Юлдашев Жамшид Абраровичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон савдони нейромаркетинг концепциялари асосида такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидасрор Саидахмедович, иқтисод фанлари доктори, профессор, академик. Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Шамшиева Наргизахон Носирхўжа қизи иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва Тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон савдо тизимида истэъмолчиларнинг эмосионал реакциялари ва хулқ-атворини чуқур таҳлил қилиш асосида нейромаркетинг консепсияларини қўллаш орқали савдо самарадорлигини ошириш ва мижозлар тажрибасини рақамли муҳитда такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “рақамли савдо тизимида брендни шакллантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни рақамли савдо каналларида интеграсиялашган маркетинг жараёнини брендни яратишга боғлиқ интеллектуал, коммуникатив ва технологик элементлар мажмуини ифодаловчи номоддий активлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
брендни шакллантиришга хизмат қилувчи маркетинг инновасиялари таркибий элементларининг функсионал интеграсиясини шакллантирувчи “маркетинг инновасиялари синергияси” консепсияси асосида нейромаркетинг (НМ=0,48), “катта маълумотлар” (БД=0,24), молиявий технологиялар (ФТ=0,17), ижтимоий тармоқлар орқали маркетинг (СММ=0,11) элементлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш асосланган;
рақамли савдо муҳитида истэъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари, эмосионал реакциялари ва қарор қабул қилиш жараёнларини таҳлил қилишда сунъий интеллект, биометрик маълумотлар ва когнитив психология ютуқларини интеграсия қилувчи “гибрид нейромаркетинг” модели асосида истэъмолчиларнинг савдога оид хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи омилларнинг фаол таъсири диапазони (85-90%) аниқланган;
рақамли савдо шароитида брендларни шакллантиришнинг нейромаркетинг прогнозлаш модели истэъмолчиларнинг ҳиссий ва физиологик реакцияларини чуқур таҳлил қилиш, хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш ҳамда брендга бўлган эмосионал муносабатини беш босқичли алгоритмик ёндашувга асосланган баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда рақамли савдо шароитида брендлар ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тавсифловчи эконометрик моделлаштириш асосида маркетинг инновасияларини брендларга таъсирининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон савдони нейромаркетинг концепциялари асосида такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “рақамли савдо тизимида брендни шакллантириш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини рақамли савдо каналларида интеграсиялашган маркетинг жараёнини брендни яратишга боғлиқ интеллектуал, коммуникатив ва технологик элементлар мажмуини ифодаловчи номоддий активлар тизими нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Маркетинг» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023 йил 21 декабрдаги 387-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маркетинг ёʻналишидаги талабаларда ва бошқа манфаатдор томонлар учун назарий билимларни янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
брендни шакллантиришга хизмат қилувчи маркетинг инновасиялари таркибий элементларининг функсионал интеграсиясини шакллантирувчи “маркетинг инновасиялари синергияси” консепсияси асосида нейромаркетинг (НМ=0,48), “катта маълумотлар” (БД=0,24), молиявий технологиялар (ФТ=0,17), ижтимоий тармоқлар орқали маркетинг (СММ=0,11) элементлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 майдаги №04-07-27-5409-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маркетинг компанияларини мижозларнинг ҳиссий ҳолатига мослаштириш орқали сотувларни 20-30% га оширишга, реклама беришда аниқ сегментасия қилиш ҳисобига маркетинг бюджети самарадорлигини 25-30% га оширишга, корхоналар ўз мижозлар базасини 20-30 фоизга кенгайтиришга эришилган;
рақамли савдо муҳитида истэъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари, эмосионал реакциялари ва қарор қабул қилиш жараёнларини таҳлил қилишда сунъий интеллект, биометрик маълумотлар ва когнитив психология ютуқларини интеграсия қилувчи “гибрид нейромаркетинг” модели асосида истэъмолчиларнинг савдога оид хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи омилларнинг фаол таъсири диапазони (85-90%)ни аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 майдаги 04-07-27-5409-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида омниканал стратегияни жорий этган корхоналарда мижозларнинг қайта харид қилиш 15-25 фоизга, шунингдек, онлайн ва офлайн савдони уйғун юритиш натижасида йиллик умумий даромад 20-25 фоизга ошган;
рақамли савдо шароитида брендларни шакллантиришнинг нейромаркетинг прогнозлаш модели истэъмолчиларнинг ҳиссий ва физиологик реакцияларини чуқур таҳлил қилиш, хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат қилиш ҳамда брендга бўлган эмосионал муносабатини беш босқичли алгоритмик ёндашувга асосланган баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 майдаги 04-07-27-5409-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши натижасида мижозларнинг қайта сотиб олиш кўрсаткичлари 10-15% га ошган, онлайндаги ижобий фикрлар улуши эса 80% га ошишига эришилган;
Ўзбекистонда рақамли савдо шароитида брендлар ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тавсифловчи эконометрик моделлаштириш асосида маркетинг инновасияларини брендларга таъсирининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2025 йил 22 майдаги 04-07-27-5409-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида корхоналарда мижозларни ушлаб қолиш 45 фоизга, самарадорлик 30 фоизга, сотиш хажмини 40 фоизга оширишга эришилиши аниқланган.