Комилов Авазбек Бокижоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан назорат фаолиятида ҳуқуқий воситаларни қўллашдаги муаммолар ва такомиллаштириш масалалари», «12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Yu234 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор Давлятов Валишер Хакимжанович
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади прокуратура органларининг қонунлар ижроси устидан назорат фаолиятида ҳуқуқий воситаларни қўллашдаги муаммоларни бартараф этиш ва прокурор ҳуқуқий воситаларини такомиллаштиришга оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига зудлик билан барҳам бериш ҳақидаги прокурор талабини ўз ичига олган “прокурор талабномаси” назорат ҳужжатини қўллаш ваколатини прокуратура органларига бериш зарурлиги илмий асослантирилган;
қонунлар ижроси устидан прокурор назорати тадбирлари ва уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларини Бош прокуратуранинг ягона ахборот тизимида жамлаш лозимлиги асослаб берилган;
прокурор назорати тадбирлари мобайнида ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шунингдек, мулкий ҳуқуқларни вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий ҳужжатларни бекор қилиш ҳақида протест келтириш амалиётидан воз кечиш зарурлиги илмий асосланган;
прокурор назорати тадбирлари мобайнида мулк даҳлсизлиги ва ерни тасаруф этиш билан боғлиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий ҳужжатларига нисбатан протест келтирмасдан, уларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида белгиланган тартибда судларга ариза киритиш амалиётидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги илмий исботланган;
прокурор текширувини ташкил этиш ва ўтказишга доир, шу жумладан, прокурор текшируви тушунчаси, текширув ўтказиш муддатлари, текширувда мутахассислар иштироки каби муҳим масалаларни “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда тартибга солиш зарурлиги илмий асосланган;
моддий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги прокурор қарорини қўллаш асослари ва уни кўриб чиқиш муддатларини “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга киритиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига зудлик билан барҳам бериш ҳақидаги прокурор талабини ўз ичига олган “прокурор талабномаси” назорат ҳужжатини қўллаш ваколатини прокуратура органларига бериш зарурлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил    24 майдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “Рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сонли Фармони 5-банди 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 24 мартдаги 30/71-25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф прокурор ваколатларини кучайтириш орқали қонунлар ижроси устидан назорат самарадорлиги ва таъсирчанлигини кучайтиришга хизмат қилган; 
қонунлар ижроси устидан прокурор назорати тадбирлари ва уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларини Бош прокуратуранинг ягона ахборот тизимида жамлаш лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “Рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сонли Фармони 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 24 мартдаги 30/71-25-сон далолатномаси). Мазкур таклиф прокурор назорати тадбирлари ва уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларини ягона ахборот базасида жамлаш орқали ҳисобот тизимини тартибга солишга хизмат қилган;
прокурор назорати тадбирлари мобайнида ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шунингдек, мулкий ҳуқуқларни вужудга келиши учун асос бўлган маъмурий ҳужжатларни бекор қилиш ҳақида протест келтириш амалиётидан воз кечиш зарурлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сонли Фармони 1-банди а-кичик банди 2-хатбошиси ва 1-банди   в-кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 24 мартдаги 30/72-25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини яратиш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
прокурор назорати тадбирлари мобайнида мулк даҳлсизлиги ва ерни тасаруф этиш билан боғлиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маъмурий ҳужжатларига нисбатан протест келтирмасдан, уларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида белгиланган тартибда судларга ариза киритиш амалиётидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил    31 августдаги 7/12-22-101-сонли Кўрсатмаси 2-банди 1-хатбошиси ва 2-банди 3-хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 24 мартдаги 30/70-25-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши прокурор протестини қўллаш асосларини янада аниқлаштириш имконини берган;
прокурор текширувини ташкил этиш ва ўтказишга доир, шу жумладан, прокурор текшируви тушунчаси, текшириш ўтказиш муддатлари, текширишда мутахассислар иштироки каби муҳим масалаларни “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солиш лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги конституциявий Қонун лойиҳасининг 47-моддасининг 4 ва 5-қисмлари, 48-моддасининг 3 ва 9-қисмларини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 20 мартдаги 27/2-60-25-сон далолатномаси). Мазкур таклиф прокурор текширувини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ муҳим масалаларни қонун билан тартибга солиш имконини беради;
моддий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги прокурор қарорини қўллаш асослари ва уни кўриб чиқиш муддатларини “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда батафсил белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги конституциявий Қонун лойиҳасининг 80-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 20 мартдаги 27/2-60-25-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши моддий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги прокурор қарорини қабул қилиш асослари ва муддатларини қонун билан тартибга солиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish