Усмонова Кумуш Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида рефлексивлик компетенсияларини ривожлантириш методикаси
13.00.02 – Таълим ва тарбийа назарийаси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7564
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лола Тоҳировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент, Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида рефлексивлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг рефлексивлик компетенсияларининг мазмуни, таркибий тузилмаси ҳамда унинг инглиз тилини ўқитиш жараёнидаги дидактик ва методик вазифалари тизимли таҳлил асосида илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
интернет-ижтимоийлашув шароитида таълимий муҳитини лойиҳалаш мақсадида рефлексивлик компетенсия тузилмасининг ташкилий ва функсионал компонентлари мазмуни, мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилиб, “селф-видео рефлеcтион”, “рақамли рефлексив портфел” технологиялари ҳамда “рефлексив кундалик” ва “Мақсад–Амал–Натижа” таҳлили каби методларни интеграциялаш орқали назарий-методологик модел такомиллаштирилган;
рефлексивлик компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик ва дидактик шарт-шароитлари таҳлил қилиниб, ўқитиш жараёнида учрайдиган муаммоларни бартараф этиш учун рефлексив-диалогик машқлар тизими ҳамда рақамли рефлексив портфелга асосланган методик ёндашув яратилган;
инглиз тили таълими жараёнида талабаларнинг рефлексивлик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган, рақамли таълим платформалари (Каҳоот, Ментиметер, Падлет, Зоом, МС Теамс, Гоогле Меет) асосида аутентик амалий топшириқлар тизими, ахборот-дидактик таъминот ва илмий-методик тавсиялар интеграциясига таянган инновацион дидактик ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили контекстида филология йўналиши талабаларининг рефлексив комретенсийаларини ривожлантиришнинг аҳамияти боъйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг рефлексивлик компетенсияларининг мазмуни, таркибий тузилмаси ҳамда унинг инглиз тилини ўқитиш жараёнидаги дидактик ва методик вазифалари тизимли таҳлил асосида илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросcоларшип Програм” халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (2025-йил 18-апрел 1119/02 сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рефлексивлик тушунчаси, унинг таълим жараёнидаги ўрни ва аҳамияти асослаб берилган ҳолда мазкур жараённинг психологик-педагогик хусусиятлари аниқлаштирилиб, талабаларнинг рефлексив кўникмалари, коммуникатив компетентлигини оширишга оид билимлари ривожлантирилган (2025-йил 18-апрел 1119/02 сонли маълумотномаси);
интернет-ижтимоийлашув шароитида таълимий муҳитини лойиҳалаш мақсадида рефлексивлик компетенсия тузилмасининг ташкилий ва функсионал компонентлари мазмуни, мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилиб, “селф-видео рефлеcтион”, “рақамли рефлексив портфел” технологиялари ҳамда “рефлексив кундалик” ва “Мақсад–Амал–Натижа” таҳлили каби методларни интеграциялаш орқали назарий-методологик модел такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМ телерадиодастурларини тайёрлашда манба сифатида қабул қилинган. Диссертация илмий хулосларидан 2025-йил 6-май куни “Самарқанд” радиоканалида эфирга узатилган “Кун мавзуси” номли эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. Натижада, чет тили талабаларнинг рефлексивлик компетенсияларини ривожлантириш модели рефлексив ва компетенсиявий йондашув асосида коммуникативлик ва рефлексив кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик жараён модели такомиллаштирилган (2025-йил 6-май 118-сонли маълумотномаси);
рефлексивлик компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик ва дидактик шарт-шароитлари таҳлил қилиниб, ўқитиш жараёнида учрайдиган муаммоларни бартараф этиш учун рефлексив-диалогик машқлар тизими ҳамда рақамли рефлексив портфелга асосланган методик ёндашув яратилиб, таълим жараёни амалиётига тадбиқ этишга оид маълумотлар Қарши давлат университетида 2021-2-23- йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Натижада, ушбу лойиҳа доирасида яратилган ишланмалар инглиз тили таълими жараёнида талабаларнинг рефлексивлик компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи инновацион ахборот-дидактик ресурслар ва методик таъминотни такомиллаштиришга ҳамда мазмунан бойитишга сезиларли ҳисса қўшди (2025-йил 19-апрел 04/1480-сонли маълумотномаси);
инглиз тили таълими жараёнида талабаларнинг рефлексивлик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган, рақамли таълим платформалари (Каҳоот, Ментиметер, Падлет, Зоом, МС Теамс, Гоогле Меет) асосида аутентик амалий топшириқлар тизими, ахборот-дидактик таъминот ва илмий-методик тавсиялар интеграциясига таянган инновацион дидактик ёндашув ишлаб чиқилишига оид маълумотлар Қарши давлат университетида 2021-2-23-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Натижада, бу рақамли таълим платформалари асосида талабаларнинг рефлексивлик компетенсияларини ривожлантиришнинг ахборот-дидактик
таъминотини бойитишга хизмат қилган (2025-йил 19-апрел 04/1480-сонли маълумотномаси).