеллект) технологияларини инвестиция ва тармоқларни ривожлантириш бўлимини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзбектелеком” АК Навоий филиалининг 2024-2030-йилларга мўлжалланган Инновацион Стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (“Ўзбектелеком” АК Навоий филиалининг 2024-йил 30-сентябридаги 73-01/04-916-сон маълумотномаси). Натижада ушбу таклиф инновацион бошқарувни янада самарали ташкил этиш, IT технологияларидан янада самарали фойдаланишга кўра бошқарув самарадорлигини 0,65%га оширишга муайян даражада хизмат қилган;
телекоммуникатсия тармоғи компаниялари инноватсион фаолиятини ривожлантириш жараёнида рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар улушининг босқичма-босқич, 2010-2030-йилгача бўлган башорати бўйича таклиф Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги РРТМ ва “Ўзбектелеком” АКни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги РР ва ТМнинг 2024-йил
18-сентябрдаги 03-34/1223-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги РРТМ ва “Ўзбектелеком” АКда хизматлар сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар йўл харитасини шакллантиришга эришилган.